24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, экспорт ва экспорт олди молиялаштириш, экспорт кредитлари ва таваккалчиликларини суғурталаш механизмларини самарали татбиқ этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон банклари ассоциацияси тижорат банклари билан биргаликда экспорт қилувчи корхоналарни, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар бериш орқали молиялаштириш турларини кенгайтирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ҳисобот даври якуни бўйича тайёр маҳсулот экспорти улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга уларнинг аризаларига кўра экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, бутловчи буюмлар ва материаллар импортида қўшилган қиймат солиғи тўлашни божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 120 кунга кечиктириш имконияти берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда экспорт қилувчи корхоналарга қўшилган қиймат солиғини тўлашни кечиктириш имкониятини бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агентлик зиммасига ҳам республикамиздаги, ҳам хориждаги халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий этиш, миллий маҳсулотни хорижий давлатлар ваколатли органларида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, кўргазма стендларини ташкил қилиш ва халқаро кўргазма-ярмаркаларида иштирок этиш, тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни потенциал бозорларда илгари суриш бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмак бериш вазифаси юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик икки ой муддатда экспорт қилувчи ташкилотларга мазкур молиявий кўмакни бериш механизмини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда тадбиркорлик субъектларининг хорижий мамлакатларда зарур лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар олиш, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ҳамда халқаро тендерлар ва танловларда иштирок этиш билан боғлиқ бошқа тўлов харажатларининг бир қисмини тўлашни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, 2019 йил 1 июндан бошлаб тирик ҳолдаги товуқ, қуён ва балиқ ҳамда уларни сўйиб ишланган маҳсулотлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (кейинги ўринларда — «Ўзбекинвест» ЭИМСК) директорлар Кенгашининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекинвест» ЭИМСКнинг устав капиталини компаниянинг ўз капитали ҳисобига 221,6 млрд сўмгача кўпайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекинвест» ЭИМСК тузилмасида экспортолди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 8-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда «Ўзбекинвест» ЭИМСК фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида тегишли ҳукумат қарори лойиҳасининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда хабар берилганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, буюртманомаларни, шу жумладан 2019 йил 1 майдан буён амалга оширилган маҳсулот экспорти бўйича қабул қилиш ва кўриб чиқиш механизмини назарда тутадиган, маҳсулот олиб бориладиган мамлакат ва субсидия тақдим этишнинг энг кўп муддатидан келиб чиқиб, Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 августга қадар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва Агентлик маблағлари ҳисобидан ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматларининг интерактив шаклда тақдим этилишини, шунингдек, давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда батафсил маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган, электрон савдо майдончалари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашган Ташқи иқтисодий маълумотлар порталини яратиш ва ишга туширишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ташқи иқтисодий маълумотлар порталини юритиш ва масъул идоралар томонидан Порталга тегишли маълумотлар ўз вақтида киритилиши устидан мониторингни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда «Ўзагроэкспортбанк» АТБ негизида экспорт ва импортни молиялаштириш бўйича ихтисослашган банк ташкил этиш юзасидан таклиф киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда «Uzbekistan airways» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг экспорт юкларини ташиш тарифларини танқидий қайта кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3978-сон қарорининг 6 ва 7-бандлари, 14-бандининг еттинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 24 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4337-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2020 й., 07/20/4707/0545-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2019 й., 07/19/4337/3182-сон, 12.12.2019 й., 07/19/4549/4143-сон; 30.01.2020 й., 07/20/4576/0091-сон, 07.05.2020 й., 07/20/4707/0545-сон, 22.10.2020 й., 06/20/6091/1399-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 06/22/115/0344-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 03.04.2024 й., 07/24/146/0266-сон; 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)