18.05.2019 йилдаги ПҚ-4321-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.05.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларини изчил амалга ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4022-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 — 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепцияси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камида 51 фоизга оширишни таъминлаш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини кейинчалик «Universal Mobile Systems» МЧЖга (кейинги ўринларда — оператор) устав капиталини кўпайтириш ҳисобига белгиланган тартибда ўтказиш таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизимини ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича қарорлар буюртмачини мажбурий тарзда белгилаш, шунингдек, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлашда молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизими доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этиш, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш қисмида — Агентлик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг электрон ҳамкорлигини таъминлаш учун идоравий ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш ва фаолият юритиш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ахборот тизимларини назорат қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш қисмида — вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) операторга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) давлат органларига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида ўз маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Агентликка хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан инвестициялар масалалари бўйича хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) оператор 2022 йил 1 январга қадар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оператор зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик билан келишилган ҳолда ҳаракатдаги уяли алоқа база станцияларини қуриш (ўрнатиш) бўйича қурилиш-монтаж ишларини параллел равишда лойиҳалаштириш билан бирга амалга ошириш, шунингдек, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар олиш далолатномаларини параллел равишда расмийлаштирган ҳолда ҳаракатдаги уяли алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали суммасидан қатъи назар товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун шартномалар, шу жумладан импорт шартномалари тузишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) телекоммуникация объектларини қуриш (жойлаштириш) учун операторга ер участкаларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан аукцион ўтказмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 18 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4321-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 07/19/4321/3148-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон; 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)