Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЮРИДИК техникумларида ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3115]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 январь,
7-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 7-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги, 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Адлия вазирлигининг юридик техникумларида (кейинги ўринларда юридик техникум деб юритилади) якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
якуний давлат аттестацияси — ўқувчиларнинг билим, малака ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш орқали ўқувчиларга кичик мутахассис малака даражаси ва уларга юридик техникумни тугатганлиги тўғрисида дипломни бериш масаласини ҳал этувчи таълим сифатини назорат қилишнинг тури;
якуний давлат аттестацияси комиссияси (комиссия) — тегишли мутахассисликлар ва касблар бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун юридик техникум ходимлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети, иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу ташкилотларнинг вакилларидан иборат комиссия;
якуний давлат аттестация синовлари (аттестация синовлари) — юридик техникумнинг ўқув режасидаги мутахассислик ва хорижий тил (инглиз, немис, француз) фанларининг мажмуи.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
2. Қуйидагилар якуний давлат аттестациясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқувчиларнинг тегишли фанлар бўйича билим ва улардан фойдаланиш кўникмаси даражасини Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини комплекс баҳолаш;
олинган билимларни амалиётга қўллаш кўникмаларини ва касбий малакаларни шаклланганлик даражасини аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аттестация якуни бўйича юридик техникумни тугатганлиги тўғрисида ўқувчига давлат намунасидаги диплом бериш масаласини ҳал этади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
2-боб. Комиссияни шакллантириш тартиби
3. Комиссия аъзолари таркиби камида 5 кишидан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисми қатнашган тақдирда комиссия ваколатли ҳисобланади.
Комиссия аъзолари таркибининг камида 70 фоизини иш берувчи ташкилотлар ходимлари ва бошқа мутахассислар ташкил этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик техникум директори комиссия таркибини шакллантириш жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Комиссия раиси якуний давлат аттестация бошланишидан камида бир ой олдин адлия вазирининг, комиссия аъзолари эса юридик техникум директорининг буйруғи билан тайинланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Комиссия раиси юридик техникумда ишламаётган мутахассислардан бўлиши лозим. Бир шахс кетма-кет бир юридик техникумда икки мартадан ортиқ комиссия раиси бўлиши мумкин эмас.
Комиссия аъзоси юридик техникум ўқувчиларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, шунингдек манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, якуний давлат аттестациясида иштирок этишига йўл қўйилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия раислигига номзодлар юридик техникумлар томонидан тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда, Адлия вазирлигига якуний давлат аттестация бошланишидан камида икки ой олдин тасдиқлаш учун тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
7. Комиссия ўз фаолиятини мазкур низом ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда таълим мазмунига қўйилган Давлат таълим стандартлари талабларини бажаришга йўналтирилган бошқа қонун ҳужжатларига таянган ҳолда олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Якуний давлат аттестациясида фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
9. Комиссия ҳар йили якуний давлат аттестациясини ўтказиш давридан бошлаб кейинги ўқув йили бошлангунга қадар фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Юридик техникум директори ва унинг ўринбосарлари якуний давлат аттестациясини ўз вақтида сифатли ўтказишга ҳамда комиссиянинг ишлаши учун зарур шароитларни яратишга масъул ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
3-боб. Якуний давлат аттестациясини ташкил этиш
11. Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қўйилади.
12. Аттестация синовларини топширишга тавсия этиладиган фанлар рўйхати ва ўтказиш шакллари Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) Кенгаши томонидан белгиланади.
13. Мутахассислик бўйича якуний давлат аттестацияси синовларининг таркибий қисмлари ва уларни ўтказиш муддатлари ўқув режада белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жадвали юридик техникум директори томонидан, қоида тариқасида, якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида ўттиз кун олдин тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
15. Якуний давлат аттестацияси синовларининг намунавий савол ва топшириқлари мазмуни, ҳажми ва мураккаблик даражаси тегишли фаннинг Давлат таълим стандартига мувофиқ ўқув дастурида назарда тутилган материалларни ўқувчи томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши шарт.
16. Аттестация синовларини ўтказиш шакли тўғрисидаги маълумот якуний давлат аттестацияси бошланишидан 6 ой олдин ўқувчилар эътиборига етказилади. Ўқувчиларга тайёргарлик кўриш ҳамда консультациялар бериш учун зарур бўлган барча шароитлар яратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Аттестация синовларининг саволлари ўқув дастурлар мазмунини тўлиқ қамраб олган ҳолда юридик техникумнинг тегишли кафедралари томонидан шакллантирилади. Саволлар аттестация синовларидан 6 ой олдин экспертизадан ўтказиш учун ТДЮУга тақдим этилади. ТДЮУ томонидан саволлар 20 иш куни давомида экспертизадан ўтказилади ва тегишли экспертиза хулосалари юридик техникумга юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
18. Аттестация синовларининг саволлари фан дастурлари доирасида тузилиши ҳамда якуний давлат аттестация бошланишидан камида 1 ой олдин ўқувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.
19. Директорнинг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб аттестация синовларининг саволлари вариантларини тузади ва уларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.
20. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш жараёни видеотасвирга олиш орқали амалга оширилади. Якуний давлат аттестациясининг юқори даражада очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу жараён видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имкони яратилиши мумкин.
21. Якуний давлат аттестациясига мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоблар, луғат, шпаргалкалар ва бошқа материаллар олиб кирган, якуний давлат аттестацияси жараёнида улардан фойдаланган ўқувчилар якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
Белгиланган тартибни бузган ўқувчилар якуний давлат аттестациясидан четлаштирилади ҳамда комиссия аъзолари томонидан якуний давлат аттестациясидан четлаштириш бўйича ушбу Низомга иловада кўрсатилган шаклда далолатнома расмийлаштирилади.
22. Якуний давлат аттестацияси натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади.
Комиссия томонидан аттестация синовлари натижаларига кўра топшириқларнинг 86 — 100 фоизи тўғри бажарилган бўлса «аъло», 71 — 85 фоизи тўғри бажарилса «яхши», 56 — 70 фоизи тўғри бажарилса «қониқарли» баҳоланади.
Якуний давлат аттестацияси натижалари бўйича ўқувчи 55 ва ундан кам балл тўплаган ҳолларда «қониқарсиз» баҳоланган деб ҳисобланади.
23. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, йиғилишда иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
24. Якуний давлат аттестацияси натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинади ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баённомасида қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ўқувчи аттестация синовларининг барчасидан муваффақиятли ўтгандан сўнг унга тегишли касбни эгаллагани, юридик техникумни тамомлагани ва касб-ҳунар маълумоти тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Ўқув дастурларини ўзлаштиришда ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 4/5 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган, (бошқа фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 71 баллдан кам бўлмаган), шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовларининг ҳар бири бўйича камида 86 балл ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган ўқувчиларга «имтиёзли» диплом берилади.
26. Аттестация синовларининг биридан «қониқарсиз» баҳоланган ёки узрли сабабларга кўра аттестация синовларида иштирок этмаган ўқувчи бошқа аттестация синовларини топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Узрли сабабларга кўра аттестация синовларида қатнаша олмаган ўқувчилар юридик техникум директорининг буйруғи билан комиссия иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган аттестация синовларига киритилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Юридик техникумнинг белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний давлат аттестациясида иштирок этмаган ёки унда «қониқарсиз» баҳоланган ўқувчилар ўқиш муддати тугагандан сўнг, 3 йил ичида аризасига мувофиқ тегишли синовни қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда юридик техникум директори шахсни якуний давлат аттестациясини қайта топширишга қўйиш ҳақида буйруқ чиқаради.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
Муддатли ҳарбий хизматда бўлган вақт, 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун бериладиган таътил вақти мазкур уч йиллик муддатга кирмайди.
29. Якуний давлат аттестациясини қайта топшириш муддатида аттестация синовларидан учинчи марта ҳам ўта олмаган ёки аттестация синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилмаган шахсга академик маълумотнома берилади.
4-боб. Якуний давлат аттестацияси натижаларини апелляция тартибида кўриб чиқиш
30. Якуний давлат аттестацияси жараёнида қўйилган баллдан норози бўлган ўқувчилар якуний давлат аттестацияси натижалари эълон қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.
31. Якуний давлат аттестациясида олган баллига эътироз билдирган ўқувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун мазкур низомнинг 3 — 9-бандларига мувофиқ апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
32. Апелляция комиссияси аттестация синовларида ўқувчининг берган жавобларини акс этган видеотасвирларни қайта кўриш орқали қайта текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан ўқувчини қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ўқувчининг аризасини кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қўйилган балларни ўзгаришсиз қолдириш;
қўйилган балларни ўзгартириш.
Ўқувчининг апелляция шикоятини кўришда унинг илгари олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
33. Апелляция комиссияси ўз хулосасини ўқувчига шу куннинг ўзида маълум қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Комиссиянинг иши бўйича йиллик ҳисобот юридик техникумнинг кенгашида кўриб чиқилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
5-боб. Якуний қоидалар
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
2019 йил 8 январь
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
|
Якуний давлат аттестациясидан четлаштириш ҳақидаги | |||||||||||||||||||
| ______________ш. | | | | | | | | | | | |
«___» _________20___йил | |||||||
| Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, ўқувчи | |||||||||||||||||||
|
________________________________________________________________________________________________ | |||||||||||||||||||
| қуйидаги сабабларга кўра якуний давлат аттестациясидан четлаштирилди: | |||||||||||||||||||
|
тақиқланган воситалардан (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) фойдаланган; | ||||||||||||||||||
| | |||||||||||||||||||
|
тақиқланган воситаларни (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка) олиб кирган. | ||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
| Ўқувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____ банди талаблари бузилган. | |||||||||||||||||||
| 1. Комиссия раиси 2. Комиссия аъзоси 3. Комиссия аъзоси |
|
_________________________________ |
| |
__________________ |
| | ||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
Изоҳ: ушбу далолатнома якуний давлат аттестацияси ҳужжатларига тикиб қўйилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 декабрдаги 284-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3115-1, 28.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/3115/2443-сон; 28.12.2020 й., 10/20/3115-1/1677-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)