Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Капитал Бозорини Ривожлантириш Агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Капитал Бозорини Ривожлантириш Агентлигининг
Қарори
Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 28 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1782-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2008 йил 23 февралдаги 299-В, 2008-05-сон қарори (рўйхат рақами 1782, 2008 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 105 модда) билан тасдиқланган Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 март,
299-B-3-сон
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 март,
2019-18-3-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2019 й., 10/19/1782-3/2845-сон)