Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарлари марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш ва уларни модернизация қилиш ҳамда Халқаро тараққиёт ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
a) Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси (кейинги ўринларда ХТА деб аталади) ўртасида 2018 йил 17 майда «Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга оширишни молиялаштириш тўғрисида 2047 йилгача қоплаш муддати, шу жумладан беш йиллик имтиёзли давр билан қиймати 140 млн АҚШ доллари бўлган келишув имзолангани;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарори таҳририда)
б) лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, иссиқлик таъминоти ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги «Коммунхизмат» агентлиги билан 2018 йил 10 октябрда ХТА кредитини қайта кредитлаш тўғрисида келишув имзолангани;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, ХТУ кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан юридик шахс мақомига эга бўлган ХТУ иштирокида «Андижон, Чирчиқ, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини ташкил этишга рухсат берилади;
Лойиҳани амалга ошириш даврида лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали ҳар йили Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ҳидоятов), Андижон (Абдурахманов), Бухоро (Зарипов), Самарқанд (Турдимов), Тошкент (Мирзаев) вилоятлари ҳокимлари зиммасига:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарори таҳририда)
лойиҳанинг белгиланган муддатларда самарали амалга оширилиши, лойиҳани амалга оширишга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда якуний параметрларга эришиш;
лойиҳа объектларида лойиҳа доирасида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун зарур бўлган тегишли майдончалар ҳамда биноларнинг ушбу ускуналар етказиб берилишидан олдин тайёрланишини таъминлаш;
Жаҳон банкининг тартиб-таомиллари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур хисобот ва ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этиш учун шахсий масъулият юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 декабрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 апрель,
306-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/306/2933-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)