17.01.2019 йилдаги ПҚ-4124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республикада тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналари қувватларини ошириш мақсадида минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари — «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК (кейинги ўринларда — «Навоий КМК» ДК), «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (кейинги ўринларда — «Олмалиқ КМК» АЖ) ва «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖда стратегик турдаги маҳсулотлар, жумладан олтин, кумуш, мис, рух ва пўлат прокати каби маҳсулотлар, шунингдек 20 дан ортиқ турдаги бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги икки йил давомида кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини жадал ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган узоқ муддатли дастурлар қабул қилинди. 2026 йилгача «Навоий КМК» ДКда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга, «Олмалиқ КМК» АЖга 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этиш ва 2023 йилгача мис ишлаб чиқариш ҳажмини 28 фоизга, рух ишлаб чиқариш ҳажмини 75 фоизга ошириш кўзда тутилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналаридаги мавжуд бошқарув тузилмаси, фойдали қазилмалар захираларининг ҳисобини юритиш ва баҳолаш услублари, молиявий ҳисоботларнинг эскирган шакллари ишлаб чиқаришнинг ўсишига ва инвестициявий жозибадорликнинг ошишига тўсқинлик қилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида инвестицияларни жалб этишга қўшимча шароитлар яратиш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки, кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2019 йил якунидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий ҳисоботларни мажбурий тартибда молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида тузади ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил ташқи аудитни ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
активларни сотиш рентабеллиги, актив ва мажбуриятларнинг айланиши, шунингдек халқаро фонд биржалари ва молия институтлари талабларига асосан белгиланадиган бошқа кўрсаткичлар даражаси бўйича минимал талабларни амалиётга жорий қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2020 йил якунидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR) принциплари ва талаблари асосида корпоратив ошкораликни татбиқ этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Глобал ташаббускорлик ҳисоботига (GRI) мувофиқ ҳисоботларни, шу жумладан иқтисодий, ижтимоий ва экологик масалалар бўйича чоп этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий КМК» ДК негизида қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамиятини, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган ва асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлардан самарали ва оқилона фойдаланиш учун давлат муассасасини ташкил қилиш, кейинчалик «Навоий КМК» ДКни уран ва ноёб металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича давлат корхонаси этиб ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кон-металлургия тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Республика комиссиясининг (А.Н. Арипов) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2019 йил 1 мартга қадар «Навоий КМК» ДКни қайта ташкил этиш ва корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, шунингдек мазкур қарорда назарда тутилган талабларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини ривожлантириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришнинг узоқ муддатли дастурларини жадал амалга ошириш бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2019 йил 1 майга қадар кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарига берилган солиқ ва божхона имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва унификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) 2019 йил 1 июлга қадар халқаро молия институтлари ва консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда қуйидагиларнинг акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида оммавий равишда бирламчи ва иккиламчи жойлаштириш орқали инвесторларни жалб этишни назарда тутувчи Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналарини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ — 2022 йилда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Олмалиқ КМК» АЖ — 2023 йилда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Навоий КМК» ДК негизида ташкил қилинаётган қимматбаҳо металларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамияти — 2023 йилда.
(3-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) 2019 йил 1 декабрга қадар «Навоий КМК» ДКни қайта ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларни якунлаш ҳамда янги ташкил этиладиган акциядорлик жамиятидаги давлат улушини профессионал бошқарув компанияларига танлов асосида ишончли бошқарувга бериш бўйича таклиф киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика комиссияси аъзоларига мазкур қарорда белгиланган тадбирларнинг самарали бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Навоий КМК» ДК Кузатув кенгаши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда халқаро маслаҳатчи ва экспертларни жалб этган ҳолда «Навоий КМК» ДК мулкларини инвентаризация қилиш бўйича комиссия ва «Навоий КМК» ДК тизимига кирувчи алоҳида таркибий бўлинмалар бўйича ишчи гуруҳларни шакллантирсин, уларнинг вазифалари сифатида «Навоий КМК» ДКнинг барча актив ва мажбуриятларини инвентаризациядан ўтказиш, шунингдек «Навоий КМК» ДК Кузатув кенгашига ва Агентликка 2019 йил 1 майга қадар муддатда ишчи гуруҳларнинг оралиқ ҳисоботларини ҳамда 2019 йил 1 июлга қадар ишчи гуруҳлар ва комиссиянинг якуний ҳисоботини тақдим этишни белгиласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвентаризация якунлари бўйича икки ой муддатда халқаро амалиётда умумэътироф этилган услублар асосида «Навоий КМК» ДКнинг ишлаб чиқариш ва бошқа активлари қийматини баҳолаш, шунингдек «Навоий КМК» ДК меҳнат жамоаси яшаши учун зарур шароитлар яратилишини ва уларга хизмат кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок этмайдиган инфратузилма, ижтимоий ва бошқа ихтисослашмаган объектларни хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш ва ихтисослашган давлат ташкилотларига топшириш орқали улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар халқаро маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилган ҳолда «Навоий КМК» ДКнинг балансида бўлган ва захиралари Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва руда захиралари ҳисоботи Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ қайта баҳоланадиган конлар рўйхатини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 2019 йил 1 майга қадар «Навоий КМК» ДКнинг Кузатув кенгаши таркибига етарли тажриба ва малакага эга бўлган мутахассисларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда кон-металлургия тармоғи йирик корхоналарининг режим-махфий бўлимлари ходимларининг штат бирликларини оптималлаштиришни назарда тутувчи ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган олтин ҳажмлари кўрсаткичлари билан боғлиқ махфийлик режимини бекор қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, кон-металлургия тармоғи йирик корхоналарининг оддий акциялари бўйича дивидендларни ҳисоблаш Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорларда ҳар чоракда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) зарур бўлганда, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, кон-металлургия соҳасидаги йирик корхоналарнинг давлат улушини ишончли бошқариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар билан аввал тузилган шартномаларнинг қайта кўриб чиқилишини ҳамда қайта расмийлаштирилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига портловчи моддаларни ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланадиган давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш имкониятини кўзда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 30 августга қадар халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 17 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-4124-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кон-металлургия тармоғини ислоҳ қилиш бўйича Республика комиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Комиссия раиси

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Г.К. Саидова

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

Б.Ф. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

М.Ш. Истамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Н.С. Жўраев

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Ш.А. Вафаев

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи директори

К.С. Санакулов

«Навоий КМК» ДК бош директори

А. Хурсанов

«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси

Т.Т. Азаматов

«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси в.б.

Б.Б. Сидиков

Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаменти мудири, Комиссия масъул котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 07/19/4124/2499-сон; 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)