|
Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан О внесении изменений в Инструкцию об организации работ по наличному денежному обращению банками Республики Узбекистан [Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан от 17 апреля 2019 г. Регистрационный № 3003-2] Председатель Центального банка М. НУРМУРАТОВ г. Ташкент, 30 марта 2019 г., № 6/6 |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019йил 17 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3003-2] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПФ-5684-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ Тошкент ш., 2019 йил 30 март, 6/6-сон Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 30 мартдаги 6/6-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар 1. 3-бандда: тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин; бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб хисоблансин. 2. 6-банднинг иккинчи хатбошисидан «банк муҳри босилиб» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 3. 10-банддан «ва нақд пуллар захирасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 4. 11-бандда: биринчи хатбошидан «ва нақд пуллар захирасининг минимал лимитлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин; учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин. 5. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин. 6. 4-илова мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин. Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА Ҳисоб-китоб маълумотномаси
* банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан келишилган ҳолда кассага нақд пуллар қолдиғи лимити, нақд пул тушумини топшириш тартиби, муддати ва нақд пулда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси қатори тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 10/19/3003-2/2955-сон) |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||