Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 18.11.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1189
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 18.11.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1189
Дата вступления в силу
28.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 28.11.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРБИЯЛАШ (ПАТРОНАТ) УЧУН ОИЛАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЕТИМ БОЛАЛАРНИ КИЙИМ-БОШ, ПОЙАБЗАЛ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА БОЛАНИ ЎЗ ТАРБИЯСИГА ОЛГАН ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҲАР ОЙЛИК НАФАҚА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 18 ноябрда 1189-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 33-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамизда қолдирамиз.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазири Р. ЖЎРАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 21 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
87-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 21 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
121-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги ва
Молия вазирлигининг
2002 йил 21 октябрдаги
87, 121-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сон «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 2-сон, 22-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Етим болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида Низом» га мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 18-модда) амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Оилага тарбияга олинган болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш мақсадида туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ боланинг фамилияси, исми, шарифи, ёши, жинси, кийим-бош ва пойабзалининг ўлчамлари кўрсатилган буюртмани Низомнинг 2-иловасида белгиланган норма ва рўйхатга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кийим-бош ва пойабзал учун қилинадиган харажатлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари тақдим этган буюртмага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишилган ҳисоб-китоблар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Болаларга бериладиган кийим-бош ва пойабзал учун зарур маблағ болани Халқ таълими ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тарбиялаш ва даволаш муассасалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги муассасалардан олинишидан қатъий назар, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари асосида ажратилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг бюджетига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари оилага тарбияга олинаётган болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш мақсадида савдо ташкилотлари томонидан тавсия этилган товарларнинг сифати ва баҳосини ўрганиб чиқиб, улар билан шартнома тузадилар. Шартномаларнинг шакли ва муддати томонларнинг келишувига биноан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кийим-бош ва пойабзал савдо ташкилотларидан пул ўтказиш йўли билан сотиб олинади. Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларга кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш учун ажратилган маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болани оилага тарбияга олган тутинган ота-оналар кийим-бош ва пойабзални шартнома тузилган савдо ташкилотларига пул ўтказилганидан сўнг, тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан берилган ишончномалар асосида ўзлари оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Савдо ташкилотлари тутинган ота-оналарга «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 59-модда) назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлайдилар. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари савдо ташкилотлари билан шартномалар тузаётганда тутинган ота-оналарнинг бу ҳуқуқларини шартнома шартига киритишлари зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тарбияга олинган бола учун кийим-бош ва пойабзал бола оилага тарбияга олингандан кейин бир ой муддат ичида ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган рўйхат бўйича бир йўла берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тутинган ота-оналар бола учун кийим-бош ва пойабзални олганларидан сўнг туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тутинган ота-она ҳамда тегишли туман, шаҳар халқ таълими бўлимида васийлик ва ҳомийлик масалалари билан шуғулланувчи масъул ходим, халқ таълими бўлими мудирининг имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланган қайдномани Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бухгалтериясига топширадилар. Ушбу қайдномага савдо ташкилотининг кийим-бош ва пойабзални берганлиги ҳақидаги юк хати (накладная) илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлатга қарашли болалар муассасаларида тарбияланаётган бола тарбиялаш (патронат) учун оилага берилганда муассасанинг харажатлар сметаси шу вақтдан бошлаб, ушбу болага сарфланадиган харажатлар миқдорида қисқартирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Боланинг Халқ таълими ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тарбиялаш ва даволаш муассасалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги муассасалардан олинишидан қатъий назар, тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бюджети ҳисобига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармаларидан бюджет харажатлари иқтисодий классификациясининг 216 — «Резерв фондлар» бўлими, 75-боб «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги», 1-параграфи «Захира жамғармаси», бюджет харажатларининг иқтисодий классификацияси бўйича 03-4-90-модда, яъни «Уй хўжаликларига бошқа трансфертлар» моддасидан маблағ билан таъминланади ва бухгалтерия ҳисобида ҳам шу модда бўйича акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари ойнинг ўнинчи кунигача тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақаларни уларнинг банк муассасаларида очилган ҳисобварақларига ўтказадилар ёки нақд пул кўринишида берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бола учун сотиб олинган кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳисоботи, шунингдек, тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар берилгани ҳақидаги ҳисоботлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларда маблағларни ажратган тегишли молия органларига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кийим-бош ва пойабзал харажатлари ҳамда тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақалар учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг тўғри тақсимланиши ҳамда сарфланишини назорат қилиш ушбу харажатларни молиялаштирувчи Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Низомнинг матни туман, шаҳар халқ таълими бўлимларида, Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларда барчага кўринарли жойга илиб қўйилиши, болани тарбияга олаётган тутинган ота-оналар билан шартнома тузилаётганда уларни мазкур Низом билан таништириш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари билан келишилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 21 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 21 октябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
берилган етим болаларни кийим-бош
ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда
болани ўз тарбиясига олган тутинган
ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш
тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган болага олинадиган кийим-бош ва пойабзалга
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЮРТМА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Боланинг фамилияси_______________‎‎‎

‎‎исми_____________________________‎

шарифи___________________________‎

ёши ________________‎‎______________‎

жинси ____________________________

Кийим-бош ва пойабзалнинг номи ‎ Сони‎ Кийим-бош ва пойабзалнинг ўлчами ‎

Тутинган ота-онанинг фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади) ‎

Халқ таълими органи масъул ходимининг фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади)‎

_____________________________ _____________________________
_____________________________ _____________________________
_____________________________ _____________________________
Яшаш жойи: ___________________
_____________________________ Муҳр‎
_____________________________
Имзо‎ Имзо‎‎

Сана‎

Сана‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
берилган етим болаларни кийим-бош
ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда
болани ўз тарбиясига олган тутинган
ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш
тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган болаларга кийим-бош ва пойабзал бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НОРМАСИ ВА РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Кийим-бош ва пойабзалнинг номи ‎

Ўлчов бирлиги‎ 3 ёшгача бўлган ҳар бир болага‎ Мактабгача ёшдаги ҳар бир болага
‎(36 (7) ёш) ‎
Мактаб ёшидаги ҳар бир болага
‎ (6 (7)- 17 ёш) ‎
Куртка-комбинезон‎ Дона‎ 1‎
Куртка‎ Дона‎ 1‎ 1‎
Пальто‎ Дона‎ 1‎
Ўғил болалар костюми‎ Дона‎ 1‎ 1‎ 1‎
Мактаб формаси (ўғил бола учун қора шим, оқ кўйлак, қиз бола учун кофта ва юбка) ‎ комплект‎ 1‎
Ўғил болалар кўйлаги‎ дона‎ 2‎ 2‎ 2‎
Қиз болалар кўйлаги (шойи ва ип газлама блузка) ‎ дона‎ 2‎ 2‎ 2‎
Қиз болалар халати‎ дона‎ 1‎ 1‎
Свитер (Джемпер)‎ дона‎ 1‎ 1‎
Ёзги байрам кўйлаги‎ дона‎ 1‎ 1‎
Қишки бош кийим‎ дона‎ 1‎ 1‎ 1‎
Қиз болалар трикоси‎ дона‎ 1‎ 1‎
Колготка‎ дона‎ 2‎ 2‎ 2‎
Ички кийим тўплами ( ўғил ва қиз болалар учун)‎ дона‎ 2‎ 2‎ 2‎
Спорт костюми‎ Комплект‎ 1‎ 1‎
Кеда ёки кроссовка‎ Жуфт‎ 1‎
Пайпоқ, гольф‎ Жуфт‎ 2‎ 2‎
Туфли, сандалет‎ Жуфт‎ 1‎ 1‎
Тапочка‎ Жуфт‎ 1‎ 1‎ 1‎
Этик ёки ботинка‎ Жуфт‎ 1‎ 1‎ 1‎
Қиз болалар учун сийнабанд‎ дона‎ 1‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга
берилган етим болаларни кийим-бош
ва пойабзал билан таъминлаш ҳамда
болани ўз тарбиясига олган тутинган
ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш
тартиби тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган болаларга кийим-бош ва пойабзал бериш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАЙДНОМА (ВЕДОМОСТЬ)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Боланинг фамилияси_______________‎‎‎
исми_____________________‎‎________‎
‎‎шарифи___________________________‎
ёши ________________‎‎______________‎
‎‎жинси ____________________________‎

Кийим-бош ва
‎пойабзалнинг номи ‎

Сони‎ Баҳоси (сўм) ‎
Тутинган ота-онанинг Фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади) ‎ Халқ таълими органидан масъул ходимнинг фамилияси ва исми, шарифи (тўлиқ ёзилади)‎

______________________________

______________________________

______________________________ ______________________________
______________________________ ______________________________
______________________________ ______________________________
Имзо‎
Яшаш жойи:__________________

Сана‎

______________________________

Туман,шаҳар халқ таълими бўлими мудири

______________________________ (фамилияси, исми, шарифи) ‎‎
Имзо‎ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _
Сана‎ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _
_____Имзо‎
_____Сана‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 22-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 532-модда)