Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган
Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонунига асосан 2-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 31 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 70-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги талабларини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларини ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан бузиш»;
2) 97-модданинг:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«97-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш»;
биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш»;
3) қуйидаги мазмундаги 971-модда билан тўлдирилсин:
«971-модда. Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш
Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
4) 98-модда:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саноатда ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги бошқа объектларда портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, нормаларини ҳамда йўриқномаларини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 260-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«260-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органлари
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 55-моддасида, 70-моддасида (ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисмида), 97, 971, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваригача миқдорда;
инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;
кон-техник инспекцияларининг ва ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
давлат инспекторлари — энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда»;
6) қуйидаги мазмундаги 2601-модда билан тўлдирилсин:
«2601-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ушбу Кодекснинг 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисми мустасно), 71-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилиш қоидалари мустасно), 72-моддасида (ер ости сувларига доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари — энг кам иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда;
минтақавий инспекциялар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етмиш бараваригача миқдорда;
инспекторлар — энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда»;
7) 261-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91, 911, 912, 913, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 162-моддасида, 1631-моддасида (бундан уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш мустасно), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-987-сонли Қонунига асосан 6-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 2 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 03/24/987/0873-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 12-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек сенаторнинг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;
2) 20-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 12-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;
2) 20-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қўмиталарнинг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 14-модда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунчилик палатасининг қўмиталаридаги қонун лойиҳаси муҳокамаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин»;
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 32-модда:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;
саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) 321-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Қонунчилик палатаси депутатининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 31-модда:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;
саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 311-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили сенаторнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги 704-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 16-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16-модда. Депутатнинг ва Сенатда доимий асосда ишлаётган сенаторнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари
Депутатларга, сенаторларга ваколатлари муддати тугаганидан кейин ишга жойлашишга доир кафолатлар берилади. Ваколатлари муддати тугагач, депутатга, сенаторга ўзининг розилиги билан бошқа лавозимдаги иш, шу жумладан юқорироқ лавозимдаги иш ҳам берилиши мумкин.
Депутат, сенатор илгариги иш жойига (лавозимига) қайтган тақдирда, депутатнинг, сенаторнинг аввалги эгаллаб турган лавозимига қабул қилинган шахс билан меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 106-моддасининг 2-бандига мувофиқ бекор қилинади.
Корхона, муассаса, ташкилот қайта ташкил этилган ёки ходимлари сони (штати) ўзгарган тақдирда депутатга, сенаторга ваколатлари муддати тугаганидан кейин илгариги иш жойи бўйича бошқа аввалгисига тенг лавозим берилади. Бунда депутатни, сенаторни ишга жойлаштириш мажбурияти ҳуқуқий ворис зиммасига юклатилади.
Корхона, муассаса ёки ташкилот тугатилган тақдирда, депутатга, сенаторга ўзининг розилиги билан бошқа корхонада, муассасада ёхуд ташкилотда иш (лавозим) берилади. Бунда депутатни, сенаторни ишга жойлаштириш мажбурияти юқори турувчи орган ёки бошқа ваколатли орган зиммасига юклатилади.
Сайланишига (тайинланишига) қадар, лавозимларга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган лавозимларда ишлаган депутатларни, сенаторларни ишга жойлаштириш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат тарқатиб юборилган тақдирда, депутатга, сенаторга ишдан бўшатиш ойлик нафақаси ҳисобга олинган ҳолда ишга жойлашиш даврида қонунда белгиланган тартибда ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.
Депутатнинг, сенаторнинг ваколатлари муддати умумий иш стажига, хизмат муддатига ва аввалги ихтисоси бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади».
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-60-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар) 6-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили қонун лойиҳаларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди, қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлигини ташкил этади».
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июнда қабул қилинган «Суд экспертизаси тўғрисида»ги ЎРҚ-249-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 6, 230-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) 26-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат суд-экспертиза муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиришни ва унга илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади».
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-353-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 9, 239-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 6-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг фаолиятини таъминлайди»;
2) 10-модданинг:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10-модда. Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси»;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиришни амалга оширади».
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-403-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги мазмундаги 241-модда билан тўлдирилсин:
«241-модда. Парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлайди, хусусан:
Давлат бюджети лойиҳасининг Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши учун тақдим этилишини таъминлайди;
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Олий Мажлис палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
зарур бўлганда Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини Олий Мажлис палаталари томонидан эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;
ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг ёки Сенат аъзосининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Олий Мажлис палаталари қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар кўради, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мазкур йўналишдаги бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши, Олий Мажлис палаталарининг, улар кенгашларининг қарорлари, қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишда иштирок этади».
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда) 208-моддаси олтинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд процесси иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш ҳуқуқига эга».
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда) 165-моддаси бешинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш, стенограмма юритиш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга».
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда) 143-моддаси тўртинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари ва суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдлар қилиш, стенограмма юритиш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга».
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
21-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 май,
ЎРҚ-536-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон; 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон; 01.11.2024 й., 03/24/987/0873-сон; 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1152/0597-сон)