14.01.2019 йилдаги ЎРҚ-515-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 22 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг (бундан буён матнда ҳимоя қилинувчи шахслар деб юритилади) ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкига тажовуз таҳдиди мавжуд бўлганда қўлланиладиган, жиноятларнинг олдини олишга ёки уларни фош этишга кўмаклашадиган, хавфсизлик ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига оладиган чора-тадбирлар тизимини белгилашдан, шунингдек уларни қўллашнинг асослари ҳамда тартибини аниқлашдан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилишнинг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилишнинг асосий принциплари қонунийлик, ҳимоя қилинувчи шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, ҳимоя қилинувчи шахсларнинг ҳамда ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органларининг ўзаро жавобгарлигидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ҳимоя қилинувчи шахслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахслар қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) жабрланувчи ва унинг қонуний вакили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) гувоҳ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) маҳкум, оқланган шахс, ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) эксперт, мутахассис, таржимон ва холис.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари ҳам ҳимоя қилинувчи шахслар бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилиш чоралари жиноят иши қўзғатилгунига қадар аризачига, жиноят шоҳидига ёки жиноятнинг олдини олишга ёхуд уни фош этишга кўмаклашувчи шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизлик чораларини таъминловчи органлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарор жиноят ишини юритаётган, терговга қадар текширувни амалга ошираётган, суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар органларининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларининг юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича ҳимоя қилинувчи шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари мазкур органлар томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ёки прокуратура органининг юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича ҳимоя қилинувчи шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари ҳимоя қилинувчи шахслар жойлашган ердаги ички ишлар органлари томонидан суднинг ёки прокурорнинг қарорига биноан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчилар орасидан бўлган ҳимоя қилинувчи шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари тегишли ҳарбий қисмлар қўмондонлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий тузилмаларининг юқори турувчи қўмондонлиги томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тергов ҳибсхоналарида сақланаётган ҳимоя қилинувчи шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари тегишинча ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жазони ўташ жойларида сақланаётган ҳимоя қилинувчи шахсларга нисбатан хавфсизлик чоралари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасалари томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ҳимоя қилиш турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Хавфсизлик чоралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чоралари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) шахсни, уй-жойни ва бошқа мол-мулкни қўриқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ҳимоя қилинувчи шахсга махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) ҳужжатларни алмаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилишини чеклаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) қамоқда ёки жазони ўташ жойларида сақланаётган ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модда биринчи қисмининг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган хавфсизлик чоралари фақат оғир ва ўта оғир жиноят ишлари бўйича зарур бўлган ҳолларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш хавфсизлик чораларини таъминловчи органнинг қарорига биноан, операторларда турган давлат ахборот-маълумот фондларидаги ва бошқа ахборот-маълумот фондларидаги ҳимоя қилинувчи шахс ҳақидаги маълумотлар берилишига тақиқ ўрнатиш, унинг телефони абонент рақамларини ҳамда унинг фойдаланувидаги ёки унга тегишли транспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа жиноят, маъмурий, иқтисодий ёки фуқаролик ишини юритиш билан боғлиқ алоҳида ҳолларда, ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар ёзма сўров асосида ва ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг ёзма розилиги билан суриштирув, дастлабки тергов органлари, судга тақдим этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Шахсни, уй-жойни ва бошқа мол-мулкни қўриқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахснинг ҳаётига ёки соғлиғига ёхуд мол-мулкига тажовуз таҳдиди мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланган тақдирда, хавфсизлик чораларини таъминловчи органлар томонидан ушбу шахснинг розилиги билан унинг ўзини, уй-жойини ва бошқа мол-мулкини қўриқлаш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс томонидан эгаллаб турилган уй-жой ва бошқа мол-мулк кузатувнинг техник воситалари, ёнғинга қарши ва қўриқлаш сигнализацияси, шунингдек бошқа ускуналар билан жиҳозланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Ҳимоя қилинувчи шахсга махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини таъминловчи органлар ҳимоя қилинувчи шахснинг ҳаёти ва соғлиғига нисбатан таҳдид даражасини ҳисобга олган ҳолда унга махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ҳамда техник воситаларни бериши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур бўлган тақдирда, вояга етган ҳимоя қилинувчи шахслар ўз розилиги билан, вояга етмаган шахслар эса ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан ўз хавфсизлиги таъминланадиган жойларга жойлаштирилиши мумкин. Мазкур жойда бўлиш муддати ҳимоя қилинувчи шахс ва хавфсизлик чораларини таъминловчи орган ўртасида келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларнинг розилиги билан ёки уларнинг аризасига кўра улар бошқа вақтинчалик ёхуд доимий яшаш жойига кўчирилиши, ўзга вақтинчалик ёки доимий ишга (хизматга) ёхуд бошқа ўқиш жойига ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс бошқа доимий яшаш жойига кўчирилганда унга давлат ҳисобидан уй-жой берилади, кўчиб ўтиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади, моддий ёрдам кўрсатилади, унинг ишга жойлаштирилиши кафолатланади ва аввалгисига ўхшаш иш (хизмат) ёки ўқиш жойини танлашда ёрдам кўрсатилади. Ҳимоя қилинувчи шахс вақтинчалик яшаш учун бошқа жойга кўчирилганда у илгари эгаллаб турган уй-жой ва аввалги ёки аввалгисига ўхшаш иш (хизмат) ёхуд ўқиш жойига жойлаштириш кафолатлари ушбу шахс кўрсатилган сабабга кўра йўқ бўлган бутун давр мобайнида сақланиб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш ҳимоя қилинувчи шахснинг хавфсизлигини унга нисбатан бошқа хавфсизлик чораларини қўллаш орқали таъминлашнинг имкони бўлмаган ҳоллардагина амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Ҳужжатларни алмаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки уларнинг розилиги билан уларга фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлари ўзгартирилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ўзга ҳужжатлар берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги фамилия, исм, отасининг исми ҳимоя қилинувчи шахс билан албатта келишилган ҳолда ёки ушбу шахс томонидан, вояга етмаганлар учун эса улар ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан танланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилишини чеклаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилишини чеклаш жиноят иши материалларидан шахснинг анкета маълумотларини олиб қўйишдан ва уларни асосий иш юритувидан ажратиб сақлашдан, шунингдек бунинг учун тахаллусдан фойдаланишдан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Қамоқда ёки жазони ўташ жойларида сақланаётган ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан қўшимча хавфсизлик чораларини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоқда ёки озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум этиш ёхуд интизомий ҳарбий қисмда сақлаш тарзидаги жазони ўташ жойларида сақланаётган ҳимоя қилинувчи шахснинг хавфсизлиги унга нисбатан ушбу Қонун 6-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 7-бандларида назарда тутилган хавфсизлик чораларини қўллаш орқали таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг хавфсизлиги чораларини таъминлаш мақсадида қуйидагилар ҳам қўлланилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ҳимоя қилинувчи шахсни ва зўравонлик таҳдидини келтириб чиқарувчи шахсни улар ушлаб турилганда, қамоққа олинганда ва уларга нисбатан жиноий жазолар тайинланганда бошқа-бошқа қамоқда сақлаш ва жазони ўташ жойларига юбориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) ҳимоя қилинувчи шахсни ёки зўравонлик таҳдидини келтириб чиқарувчи шахсни бир қамоқда сақлаш жойидан ва жазони ўташ жойидан бошқасига ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) ҳимоя қилинувчи шахсни ва зўравонлик таҳдидини келтириб чиқарувчи шахсни алоҳида-алоҳида сақлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва ногиронлик пенсияси тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этганлиги муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, агар унинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахслар турли бир йўла бериладиган нафақалар олиш ҳуқуқига эга бўлса, бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси уларга ўз танловига кўра тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида турли бир йўла бериладиган нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳимоя қилинувчи шахсларга ўз танловига кўра бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан етказилган мулкий зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиб, кейинчалик ушбу маблағлар ҳимоя қилинувчи шахсга мулкий зарар етказилишида айбдор бўлган шахсдан ундирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ҳимоя қилишни амалга ошириш асослари ва тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Хавфсизлик чораларини қўллаш асослари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган томонидан аниқланган, ҳимоя қилинувчи шахсни жиноят процессида иштирок этганлиги муносабати билан ўлдириш, унга зўрлик ишлатиш, унинг мол-мулкини йўқ қилиш ёки мол-мулкига шикаст етказишнинг аниқ таҳдиди мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар хавфсизлик чораларини қўллаш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чоралари ҳимоя қилинувчи шахснинг ёзма аризаси асосида ёки унинг ёзма розилиги билан, вояга етмаган шахсларга нисбатан эса улар ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари ваколатли вакилларининг (ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ҳомийлигидан маҳрум бўлган тақдирда) ёзма аризаси асосида ёхуд уларнинг ёзма розилиги билан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар хавфсизлик чораларининг қўлланилиши ҳимоя қилинувчи шахснинг вояга етган оила аъзолари ва у билан бирга яшовчи бошқа шахслар манфаатларига дахл қиладиган бўлса, хавфсизлик чораларини қўллаш учун уларнинг ёзма розилиги олиниши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш асослари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахснинг жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги), унга тан жароҳати ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги, мулкий зарар етказилганлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш учун асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Хавфсизлик чораларини қўллаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор, суд ушбу Қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган шахсни ўлдириш, унга зўрлик ишлатиш, унинг мол-мулкини йўқ қилиш ёки мол-мулкига шикаст етказиш ёхуд унга нисбатан бошқача ғайриқонуний қилмиш содир этилиши таҳдиди мавжудлиги тўғрисидаги аризани (хабарни) олгач, ушбу аризани (хабарни) текшириб кўриши ва бу шахсга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёхуд уларни қўллашни рад этиш ҳақида уч сутка ичида, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса дарҳол қарор (ажрим) қабул қилиши шарт. Қарор (ажрим) чиқарилган куннинг ўзида хавфсизлик чораларини таъминловчи органга ижро этиш учун, шунингдек ўзига нисбатан мазкур қарор (ажрим) чиқарилган шахсга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини қўллаш ҳақидаги ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисидаги қарор (ажрим) устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоят берилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини таъминловчи орган ушбу Қонунда назарда тутилган зарур хавфсизлик чораларини танлаб олади ва уларнинг қўлланилиш усулларини аниқлайди. Ҳимоя қилинувчи шахсга унинг хавфсизлиги мақсадида риоя этилиши шарт бўлган кўрсатмалар берилади. Ҳимоя қилинувчи шахснинг илтимосномасига кўра кўрсатмаларга фақат хавфсизлик чораларини таъминловчи органнинг розилиги билан ўзгартишлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўлланилаётган хавфсизлик чоралари ҳимоя қилинувчи ва бошқа шахсларнинг уй-жойга, меҳнатга, пенсияга оид ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини чекламаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини таъминловчи орган танланган хавфсизлик чоралари, уларни ўзгартириш, уларга қўшимча киритиш тўғрисида ва кўрсатилган чораларни қўллаш натижалари ҳақида жиноят тўғрисидаги ариза (хабар) ёхуд жиноят иши ўз юритувида бўлган терговга қадар текширувни амалга оширувчи, суриштирув, дастлабки тергов органини, прокурорни ёки судни хабардор қилади, ҳимоя қилинувчи шахснинг хавфсизлигига таҳдид бартараф этилган тақдирда эса, хавфсизлик чораларини бекор қилиш тўғрисида илтимоснома киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур бўлган тақдирда, хавфсизлик чораларини таъминловчи орган ҳимоя қилинувчи шахс билан хавфсизлик чораларини қўллаш шартлари, тарафларнинг ўзаро мажбуриятлари ва ўзаро жавобгарлиги ҳақида ёзма шаклда келишув тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вояга етмаганлар ёхуд ўзининг жисмоний ёки руҳий ҳолатига кўра ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини мустақил равишда амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўлган шахсларга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш уларнинг қонуний вакилларини жалб этган ҳолда амалга оширилади. Қонуний вакиллар ўзлари вакиллик қилаётган жисмоний шахслар билан ушбу Қонунда назарда тутилган доирада бир хил ҳуқуқларга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларининг қўлланилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган ҳимоя қилинувчи шахснинг ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги) ҳақидаги аризани (хабарни) олганидан ҳамда ҳалокат (ўлим) шахснинг жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан содир бўлганлигини аниқлаганидан сўнг, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга нисбатан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш ҳақида ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисида уч сутка ичида қарор (ажрим) қабул қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи орган ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан тан жароҳати ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги, мулкий зарар етказилганлиги ҳақидаги аризани (хабарни) олгач, ушбу аризани (хабарни) текшириб кўриши ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш ҳақида ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисида уч сутка ичида қарор (ажрим) қабул қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органга ижро этиш учун, шунингдек ўзига нисбатан мазкур қарор (ажрим) чиқарилган шахсга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш ёки уларни қўллашни рад этиш тўғрисидаги қарор (ажрим) устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоят берилган кундан эътиборан бир ой ичида кўриб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорни (ажримни) олганидан сўнг ўн сутка ичида ижро этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Хавфсизлик чораларини бекор қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини қўллашнинг ушбу Қонуннинг 16-моддасида кўрсатилган асослари бартараф этилган тақдирда, шунингдек хавфсизлик чораларини таъминловчи орган ҳимоя қилинувчи шахс билан ушбу Қонун 18-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ тузган келишув шартларининг ҳимоя қилинувчи шахс томонидан бузилганлиги оқибатида хавфсизлик чораларини кейинчалик қўллаш имконсиз бўлган тақдирда, хавфсизлик чоралари бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чоралари ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилган органга ҳимоя қилинувчи шахс томонидан юборилган ёзма аризага кўра бекор қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини бекор қилишга фақат ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг қарорига (ажримига) ёхуд жиноят ишини юритаётган органнинг қарорига (ажримига) кўра йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим) устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Шикоят берилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорда (ажримда) ҳимоя қилинувчи шахснинг мулкий ҳуқуқларини ва улар билан боғлиқ шахсий номулкий ҳуқуқларини тиклаш масалалари тартибга солиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ушбу Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган орган мазкур чораларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилгунига қадар амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд жиноят иши бўйича ҳукм чиқараётганда хавфсизлик чораларини бекор қилиш ҳақида ёхуд мазкур чораларни бундан буён қўллаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарорлар ижросининг мажбурийлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Органларнинг ўз ваколатларига мувофиқ қабул қилинадиган ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги қарорлари мазкур қарорлар юборилган органлар ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ҳимоя қилинувчи шахсларнинг ҳамда ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Ҳимоя қилинувчи шахсларнинг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий ва мулкий хавфсизлигини, шунингдек ушбу Қонун 4-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини таъминлашни талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари қўлланилишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига нисбатан, шунингдек ушбу Қонун 4-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан хавфсизлик чораларининг қўлланилиши ва хусусияти ҳақида билиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча хавфсизлик чораларини қўллаш ҳақидаги ёхуд уларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизлик чораларини таъминловчи органга психологик ёрдам олиш учун мурожаат этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Ҳимоя қилинувчи шахсларнинг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахслар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизлик чораларини таъминловчи орган томонидан берилган кўрсатмаларни, шунингдек унинг қонуний талабларини бажариши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига нисбатан қилинган ҳар бир таҳдид ёхуд ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида хавфсизлик чораларини таъминловчи органни дарҳол хабардор қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизликни таъминлаш учун ўзига берилган мол-мулкни асраб-авайлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига нисбатан қўлланилган хавфсизлик чоралари ҳақидаги маълумотларни ошкор этмаслиги шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланишга берилган мол-мулк сотиб юборилган, ўзга шахсга бериб юборилган ёки унга шикаст етказилган тақдирда, ҳимоя қилинувчи шахс қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органларининг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинадиган шахсларнинг хавфсизлигига таҳдид мавжудлиги ҳақидаги аризалар (хабарлар) юзасидан зарур маълумотларни сўраш ҳамда олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд хавфсизлик чораларини таъминловчи органларга зарур топшириқлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур бўлган тақдирда, хавфсизлик чораларини таъминловчи органлардан ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органлардан ҳимоя қилишнинг қўшимча чораларини қўллашни талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хавфсизлик чораларини ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органлар билан келишувга кўра мазкур чораларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хавфсизлик чораларини таъминловчи органлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур хавфсизлик чораларини танлаб олиш, уларни қўллаш усулларини аниқлаш, қўлланиладиган хавфсизлик чораларини зарур бўлган ҳолларда ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳимоя қилинувчи шахслардан уларга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш шартларига риоя этилишини, мазкур чораларни қўллаш билан боғлиқ қонуний фармойишларнинг бажарилишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноят ишини юритаётган терговга қадар текширувни амалга оширувчи, суриштирув, дастлабки тергов органларига, прокурорга ёки судга процессуал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида хавфсизлик чораларини қўллаш ҳақидаги ёхуд уларни бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи органлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилган органлардан ҳамда ҳимоя қилинувчи шахслардан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашни истисно этувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилган органларга мазкур чораларни бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органларининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига маълум бўлиб қолган, хавфсизлик чораларини ёки ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашни талаб этадиган ҳар бир ҳолатга нисбатан дарҳол муносабат билдириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча зарур хавфсизлик чораларини ва ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳимоя қилинувчи шахсларни уларга нисбатан хавфсизлик чоралари ва ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари қўлланилиши, бу чораларнинг ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки уларнинг қўлланилиши бекор қилиниши тўғрисида, шунингдек ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиниши ҳақида ўз вақтида хабардор этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан унинг ҳимоя қилинишини таъминлаш тўғрисидаги қарорни (ажримни) эълон қилиш чоғида унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳимоя қилинувчи шахснинг психологик кузатувини ташкил этиш ва амалга ошириш чораларини кўриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш чораларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш чораларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш бюджет маблағлари ҳамда ҳимоя қилишни таъминловчи давлат органларига шу мақсадлар учун ажратиладиган, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу шахсларнинг зиммасига юклатилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 14 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-515-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 03/19/515/2472-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон )