Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3096-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2020 йил 23 январдаги 3 ва 4-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3223, 28.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 16/30-сон қарори (рўйхат рақами 3096, 2018 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 49-сон, 944-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги низомга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга» сўзларига алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 апрель,
14-сон
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 апрель,
16-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/3096-1/3118-сон)