17.04.2019 йилдаги 323-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.04.2019 йилдаги 323-сон
Дата вступления в силу
17.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Ҳужжат 17.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 майдаги 366-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

________ — ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркибининг аутсорсинг шартлари асосида овқатланишини ташкил этиш учун
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

__________ шаҳри

20___ йил «____» ___________

Кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси номидан Низом асосида фаолият юритувчи ______ — ҳарбий қисм (муассаса) командири __________________________________ бир томондан

____________________ (Ф.И.О.)

ва кейинги ўринларда Аутсорсер деб аталувчи _____________________________________________________________ номидан Устав (ишончнома) асосида фаолият юритувчи директор _______________________________________________
____________________________ иккинчи томондан, кейинчалик Томонлар деб аталади,

(Ф.И.О)

ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

I. Шартнома предмети

1.1. Пулли хизмат кўрсатиш Шартномасига кўра, Аутсорсер Буюртмачининг топшириғи бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида қайд этилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса — ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Аутсорсер мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни _______ — ҳарбий қисм (муассаса) шахсий таркибини озиқ-овқат паёкларининг белгиланган меъёрлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган таомномага мувофиқ уч (тўрт) маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш мажбуриятини (кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади) ўз зиммасига олади.

1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:

20 ___ йил «____» ______________________дан 20 ___ йил «____» ____________________________________гача.

1.3.1. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактурани имзолаганидан ҳамда Буюртмачи томонидан Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказилгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

II. Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

2.1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:
2.1.1. Таомни ва тайёр маҳсулотни сифатли тайёрлаш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шахсий таркибнинг тегишли тоифалари учун таъминот меъёрлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг таом тайёрлаш ва овқатланишни ташкил этишга тааллуқли қисмларидаги талабларга тўлиқ мос келадиган Хизматлар кўрсатиш.
2.1.2. Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этишда тегишли сифат сертификатлари билан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш.
2.1.3. Давлат стратегик захираси ва Миллий гвардия Моддий-техника таъминоти Марказий базаси захираларини янгилаш тартибида Буюртмачининг бўлинмаларидан айрим ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш.
2.1.4. Аутсорсер томонидан Буюртмачи бўлинмаларидан алоҳида ўзига хос озиқ-овқат маҳсулотларини (масалан, қорамол ва қўй-эчкилар, от гўшти, мол ёғи ва ҳарбий қисм (муассаса) ёрдамчи хўжалигида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ) харид қилиш.
2.1.5. Хизматларни мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши.
2.1.6. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур Шартнома шартларига амал қилмасдан, овқат сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаш.
2.1.7. Таомни тайёрлаш жараёнига фақат белгиланган тартибда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга рухсат этиш.
2.1.8. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, ички кун тартибига риоя қилиш мажбуриятини юклаш.
2.1.9. Хизматларни бевосита кўрсатиш.
2.1.10. Хизматлар нархини оширмаган ҳолда шахсий маблағлари ҳисобидан:
солиқлар тўлаш;
белгиланган тартибда у билан меҳнат шартномаси тузган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш;
озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш;
озиқ-овқат маҳсулотларини савдо нуқталаридан хизмат кўрсатиш жойигача етказиш;
совитувчи компрессорлар ва бошқа жиҳозларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаши, қайта тўлдириш;
ижарага олинган бино, хона, мебель, инвентарь ва бошқаларни зарур ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш.
2.1.11. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда Буюртмачидан ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлар ва ошхона мебелини қабул қилиб олиш.
2.1.12. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини узлуксиз ташкил этишни таъминлаш.
2.2. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:
2.2.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаш.
2.2.2. Аутсорсерга шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида «ноль» ставкаси бўйича ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебель анжомларини вақтинча фойдаланишга бериш.
2.2.3. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва алоҳида ижара шартномасини расмийлаштирган ҳолда, Аутсорсерга ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, жиҳозлари ва мебелини топшириш.
2.2.4. М�зкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Аутсорсерни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш.
2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.3.1. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, бажарилаётган ишларнинг юритилиши ва сифатини исталган вақтда текшириш.
2.3.2. Буюртмачи Шартномани бажаришни рад этиши тўғрисидаги хабарномани олгунга қадар, Аутсорсерга кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаб, исталган вақтда Шартномани бажаришдан бош тортиш.

III. Шартноманинг нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

3.1. Мазкур Шартноманинг нархи Шартноманинг прогноз суммаси 1-иловага мувофиқ _____________________________________ ________________________________________________________________

сон билан

сўз билан

сўмни ташкил этади.
3.2. Аутсорсер Шартнома ойлик қийматининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўлов 3 банк кунида ўтказилади.
3.3. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича 85 фоиз миқдорда ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ўн кунда камида бир марта амалга оширилади.
3.3.1. Овқатланадиган бир киши учун кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи Аутсорсер етказиб берувчидан харид қилган ва тегишли меъёрлар бўйича тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархини (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари баённомаси билан расмийлаштирилиб, баённомаларида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан баланд бўлмаслиги керак) шахсий таркиб сонига кўпайтириш йўли билан Буюртмачи томонидан белгиланади. Ҳосил бўлган якуний сумма 20 фоиз устама ҳақи миқдорига кўпайтирилади (яъни, умумий сумма аутсорсернинг 20 фоизлик устама ҳақига кўпайтирилади).
3.3.2. Овқатланувчиларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва овқатланадиган бир кишига кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик таомномага (озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимотига) мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда тўланиши лозим бўлган суммани кўрсатган ҳолда, бажарилган ишларнинг йиғма далолатномасини тузади ва ҳисоб-фактурани расмийлаштиради ҳамда улар Аутсорсер раҳбари ва ҳарбий қисм (муассаса) командири томонидан имзоланади.
3.3.3. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
3.3.4. Мазкур Шартномага 2-иловада кўрсатилган Шартнома прогноз суммасини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари Томонлардан бирининг ташаббуси билан одатда бир ойда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.

IV. Томонларнинг мажбуриятлари

4.1. Аутсорсер Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиши бўйича Шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолатларда Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф этишдан озод қилмайди.
4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмагани ёки тегишли даражада бажарилмагани учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.
4.4. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф этиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.

VI. Форс-мажор ҳолатлар

6.1. Томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолат енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.

VII. Якунловчи қоидалар

7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартномага барча иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил этади.
7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.
7.3. Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

VIII. Мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати

8.1. Ушбу Шартнома икки томонлама имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва 20 ___ йил 31 декабргача амал қилади.

IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

«Аутсорсер»

«Буюртмачи»

----------------------------------------------------------------

(сўм)

т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи

Ўлчов бирлиги

Меъёр бўйича бир суткада
1 кишига

1 (кг,

дона)

нархи

Умумий сумма

1.

1-нав буғдой унидан тайёрланган нон

гр

2.

1-нав буғдой уни

гр

3.

Ҳар хил ёрмалар

гр

4.

Дуккаклилар

гр

5.

Гуруч

гр

6.

Олий навли макарон маҳсулотлари

гр

7.

Гўшт

гр

8.

Парранда (товуқ, индюк) қуён гўшти

гр

9.

Тозаланган бошсиз балиқ

гр

10.

Ўсимлик ёғи (кунгабоқар ёғи)

гр

11.

Сариёғ

гр

12.

Ошхона маргарини

гр

13.

Сигир сути

гр

14.

Товуқ тухуми

дона

15.

Шакар

гр

16.

Йодланган ош тузи

гр

17.

Чой

гр

18.

Дафна барги, кашнич (уруғи), зира

гр

19.

Қалампир

гр

20.

Хантал кукуни

гр

21.

Сирка (уксус)

гр

22.

Томат пастаси

гр

23.

Сабзавотлар, шу жумладан:

гр

картошка

гр

карам

гр

қизил лавлаги

гр

сабзи

гр

пиёз

гр

бодринг, помидор, бақлажон, саримсоқ пиёз ва кўкатлар

гр

ошқовоқ, турп, шолғом

гр

24.

Янги узулган мева ва резавор мевалар

гр

25.

Мева-сабзавотлар ва резавор мевалардан тайёрланган шарбат

гр

26.

Таркибида витамин бўлган дорилар, драже

дона

Паёкнинг якуний суммаси:

Паёкнинг умумий суммасидан 20 фоиз устама ҳақ:

20 фоиз қўшилганда паёкнинг якуний суммаси:

Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси бўлинмалари

Аутсорсерларни танлаш учун (ҳарбий қисмлар, ҳарбий хизматчилар сони ва хизмат турлари рўйхати ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига талабномалар тақдим этиш.

Зарурат бўлганда.


2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Аутсорсер талабгорларини ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш.

2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

3. Баённомадан кўчирмани (аутсорсерлар танлови натижаларини) ҳарбий қисм (муассаса) командирларига юбориш.

1, 2. Талабнома қабул қилингандан сўнг 10 кун муддатда.

3. Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай.


3-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси бўлинмалари

1. Аутсорсерлар билан амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабрь кунигача бўлган шартномани тузиш.

2. Аутсорсерларга товар-моддий бойликлар ва тегишли биноларни далолатномага асосан топшириш.

3 кун муддатда.

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини белгилаш.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари ҳақида баённомани расмийлаштириш.

3. Миллий гвардия бўлинмаларига озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари ҳақида баённомани етказиш.

1,2) Ҳар ойда — жорий

ойнинг 1-санасигача.

3) Бир кун мобайнида.


2-босқич

Аутсорсерлар

1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.

2. Миллий гвардия бўлинмалари билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойда — жорий ойнинг
3-санасигача


3-босқич

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси бўлинмалари

Аутсорсерлар билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш:

асословчи ҳужжатларни текшириш (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари), озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги нархлари тўғрисидаги баённома билан белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилгани тўғрисидаги маълумотларни таққослаш;

аутсорсинг хизматлари кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15 фоизи миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш;

тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85 фоиз миқдорида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб.

Бир кун мобайнида.

Ҳар ойда — жорий ойнинг

10-санасигача.

10 банк иш куни мобайнида.