Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2019 30.12.2000 йилдаги 519-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2000 йилдаги 519-сон
Дата вступления в силу
30.12.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2019
Ҳужжат 30.12.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 16 ЁШГА ТЎЛМАГАН ФУҚАРОСИ ГУВОҲНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли «Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга вақтинча чиқишлари тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси намунаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига кўра Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари гувоҳномалари тайёрлаб берилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқаролари гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур пул маблағлари ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг чет элга чиқишлари масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларга юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ўз меъёрий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ички ишлар вазири З. Алматов, Ташқи ишлар вазири А. Комилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 30 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
519-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 декабрдаги 519-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низом Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элга вақтинча чиқишида гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш тартибини назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 16 ёшга тўлмаган фуқаролар ўқиш, даволаниш, ёшларнинг халқаро фестивалларида ва спорт мусобақаларида қатнашиш учун чет элга чиқишларида уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), ташкилотлар ва муассасалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларга чет элга бораётган фуқаро ва унинг ота-оналари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ариза берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия 7 кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Махсус комиссиянинг қарори ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чет элга чиқаётган фуқаролари рўйхати чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик хизмати бўлинмалари тақдим этилган анкета-ариза, буюртманома, Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома асосида вояга етмаган шахсни вақтинча чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси билан 7 кун муддатда таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Гувоҳнома ота-оналарга, васийларга (ҳомийларга), ташкилотлар, муассасалар вакилларига берилади, улардан вояга етмаган шахс чет элдан қайтгандан сўнг гувоҳнома ички ишлар органларига топширилиши тўғрисида тилхат олинади. Вояга етмаган шахснинг Туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси ички ишлар органларига топширилгунга қадар Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик хизмати бўлинмасида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси чет элда Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва дунёнинг барча мамлакатларига чиқиш учун ҳақиқийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомасига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш элементлари бўлган махсус қоғозда 86 мм. х 125 мм. катталикда 16 бетдан иборат қилиб тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Гувоҳнома қатъий ҳисобда турадиган бланк ҳисобланади ва сериялари ва тартиб рақамларига кўра вилоятлар бўйича тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Гувоҳноманинг муқоваси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва «Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномаси» сўзлари ўзбек ва инглиз тилларида олтин ҳарфлар билан ботириб ёзилган яшил рангда бўлади. Муқова махсус кимёвий мато билан ҳимояланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан ўзбек, рус ва инглиз (Қорақалпоғистон Республикасида ҳам қорақалпоқ тилида) тилларида тўлдирилади. Гувоҳномага қуйидаги маълумотлар киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) фамилияси, исми, отасининг исми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) туғилган вақти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) туғилган жойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) миллати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) жинси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) гувоҳноманинг амал қилиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) фуқаронинг шахсий коди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) гувоҳнома ким томонидан ва қачон берилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) дунёнинг барча мамлакатларига бориш учун ҳақиқийлиги тўғрисида белги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
к) алоҳида белгилар (қон резуси ва бошқа маълумотлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
л) визалар тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
м) ахборот маълумотлари ва шахсий маълумотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«а»—«з» кичик бандларида санаб ўтилган маълумотлар ҳамда фуқаронинг 35 х 45 мм катталикдаги фотосурати гувоҳноманинг учинчи бетига ёзилади ва ёпиштирилади ҳамда махсус плёнка билан ҳимояланади, фотосуратнинг четлари ботириб маҳкамланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. ГУВОҲНОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вақтинча чет элга чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини олиш учун ота-оналар, васийлар (ҳомийлар), ташкилот ва муассасаларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик хизмати бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35 х 45 мм катталикдаги оқ-қора ёки рангли тўртта фотосурат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилот ёки муассасанинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вояга етмаган шахснинг чет элга чиқиши учун ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг нотариал тасдиқланган розилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вояга етмаган шахсга ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбуриятлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гувоҳномани расмийлаштириш жараёнида боланинг миллати ота-оналарнинг миллатига кўра белгиланади. Агар ота-оналар турли миллатга мансуб бўлсалар, унда гувоҳнома беришда вояга етмаган шахснинг миллати гувоҳнома олувчининг хоҳишига қараб ота ёки онанинг миллати ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик хизмати бўлинмалари томонидан берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик хизмати бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва виза муҳри билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Гувоҳнома уч ой муддатга, чет элга ўқиш ёки даволаниш учун чиқишда эса ўқиш ёки даволаниш муддатига берилади. Зарур бўлган ҳолларда (даволаниш муддати узайтирилганда, яқин қариндошлар вафоти ва бошқалар) мазкур гувоҳноманинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида муайян муддатга узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг масъул ходими гувоҳноманинг олтинчи бетидаги «маълумотлар» жадвалига ўзбек ва инглиз тилларида тегишли ёзувни киритиб қўяди. Ёзув элчи ёки консул томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет элда бўлган вақтда гувоҳнома эгаси ўн олти ёшга тўлиши билан мазкур шахс Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Мазкур ариза белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ички ишлар вазирлигига юборилади. Расмийлаштирилган паспорт Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига унинг эгасига топшириш учун жўнатилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти топширилгандан сўнг гувоҳнома белгиланган тартибда йўқ қилиниши учун Ички ишлар вазирлигига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Гувоҳнома эгаси уни эҳтиётлик билан сақлаши керак. Гувоҳнома ўғирлатиб ёки йўқотиб қўйилган ҳолларда унинг эгаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик хизмати бўлинмаларига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига зудлик билан хабар бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаронинг ёзма ҳолдаги аризасига кўра белгиланган тартибда унга янги гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун сертификат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Гувоҳнома йўқотиб қўйилганлиги тўғрисидаги хабар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Вафот этган вояга етмаган шахсларнинг гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик хизмати бўлинмаларига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Топилган гувоҳномалар ички ишлар органларига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига топширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Гувоҳномаларни олиб қўйиш (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек гаровга қўйиш ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Гувоҳнома берганлик учун фуқаролардан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат таъминотида бўлган фуқаролар давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур Низомни амалга ошириш учун зарур бўлган гербли муҳрлар ва виза муҳрлари, штамплар ва бланкларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.