Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3131]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 5, 13, 69-сонли «Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3166, 10.06.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулқдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 48-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистои Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди ва унга 1 ва 2-иловаларида назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати миқдорлари 2018 йилда 1,467 бараварга индексация қилинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитаси раиси A. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 январь,
3-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 январь,
2-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 январь,
8-сон
Келишилган:
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
2019 йил 4 январь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2019 йил 4 январь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2019 йил 4 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3131/2529-сон)