Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 08.04.1995 йилдаги 124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 08.04.1995 йилдаги 124-сон
Дата вступления в силу
08.04.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган тартибда тақсимланадиган қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, юридик шахсларнинг, шунингдек жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, қимматбаҳо металлар ва барча турдаги қимматбаҳо тошлар ортиқча сарфланганлиги ва улардан тўғри фойдаланилмаганлиги учун улар билан ҳар қандай операцияларни амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан республика бюджети даромадига қуйидаги миқдорларда жарима ундирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қимматбаҳо тошлар бўйича (соф ҳолдаги бир грамми учун):
олтин, платина, палладий, родий, иридий, осмий, рутений‎ — сотиш нархларининг ўн баравари миқдорида;‎
кумуш‎ — сотиш нархларининг олти баравари миқдорида;‎
б) қимматбаҳо тошлар бўйича:‎
табиий олмослар, бриллиантлар, зумрадлар, сапфирлар, ёқутлар, марварид‎ — уларнинг амалдаги нархларининг тўрт баравари миқдорида‎
в) олмос асбоблари бўйича:‎
— уларнинг амалдаги нархларининг олти баравари миқдорида‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари билан ҳар қандай операцияларни бажарувчи, бу бойликлар нормативдан ортиқча камайишида, талон-торож қилинишида ва камомадга йўл қўйилишида айбдор бўлган жисмоний шахслар, жиноий, интизомий ёки маъмурий жавобгарликка тортилишларидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда моддий жавобгар бўладилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қимматбаҳо металлар бўйича (соф ҳолдаги бир грамми учун):
олтин, платина, палладий, родий, иридий, осмий, рутений‎ — сотиш нархларининг ўн баравари миқдорида;‎
кумуш‎ — сотиш нархларининг олти баравари миқдорида;‎
‎‎б) қимматбаҳо тошлар бўйича: ‎
табиий олмослар, бриллиант, зумрад, сапфир, ёқут, марварид (сортларга ажратилмаган хом ашё)‎ — тош йўқотилган вақтда сортларга ажратишнинг аниқ босқичида хом ашёнинг ўртача нархи бўйича хисоблаб чиқилган баҳосининг тўрт баравари миқдорида; ‎
сортларга ажратилган хом ашё‎ — амалдаги нархлар бўйича улар баҳосининг тўрт баравари миқдорида;‎
қирраланган қийматбаҳо тошлар‎ — амалдаги экспорт қилиш нархлари бўйича улар қиймати миқдорида, бундай қиймат мавжуд бўлмаган тақдирда бу тошларнинг амалдаги сотиб олиш нархларининг уч баравари миқдорида;‎
олмос асбоблардан чиқариб олинган олмослар‎ — уларнинг амалдаги нархларининг ўн баравари миқдорида; ва олмос чиқиндилари ‎
в) табиий олмос кукунидан тайёрланган олмос асбоблар ҳамда олмос кукуни бўйича ‎ — амалдаги нархларнинг олти баравари миқдорида;‎
г) таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар учун‎ — экспонатларнинг тарихий-бадиий қимматини, бозор конъюнктурасини тошлар бўлган музей ва мазкур банднинг «а» ва «б» кичик экспонатлари бўйича бандларида белгиланган қимматбаҳо моддий жавобгарлик миқдорларини ҳисобга олиб экспертлар томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳодан келиб чиққан ҳолда; ‎
‎‎д) чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва фонд бойликлари бўйича:‎
чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов зарар ундириб олинадиган ҳужжатлари ва фонд бойликлари‎ — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кунда амалда бўлган сўм курси бўйича аниқланадиган улар баҳосининг беш баравари миқдорида.‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган валюта бойликлари ва бошқа бойликларни харид қилиш, сотиш, алмаштириш, ташиш, етказиб бериш, жўнатиш, қайта ишлаш ва сақлаш билан боғлиқ операцияларни бажаришга алоқадор бўлмаган, бироқ бу бойликлар талон-торож қилинишида айбдор бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилишларидан қатъи назар, мазкур қарорда белгиланган миқдорларда моддий жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Корхона, муассаса ёки ташкилотга етказилган зарар учун мазкур қарорга мувофиқ ундириб олинган сумма биринчи навбатда етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга, ундириб олинган сумманинг қолган қисми эса республика бюджети даромади ҳисобига ўтказилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қимматбаҳо металлар, барча турдаги қимматбаҳо тошлар ва валюта бойликлари сақланиши таъминланмаганлиги ва улардан оқилона фойдаланилмаганлиги учун моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 11 майдаги 348-сон ва 1989 йил 28 ноябрдаги 397-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1995 йил 8 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
124-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 4-сон, 14-модда)