Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг қарори, 20.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3160
Дата вступления в силу
20.05.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 04.12.2020 санаси ҳолатига | Жорий версия |
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг | Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг |
Қарори | Қарори |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида |
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3160] | [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3160] |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади: |
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. | 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. | 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. |
Раис в.в.б. A. АҚҚУЛОВ | Раис в.в.б. A. АҚҚУЛОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2019 йил 26 март, | 2019 йил 26 март, |
03-мҳ-сон | 03-мҳ-сон |
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 мартдаги 03-мҳ-сон қарорига ИЛОВА | Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 мартдаги 03-мҳ-сон қарорига ИЛОВА |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги |
НАМУНАВИЙ НИЗОМ | НАМУНАВИЙ НИЗОМ |
Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини тақдим этишнинг намунавий тартибини белгилайди. | Мазкур Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини тақдим этишнинг намунавий тартибини белгилайди. |
1-боб. Умумий қоидалар | 1-боб. Умумий қоидалар |
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: | 1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: |
брон қилиш — ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан жойлаштириш воситасида номерни (жойни) аввалдан буюртма қилиш; | брон қилиш — ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан жойлаштириш воситасида номерни (жойни) аввалдан буюртма қилиш; |
меҳмонхона хизматлари — жойлаштириш воситасида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар мажмуи; | меҳмонхона хизматлари — жойлаштириш воситасида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар мажмуи; |
буюртмачи — меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ меҳмонхона хизматларини буюрувчи ёки сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс; | буюртмачи — меҳмонхона хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ меҳмонхона хизматларини буюрувчи ёки сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахс; |
бажарувчи — ташриф буюрувчига меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъекти; | бажарувчи — ташриф буюрувчига меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъекти; |
ташриф буюрувчи — вақтинчалик яшаш билан боғлиқ меҳмонхона хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки фойдаланадиган жисмоний шахс; | ташриф буюрувчи — вақтинчалик яшаш билан боғлиқ меҳмонхона хизматларини буюрган, сотиб олган ва/ёки фойдаланадиган жисмоний шахс; |
оммавий шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) — бажарувчи томонидан тузилган ҳамда бажарувчи ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича унинг вазифаларини белгиловчи шартнома; | оммавий шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) — бажарувчи томонидан тузилган ҳамда бажарувчи ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича унинг вазифаларини белгиловчи шартнома; |
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти; | жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти; |
номер (жой) нархи — вақтинча яшаш ва бажарувчи томонидан белгиланган вақтинча яшаш билан боғлиқ бошқа меҳмонхона хизматлари қиймати. | номер (жой) нархи — вақтинча яшаш ва бажарувчи томонидан белгиланган вақтинча яшаш билан боғлиқ бошқа меҳмонхона хизматлари қиймати. |
2. Меҳмонхона хизматларига, шу жумладан, уларнинг ҳажми ва сифатига доир талаблар, қонун ҳужжатларида бошқа талаблар назарда тутилмаган бўлса, бажарувчи ва ташриф буюрувчи (буюртмачи)нинг келишувига биноан белгиланади. | 2. Меҳмонхона хизматларига, шу жумладан, уларнинг ҳажми ва сифатига доир талаблар, қонун ҳужжатларида бошқа талаблар назарда тутилмаган бўлса, бажарувчи ва ташриф буюрувчи (буюртмачи)нинг келишувига биноан белгиланади. |
3. Номер (жой) нархи бажарувчи томонидан мустақил белгиланади. | 3. Номер (жой) нархи бажарувчи томонидан мустақил белгиланади. |
4. Меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим. | 4. Меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилиши лозим. |
5. Бажарувчи мазкур Низом талабларига зид бўлмаган, жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланишнинг ички қоидаларини (бундан буён матнда жойлаштириш воситасининг ички қоидалари деб юритилади) белгилаши лозим. | 5. Бажарувчи мазкур Низом талабларига зид бўлмаган, жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланишнинг ички қоидаларини (бундан буён матнда жойлаштириш воситасининг ички қоидалари деб юритилади) белгилаши лозим. |
6. Жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчининг келиш вақтидан бошлаб ва унинг кетишигача бўлган муддатда у банд қилган номерга (жойга) турар-жой дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади. | 6. Жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчининг келиш вақтидан бошлаб ва унинг кетишигача бўлган муддатда у банд қилган номерга (жойга) турар-жой дахлсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади. |
7. Меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига (буюртмачига) энг маъқул шаклда маълум қилинади. | 7. Меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига (буюртмачига) энг маъқул шаклда маълум қилинади. |
2-боб. Бажарувчи ва у томонидан тақдим этиладиган меҳмонхона хизматлари тўғрисида маълумотлар | 2-боб. Бажарувчи ва у томонидан тақдим этиладиган меҳмонхона хизматлари тўғрисида маълумотлар |
8. Бажарувчи, ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шу жумладан, жойлаштириш воситасининг қабул қилиш жойидаги маълумотлар тахтасига ва интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига (агар мавжуд бўлса) қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим: | 8. Бажарувчи, ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шу жумладан, жойлаштириш воситасининг қабул қилиш жойидаги маълумотлар тахтасига ва интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига (агар мавжуд бўлса) қуйидаги маълумотларни жойлаштириши лозим: |
а) бажарувчи тўғрисидаги маълумотлар, хусусан, номи, манзили, боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили; | а) бажарувчи тўғрисидаги маълумотлар, хусусан, номи, манзили, боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили; |
б) бажарувчининг юқори турувчи ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); | б) бажарувчининг юқори турувчи ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); |
в) жойлаштириш воситасининг тегишли тоифаси тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); | в) жойлаштириш воситасининг тегишли тоифаси тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); |
г) меҳмонхона хизматлари учун мувофиқлик сертификати нусхаси ёки меҳмон уйлари ва хостеллар реестридан кўчирма; | г) меҳмонхона хизматлари учун мувофиқлик сертификати нусхаси ёки меҳмон уйлари ва хостеллар реестридан кўчирма; |
д) номерлар (жойлар) нархи; | д) номерлар (жойлар) нархи; |
е) номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати; | е) номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати; |
ж) меҳмонхона хизматларига тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар; | ж) меҳмонхона хизматларига тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар; |
з) алоҳида тўлов эвазига, бажарувчи томонидан кўрсатиладиган бошқа меҳмонхона хизматлари рўйхати, нархи ҳамда уларни олиш шартлари; | з) алоҳида тўлов эвазига, бажарувчи томонидан кўрсатиладиган бошқа меҳмонхона хизматлари рўйхати, нархи ҳамда уларни олиш шартлари; |
и) брон қилиш ва бронни бекор қилиш шакли, шартлари ва тартиби тўғрисида маълумотлар; | и) брон қилиш ва бронни бекор қилиш шакли, шартлари ва тартиби тўғрисида маълумотлар; |
к) имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси рўйхати, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишда тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати (агар мавжуд бўлса); | к) имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси рўйхати, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишда тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати (агар мавжуд бўлса); |
л) жойлаштириш воситасида учинчи шахслар томонидан тўлов эвазига кўрсатиладиган бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар (агар мавжуд бўлса); | л) жойлаштириш воситасида учинчи шахслар томонидан тўлов эвазига кўрсатиладиган бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар (агар мавжуд бўлса); |
м) жойлаштириш воситасига келиш (кетиш) вақти тўғрисида маълумотлар; | м) жойлаштириш воситасига келиш (кетиш) вақти тўғрисида маълумотлар; |
н) жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар. | н) жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар. |
9. Бажарувчи ҳар бир номерда жойлаштириш воситасининг ички қоидалари бўлишини таъминлаши лозим. | 9. Бажарувчи ҳар бир номерда жойлаштириш воситасининг ички қоидалари бўлишини таъминлаши лозим. |
10. Бажарувчи ва у кўрсатадиган меҳмонхона хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ташриф буюрувчиларга давлат тилида ҳамда қўшимча равишда инглиз ва рус тилларида, шунингдек, бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа хорижий тилларда маълум қилинади. | 10. Бажарувчи ва у кўрсатадиган меҳмонхона хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ташриф буюрувчиларга давлат тилида ҳамда қўшимча равишда инглиз ва рус тилларида, шунингдек, бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа хорижий тилларда маълум қилинади. |
3-боб. Меҳмонхона хизматларини тақдим этиш тартиби ва шартлари | 3-боб. Меҳмонхона хизматларини тақдим этиш тартиби ва шартлари |
11. Бажарувчи брон қилишни ҳар қандай шаклда, шу жумладан, шартнома ёки буюртма қабул қилиш усулида (телефон ёки бошқа шаклда) амалга ошириш ҳуқуқига эга. | 11. Бажарувчи брон қилишни ҳар қандай шаклда, шу жумладан, шартнома ёки буюртма қабул қилиш усулида (телефон ёки бошқа шаклда) амалга ошириш ҳуқуқига эга. |
12. Бажарувчи томонидан жойлаштириш воситасида брон қилишнинг қуйидаги турлари қўлланилади: | 12. Бажарувчи томонидан жойлаштириш воситасида брон қилишнинг қуйидаги турлари қўлланилади: |
кафолатланган брон қилиш — жойлаштириш воситасида номер (жой) ташриф буюрувчи келишигача ушлаб туриладиган брон қилиш тури бўлиб, бунда ташриф буюрувчи томонидан брон ўз вақтида бекор қилинмаган, ташриф буюрувчи белгиланган муддатдан кечиккан ёки келмаган ҳолларда ташриф буюрувчидан номер (жой)нинг бўш турганлиги учун, бироқ бир суткадан кўп бўлмаган миқдордаги тўлов суммаси бажарувчи томонидан ундирилади. | кафолатланган брон қилиш — жойлаштириш воситасида номер (жой) ташриф буюрувчи келишигача ушлаб туриладиган брон қилиш тури бўлиб, бунда ташриф буюрувчи томонидан брон ўз вақтида бекор қилинмаган, ташриф буюрувчи белгиланган муддатдан кечиккан ёки келмаган ҳолларда ташриф буюрувчидан номер (жой)нинг бўш турганлиги учун, бироқ бир суткадан кўп бўлмаган миқдордаги тўлов суммаси бажарувчи томонидан ундирилади. |
Ташриф буюрувчи бир суткадан кўп вақтга кеч қолганда кафолатланган брон қилиш бекор қилинади; | Ташриф буюрувчи бир суткадан кўп вақтга кеч қолганда кафолатланган брон қилиш бекор қилинади; |
кафолатланмаган брон қилиш — жойлаштириш воситасида номер (жой) бажарувчи томонидан маълум бир соатгача брон қилинади, белгиланган муддатда ташриф буюрувчи келмаганда кафолатланмаган брон бекор қилинади. | кафолатланмаган брон қилиш — жойлаштириш воситасида номер (жой) бажарувчи томонидан маълум бир соатгача брон қилинади, белгиланган муддатда ташриф буюрувчи келмаганда кафолатланмаган брон бекор қилинади. |
Брон қилишнинг бошқа турлари жойлаштириш воситасининг ички қоидаларида белгиланиши мумкин. | Брон қилишнинг бошқа турлари жойлаштириш воситасининг ички қоидаларида белгиланиши мумкин. |
13. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан буюртма қилинган номер тоифаси ва унинг нархи, брон қилиш шартлари, жойлаштириш воситасида яшаш муддати тўғрисидаги, шунингдек, бажарувчи томонидан аниқланадиган бошқа маълумотлар олинган вақтдан бошлаб брон ҳақиқий ҳисобланади. | 13. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) томонидан буюртма қилинган номер тоифаси ва унинг нархи, брон қилиш шартлари, жойлаштириш воситасида яшаш муддати тўғрисидаги, шунингдек, бажарувчи томонидан аниқланадиган бошқа маълумотлар олинган вақтдан бошлаб брон ҳақиқий ҳисобланади. |
14. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) брон қилиш ҳақидаги буюртмани ўз ихтиёрига кўра бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бронни рад этиш тартиби ва шакли жойлаштириш воситасининг ички қоидалари билан белгиланади. | 14. Ташриф буюрувчи (буюртмачи) брон қилиш ҳақидаги буюртмани ўз ихтиёрига кўра бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бронни рад этиш тартиби ва шакли жойлаштириш воситасининг ички қоидалари билан белгиланади. |
15. Агар буюртмада кўрсатилган санада бўш номер (жой) мавжуд бўлмаса бажарувчи брон қилишни рад этиш ҳуқуқига эга. | 15. Агар буюртмада кўрсатилган санада бўш номер (жой) мавжуд бўлмаса бажарувчи брон қилишни рад этиш ҳуқуқига эга. |
16. Меҳмонхона хизматлари ташриф буюрувчи томонидан фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат кўрсатганидан сўнг тақдим этилади. | 16. Меҳмонхона хизматлари ташриф буюрувчи томонидан фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат кўрсатганидан сўнг тақдим этилади. |
17. Жойлаштириш воситасида ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш улар билан бирга бўлган ота-оналари (қонуний вакиллари) ёки ҳамроҳлик қилаётган бошқа шахсларнинг фуқаролик паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати, ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, ушбу вояга етмаганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти асосида амалга оширилади. | 17. Жойлаштириш воситасида ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш улар билан бирга бўлган ота-оналари (қонуний вакиллари) ёки ҳамроҳлик қилаётган бошқа шахсларнинг фуқаролик паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати, ҳамроҳлик қилаётган шахсларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжати, шунингдек, ушбу вояга етмаганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти асосида амалга оширилади. |
18. Ташриф буюрувчиларни рўйхатдан ўтказиш жойлаштириш воситаларида яшовчиларни электрон шаклда Интернет тармоғи орқали ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури орқали амалга оширилади. | 18. Ташриф буюрувчиларни рўйхатдан ўтказиш жойлаштириш воситаларида яшовчиларни электрон шаклда Интернет тармоғи орқали ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган махсус электрон дастури орқали амалга оширилади. |
19. Бажарувчи ташриф буюрувчининг талабига кўра у билан қуйидагиларни ўз ичига олувчи шартнома тузиши лозим: | 19. Бажарувчи ташриф буюрувчининг талабига кўра у билан қуйидагиларни ўз ичига олувчи шартнома тузиши лозим: |
а) бажарувчининг номи; | а) бажарувчининг номи; |
б) ташриф буюрувчи тўғрисида маълумотлар; | б) ташриф буюрувчи тўғрисида маълумотлар; |
в) тақдим этилаётган номер (жой) тўғрисида маълумотлар; | в) тақдим этилаётган номер (жой) тўғрисида маълумотлар; |
г) номер (жой) нархи; | г) номер (жой) нархи; |
д) жойлаштириш воситасида бўлиш муддати; | д) жойлаштириш воситасида бўлиш муддати; |
е) бошқа зарур маълумотлар (томонлар ихтиёрига кўра). | е) бошқа зарур маълумотлар (томонлар ихтиёрига кўра). |
Шартнома электрон ёки ёзма шаклда тузилиши мумкин. | Шартнома электрон ёки ёзма шаклда тузилиши мумкин. |
20. Бажарувчи жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчиларга кеча-кундуз хизмат кўрсатилишини таъминлайди. | 20. Бажарувчи жойлаштириш воситасига ташриф буюрувчиларга кеча-кундуз хизмат кўрсатилишини таъминлайди. |
21. Ташриф буюрувчининг жойлаштириш воситасига келиши ва ундан кетиши маҳаллий вақт бўйича шу кундаги сутканинг 12:00 соатида белгиланадиган ҳисоб-китоб соатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бажарувчи маҳаллий хусусиятлар ва фаолият турини ҳисобга олган ҳолда белгиланган ҳисоб-китоб соатини ўзгартириш ҳуқуқига эга. | 21. Ташриф буюрувчининг жойлаштириш воситасига келиши ва ундан кетиши маҳаллий вақт бўйича шу кундаги сутканинг 12:00 соатида белгиланадиган ҳисоб-китоб соатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бажарувчи маҳаллий хусусиятлар ва фаолият турини ҳисобга олган ҳолда белгиланган ҳисоб-китоб соатини ўзгартириш ҳуқуқига эга. |
Ҳисоб-китоб соати ва кейинги ташриф буюрувчининг номерга (жойга) жойлаштириш соати оралиғидаги вақт (номер ва/ёки жойни тайёрлаш учун) уч соатдан ошмаслиги керак. Келиш вақти бажарувчи томонидан белгиланади. | Ҳисоб-китоб соати ва кейинги ташриф буюрувчининг номерга (жойга) жойлаштириш соати оралиғидаги вақт (номер ва/ёки жойни тайёрлаш учун) уч соатдан ошмаслиги керак. Келиш вақти бажарувчи томонидан белгиланади. |
22. Номер (жой) нархи, номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати, шунингдек, номер (жой)га тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби бажарувчи томонидан белгиланади. | 22. Номер (жой) нархи, номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати, шунингдек, номер (жой)га тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби бажарувчи томонидан белгиланади. |
Бажарувчи яшаш учун суткали ва/ёки соатли тўловни белгилаши мумкин. | Бажарувчи яшаш учун суткали ва/ёки соатли тўловни белгилаши мумкин. |
23. Бажарувчи ташриф буюрувчининг розилигисиз номер (жой) нархига кирмайдиган бошқа қўшимча тўлов эвазига кўрсатиладиган меҳмонхона хизматларини тақдим қилиши тақиқланади. | 23. Бажарувчи ташриф буюрувчининг розилигисиз номер (жой) нархига кирмайдиган бошқа қўшимча тўлов эвазига кўрсатиладиган меҳмонхона хизматларини тақдим қилиши тақиқланади. |
24. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сўровига кўра қуйидаги турдаги хизматларни бепул тарзда таъминлаши лозим: | 24. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сўровига кўра қуйидаги турдаги хизматларни бепул тарзда таъминлаши лозим: |
а) тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни чақириш; | а) тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни чақириш; |
б) тиббиёт дори қутисидан фойдаланиш; | б) тиббиёт дори қутисидан фойдаланиш; |
в) ташриф буюрувчининг номига юборилган ёзишмаларни етказиб бериш; | в) ташриф буюрувчининг номига юборилган ёзишмаларни етказиб бериш; |
г) маълум вақтда уйғотиш; | г) маълум вақтда уйғотиш; |
д) қайнаган сув, игналар, иплар, идиш-товоқлар ва ошхона анжомларининг бир тўпламини тақдим этиш; | д) қайнаган сув, игналар, иплар, идиш-товоқлар ва ошхона анжомларининг бир тўпламини тақдим этиш; |
е) бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа меҳмонхона хизматлари. | е) бажарувчининг ихтиёрига кўра бошқа меҳмонхона хизматлари. |
25. Ташриф буюрувчиларга кўрсатилган меҳмонхона хизматлари учун тўлов шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади. | 25. Ташриф буюрувчиларга кўрсатилган меҳмонхона хизматлари учун тўлов шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади. |
26. Ҳисоб-китоб соатидан кейин ташриф буюрувчининг кетиши кечиккан ҳолларда ташриф буюрувчидан кўрсатилган меҳмонхона хизмати учун тўлов миқдори бажарувчи томонидан белгиланади. | 26. Ҳисоб-китоб соатидан кейин ташриф буюрувчининг кетиши кечиккан ҳолларда ташриф буюрувчидан кўрсатилган меҳмонхона хизмати учун тўлов миқдори бажарувчи томонидан белгиланади. |
27. Ташриф буюрувчи бажарувчига ҳақиқатан қилган харажатларини тўлаш шарти билан меҳмонхона хизматларидан фойдаланишни тўхтатиши мумкин. | 27. Ташриф буюрувчи бажарувчига ҳақиқатан қилган харажатларини тўлаш шарти билан меҳмонхона хизматларидан фойдаланишни тўхтатиши мумкин. |
4-боб. Бажарувчи ва ташриф буюрувчининг жавобгарлиги | 4-боб. Бажарувчи ва ташриф буюрувчининг жавобгарлиги |
28. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сақлаш учун топширилган буюмларининг бутлиги учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 899-моддасида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. | 28. Бажарувчи ташриф буюрувчининг сақлаш учун топширилган буюмларининг бутлиги учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 899-моддасида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. |
Бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига буюмларини сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт. | Бажарувчи томонидан ташриф буюрувчига буюмларини сақлаш учун қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши шарт. |
29. Бажарувчи шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. | 29. Бажарувчи шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. |
30. Шартнома талаблари ва/ёки шартларига жавоб бермайдиган меҳмонхона хизматларини тақдим этиш натижасида ташриф буюрувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарувчи томонидан қопланиши шарт. | 30. Шартнома талаблари ва/ёки шартларига жавоб бермайдиган меҳмонхона хизматларини тақдим этиш натижасида ташриф буюрувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажарувчи томонидан қопланиши шарт. |
31. Ташриф буюрувчининг айби билан жойлаштириш воситасининг мулки йўқолган ёки унга зиён етказилган ҳолларда ташриф буюрувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. | 31. Ташриф буюрувчининг айби билан жойлаштириш воситасининг мулки йўқолган ёки унга зиён етказилган ҳолларда ташриф буюрувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. |
32. Агар шартнома шартлари тарафларнинг бири томонидан бузилган тақдирда, иккинчи тараф шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. | 32. Агар шартнома шартлари тарафларнинг бири томонидан бузилган тақдирда, иккинчи тараф шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. |
5-боб. Якуний қоида | 5-боб. Якуний қоида |
33. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган. | 33. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган. |
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. ЖАСИМОВ | Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. ЖАСИМОВ |
2019 йил 26 март | 2019 йил 26 март |