зарегистрировано 06.03.2019 г., рег. номер 2693-5
Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан, зарегистрировано 06.03.2019 г., рег. номер 2693-5
Дата вступления в силу
08.04.2019
Постановление
Правления Центрального банка Республики Узбекистан
О внесении изменений и дополнений в Положения о требованиях адекватности капитала коммерческих банков
[Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан от 6 марта 2019 г. Регистрационный № 2693-5]
Председатель Центрального банка М. НУРМУРАТОВ
г. Ташкент,
26 января 2019 г.,
№ 2/3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 январь,
2/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 26 январдаги 2/3-сон қарорига
ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбоши «, мазкур Низомнинг 242-бандида кўрсатилган активлар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.».
2. 241-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2 баробаридан 2,5 баробаригача бўлган йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.».
3. 242-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«242. Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга қуйидагилар киради:
енгил автомобиль сотиб олиш учун юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига енгил автомобиль қабул қилинган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;
автомобиль сотиб олиш учун аҳолига ажратилган кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар, шунингдек шу мақсадларга ажратилган суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган кредитлар;
аҳолига қайта молиялаш ставкасининг 2,5 баробари ва ундан юқори йиллик фоиз ставкада ажратилган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари, шунингдек суд жараёнидаги ва (ёки) белгиланган тартибда ундирилмаган микроқарзлар ва овердрафт кредитлари.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/2693-5/2722-сон)