11.03.2019 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.03.2019 йилдаги 207-сон
Дата вступления в силу
12.03.2019
Ҳужжат 12.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузурида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармалари тугатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг юридик шахсни ташкил этмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 11 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
207-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 207-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Ажратмалар миқдори (фоизларда)» устунининг 9-позициясидаги «55*******» рақами «45» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидаги мазмундаги 91 позиция қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

91.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасидан ташқари

10

»;

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) *******) ҳавола чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 301-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларига шаҳар йўловчи транспортида ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «ёки шахсий транспортга эга бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «ҳисобидан» сўзидан сўнг «пул таъминоти жамғармаси доирасида» сўзлари қўшилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан бир марталик ушланадиган пул маблағлари молия йили якунигача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилади ва пул таъминоти тўловлари учун сарфланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июлдаги 514-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 169-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг юридик шахсни ташкил этмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ДЙҲХХ ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/207/2754-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)