Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИДАГИ ЎЗГАРТИРИШЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги Фармони билан Адлия вазирлиги зиммасига тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан қабул қилинган қонунлар ва фармонларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси таркибида Тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонунчиликнинг бажарилишини назорат қилиш бўлими ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказий аппарати тузилмасида ташкил этилаётган бўлимнинг 3 та штат бирлиги (бўлим бошлиғи ва 2 нафар бош консультантлар) учун зарур маблағлар ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 27 апрель,
152-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 4-сон, 16-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)