Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сон «Юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари (бундан буён матнда нотариуслар деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 23-моддасига мувофиқ нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ва (ёки) бошқа ҳужжатларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилиши мумкин.
2. Нотариуслар ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатлар бошқа давлат нотариал идорасида амалга оширилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал ҳаракатлар муайян давлат нотариал идорасида бажарилиши керак бўлган ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ёзма кўрсатмасига асосан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 463-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-3, 10.10.2019 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда нотариус тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) қуйидаги шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) киритилиши шарт:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЖШШИР мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
16 ёшга тўлмаган фуқароларда ЖШШИР мавжуд бўлмаганда Тизимга уларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасининг серияси ва рақами киритилади.
Мазкур банд талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ яшаш гувоҳномасисиз ва доимий пропискасиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чэт эл фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан буён матнда СТИР деб юритилади) Тизимга киритилиши шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
4. Нотариус нотариал ҳаракат амалга оширишни сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини у билан шахсий мулоқот давомида аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариусга мурожаат этган шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслигини Тизим орқали текширади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахсларнинг босим ёки кучли руҳий ҳаяжонланиш остида деб ҳисоблаш учун асоси бўлса (шубҳа туғдирса) нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктиради ва зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Нотариус ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Агар мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.
5. Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариус томонидан уларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқатини текшириш пайтида юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини Тизим орқали текшириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ва юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади ва нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳамда имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Агар нотариал ҳаракат мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таклиф этган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида ким томонидан таржима қилинганлиги, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи ҳамда матн мазмуни тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
8. Нотариал ҳаракатлар мурожаат этувчилар томонидан нотариус иштирокида имзоланади ҳамда махсус мосламаларда уларнинг камида иккита бармоқлари излари сканер қилинади.
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида аудио ва видеоёзув воситаларидан фойдаланилади.
Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим, ариза ёки бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.
Агар нотариус тегишли тилларни билмаса, ҳужжат таржимон томонидан таржима қилинади ва нотариус унинг ҳужжатга қўйган имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
Нотариус, башарти тегишли тилларни билса, бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди.
Таржимон ёки сурдо таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.
Агар мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаса нотариал ҳаракатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видеоёзув воситаларида қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Тарафлар турли ҳудудларда жойлашган нотариал идорада масофадан туриб видеоконференцалоқа режимида битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин ва бундай битим уларнинг биргаликдаги иштирокисиз амалга оширилаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида тарафлар нотариуслар ҳузурида бўлиши шарт.
Мазкур тартиб асосида барча турдаги битимларни тасдиқлаш мумкин. Бу каби битимларни тасдиқлашда тегишлилигига қараб битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидалари қўлланилади.
Битимни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг тегишли нотариусга бериладиган аризасига асосан амалга оширилади ва ариза нотариал тартибда шаҳодатлантирилмайди.
битимнинг биринчи тарафи томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, шахсини тасдиқловчи (битимнинг иккинчи тарафининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси) ва бошқа ҳужжатларнинг қонунийлигини ўрганиб чиқади;
видеоконференцалоқа орқали битимни тасдиқлашда тегишли битим карточкасини яратади ва маълумотларни Тизимга киритади;
битимнинг биринчи тарафи билан ўзаро мулоқотда нотариус томонидан қандай турдаги битим тузилаётганлигини, битимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу битим мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади, тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини аниқлайди ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишиб, нотариус томонидан овоз чиқариб ўқиб берилган ҳолда битимнинг биринчи тарафи томонидан имзоланади ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тарафлар ҳамда уларнинг ўзаро келишилган бошқа шартлари ҳақидаги маълумотлар асосида битим лойиҳасини электрон шаклда тузади;
Тизимда жойлаштирилган битим лойиҳасини чоп этади ва битимнинг тегишли қисмига битимнинг биринчи тарафига имзо қўйдиради ҳамда бармоқ изларини сканер қилиш жараёнини видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этади ва битим билан бирга сақлайди.
Мен Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар, Тинчлик кўчаси, 1-уйда жойлашган, Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В., фуқаро Б.А.Г.нинг менинг ҳузуримда қўйган имзосини хақиқийлигини шаҳодатлайман.
Сотувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги хақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Шартнома сотувчининг ҳохиш-иродаси ва амалдаги қонун ҳужжатлари асосида видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб расмийлаштирилаётганлигини тасдиқлайман. Уй-жой сотувчига тегишлилиги текширилди, бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сотувчи фуқаро Б.А.Г. томонидан тақдим қилинган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида сақланади.
Ушбу ҳужжат, уй-жой олди-сотди шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, мазкур шартнома Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. томонидан видеоконференцалоқа орқали тасдиқланган.
Нотариус битимни имзолаб, муҳр билан тасдиқлайди ва мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни сканер қилиб Тизимга жойлаштиради.
Тизим орқали битимнинг биринчи тарафи мурожаат қилган нотариус билан видеоконференцалоқа орқали видеомулоқот ўрнатади, бунда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи тарафлар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт.
Шунингдек, нотариус битимнинг иккинчи тарафига қандай турдаги битим тузилаётганлигини, битимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиради, ушбу битим мазмуни тарафларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширади, тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини аниқлайди ҳамда ҳужжат матнини сотиб олувчига тўлиқ таништириб, овоз чиқариб ўқиб беради. Битимнинг иккинчи тарафи томонидан битим имзолангандан сўнг, унинг бармоқ изларини сканер қилиш жараёни видеоконференцалоқа орқали Тизимда тўлиқ қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу шартномани, мен Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Барака кўчасида жойлашган, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. тарафларнинг хоҳиш-иродаси ва амалдаги қонунларга асосан сотувчи — Б.А.Г. Нурафшон шаҳар 1-сон ДНИда бўлган ҳолда видеоконференцалоқа орқали масофадан туриб тасдиқладим. Бу жараён «Нотариус» ААТда видеоконференцалоқа орқали тўлиқ қайд этилди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сотувчи Б.А.Г.нинг шахси Нурафшон шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасининг нотариуси Р.Г.В. томонидан аниқланди ва сотиб олувчи А.А.В.нинг шахси мен, М. Улуғбек туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Г.Г. аниқладим.
Сотиб олувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди, яъни шахсий мулоқот давомида унинг муомалага лаёқатлилигига шубҳа туғилмади, нотариал ҳаракатни амалга ошириш давомида унинг муомалага лаёқатсиз эканлиги хақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.
Тарафлар томонидан имзоланган ҳужжатлар битта йиғмажилд шаклига келтирилади, бунда махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади ва тегишли ёзув киритилади.
Яхлит ҳолга келтирилган битим битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариус томонидан сканер қилиниб Тизимда шу реестр рақам қайд қилинган карточкага жойлаштирилади.
Битим икки нусхада тузилади, бир нусхаси битимнинг иккинчи тарафи мурожаат қилган нотариал идорада сақланади ва иккинчи нусхаси битимнинг иккинчи тарафига берилади.
Битимнинг иккинчи тарафига унинг сўровига кўра битимнинг нусхаси ўзи мурожаат қилган нотариус томонидан чоп этиб берилиши мумкин.
82. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилинганда нотариус томонидан ушбу ҳужжатлар Тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали текширилади ва шу асосда нотариал ҳаракат амалга оширилади.
Ҳужжат ва унинг ноёб рақами шубҳа туғдирган тақдирда нотариус ушбу ҳужжатни тасдиқлаган нотариусга ёки идоравий нотариал архивга мурожаат қилиш орқали маълумотларга аниқлик киритиши мумкин.
(81 ва 82-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
9. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;
бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 2 апрелдаги 146-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-1, 02.04.2019 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон)
Агар ҳужжатдаги мавжуд изоҳ берилмаган тузатишлар ёки бошқа камчиликлар тақдим этилган ҳужжатнинг мақсади учун аҳамиятсиз бўлса, нотариус бундай ҳужжатни нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун қабул қилишга ҳақли.
Битимларни тасдиқлашда ҳужжатларнинг ксеронусхаси унинг асл нусхаси ва дубликати ўрнини боса олмайди.
10. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, нотариус бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИР, ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
11. Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра ҳужжат лойиҳаси нотариус томонидан ёки нотариуснинг топшириғи асосида нотариал идоранинг бошқа ходими томонидан ҳам тузилиши мумкин.
12. Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, битим, ариза ва ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, битим, ариза ва бошқа ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисоб рақам ва СТИРи кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларнинг мазмуни Тизимга аниқ ва тўлиқ киритилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
13. Нотариал тасдиқланаётган ёки шаҳодатлантирилаётган битим, ариза ва бошқа ҳужжатлар бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади ҳамда нотариал идоранинг муҳри қўйилган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади.
14. Нотариал тасдиқланган ҳужжатдаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим иштирокчиларининг ҳамда битимни, аризани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган бошқа шахсларнинг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
Нотариус томонидан ҳужжатнинг нусхасини шаҳодатлантиришда, ҳужжат нотўғри ёки имло хатолари билан ёзилган бўлса ёхуд унда изоҳ берилмаган тузатишлар мавжуд бўлса ёки ҳужжатнинг реквизитлари тўлиқ ёзилмаган бўлса, нотариус мурожаат қилган шахсга ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб келишни ёки ҳужжатни такроран олишни тавсия қилади.
Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.
15. Битимларни тасдиқлашда, ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини, ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимаси тўғрилигини тасдиқлашда, ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда тегишли ҳужжатларга тасдиқловчи ёзувлар ёзилади ҳамда нотариус томонидан имзоланиб, муҳр босилади.
16. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Йўриқноманинг 14-банди асосида изоҳланиши керак.
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.
Ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади ва нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувда кўрсатилади.
Битта ҳужжатнинг бир нечта нусхаси тўғрилиги шаҳодатлантирилганда, улар битта тартиб рақами билан қайд этилади ва тасдиқловчи ёзувда ҳужжатнинг нечта нусхада тасдиқланганлиги кўрсатилади.
18. Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади. Нотариус Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар томонидан давлат нотариал идораларига юборилган васиятномалар ва ишончномалардан ҳам улар йўқолган тақдирда дубликатлар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига берилган ишончномалар матнида ҳужжатнинг дубликатини олиш ваколати кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ҳужжатнинг тўлиқ матни бўлиши шарт. Ҳужжатларнинг ксеронусхалари унинг асл (нусхаси) ва дубликати ўрнини боса олмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг дубликатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг меросхўрларига (ҳуқуқий ворисларига) берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васиятноманинг дубликати васият қилувчига, у вафот этганидан кейин эса васиятномада кўрсатилган ёки унинг қонун бўйича меросхўрларига (мерос трансмиссияси бўйича) ёхуд уларнинг вакилларига васият қилувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирма тақдим этилганидан кейин берилади.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Васиятномада кўрсатилган меросхўрлар вафот этган тақдирда, васиятноманинг дубликати васият қилувчининг ва ўзларидан олдинги меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ўлим ҳақидаги гувоҳномасини (нотариал тартибда тасдиқланган гувоҳнома нусхасини) ёхуд ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани, зарур ҳолларда меросхўрларнинг меросни қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларини (агар бу ҳужжатлар илгари тақдим этилмаган бўлса) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган меросхўрларга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариуслар Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг қарорига (ажримига) ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрдан кўчирма беради. Бунда 2019 йил 1 январга қадар амалда бўлган реестрларнинг (реестр китобларининг) кўчирма нусхалари берилиб, асл нусхаларини бериш ман этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 2 апрелдаги 146-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-1, 02.04.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон)
19. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга асос бўлган ҳужжатлар уларнинг рўйхати тузилган ҳолда битимнинг нотариал идорада қолдириладиган нусхасига, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва бошқа нотариал ҳаракатларда эса ҳужжатнинг нусхасига тикилади ва нотариал идора йиғмажилдларида сақланиши учун қўшиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қуйидаги ҳолларда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари давлат нотариал идорасида қолдирилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар мулкдор ўзига қарашли кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини тўла тасарруф этмаган тақдирда, шунингдек мулкдорлар кўчмас мулкнинг бир қисмини (умумий ҳужжат асосида тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини улардан бири ўзига тегишли улушини ёки улушидан бир қисмини) тасарруф этиш тўғрисидаги битимлар тасдиқланганда;
умумий улушли мулк қатнашчилари ўртасида кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг аниқ қисмини белгилаш, ўзгартириш ёки улар ўртасида кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги шартномалар тасдиқланганда;
марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) аризасига кўра умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариус томонидан талаб қилиб олинган юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларнинг, улар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (аниқ битимни тузиш учун берилган ишончномалардан ташқари) асл нусхалари нотариал идорада олиб қолинмайди.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари уларга нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг ер участкасининг майдони ёки кўчмас мулк ёки унинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар нотариал идорада қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;
юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;
нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлиги яққол кўриниб турган бўлса ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асосларнинг мавжудлиги, шунингдек мурожаат этувчи шахс томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаслик ҳолатлари ҳам нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда мурожаат этган шахснинг илтимосига биноан нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради ҳамда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсга беради ва Тизимга бу ҳақида маълумот киритилади.
қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи;
нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, турар жойи, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили);
нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар (қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Бажарилаётган нотариал ҳаракат, шу жумладан нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс тўғрисидаги маълумотлар Тизимга тўлиқ киритилганидан сўнг нотариал ҳаракат учун ундириладиган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловларнинг миқдори Тизимда автоматик равишда ҳисобланади.
Тизим орқали тўлов квитанциялари нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсга чиқариб берилади ҳамда унинг Тизимга киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланади.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахснинг мобил телефони мавжуд бўлмаганда, истисно тариқасида, Тизимга у томонидан кўрсатилган, нотариал идорага бирга келган бошқа шахснинг мобил телефони рақамини, агар фақат ўзи келган бўлса, нотариуснинг мобил телефони рақамини киритишга рухсат этилади.
Нотариал ҳаракатлар тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотлар Тизимга келиб тушгандан ҳамда нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахс нотариал ҳаракатни тасдиқлаш кодини нотариусга берганидан сўнг амалга оширилади.
(22-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 майдаги 237-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-2, 31.05.2019 й.) асосан биринчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/3113-2/3227-сон)
Тўловлар амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали чоп этилади ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи яқин қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади ва уларнинг ксеронусхаси олиб қолинади.
23. Нотариус йўл қўйган хатоси натижасида ўзи амалга оширган нотариал ҳаракатнинг нотўғрилигини билиб қолган тақдирда, у ана шу нотариал ҳаракатни белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўриш учун бу ҳақда прокурорга хабар қилишга мажбур. Нотариус прокурорни хабардор қилганлиги тўғрисида тегишли ҳудудий адлия органларини хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Мазкур Йўриқнома 6-бандининг иккинчи хатбошиси, 8-бандининг иккинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда 88-бандида назарда тутилган ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини мажбурий аудио ва видео қайд этилади.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини аудио ва видео қайд этишда нотариус ва нотариал ҳаракатни амалга оширишда иштирок этувчи шахслар тасвирга тўлиқ туширилиши шарт. Бунда нотариус томонидан қандай турдаги нотариал ҳаракат амалга оширилаётганлиги, нотариал ҳаракат мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан овоз чиқариб тарафларга тушунтириб берилганлиги ҳамда ҳужжат матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва уларнинг асл мақсадига мувофиқлигини тасдиқлаган ҳолда имзолаш ҳамда бармоқ изларини Тизимда сканер қилиш жараёни тўлиқ аудио ва видео қайд этилиши лозим.
Аудио ва видеоёзув файли нотариал ҳаракатга Тизим томонидан берилган реестр рақами билан номланади ва электрон ахборот ташувчи жисмларда сақланади.
Календарь йил якунида аудио ва видеоёзувлар файллари нусхалари DVD дискларга ёзилади ҳамда давлат нотариал идорасининг темир жавони ёки сейфларида алоҳида пакетларда сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Электрон ахборот ташувчи жисмларда ёки DVD дискларда сақланаётган аудио ва видеоёзувлар файллари нотариус ишдан бўшаганда ёки бошқа ишга ўтказилганда текшириб кўрилган ҳолда далолатнома асосида қабул қилиниб, янги тайинланган ёки вазифаси юклатилган нотариусга топширилади.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнини қайд этилган аудио ва видеоёзувлар файллари белгиланган тартибда нотариал ҳаракатлар йиғма жилдлари билан идоравий нотариал архивларга топширилиши керак.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 2 апрелдаги 146-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-1, 02.04.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон)
24. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим қилинган битимларнинг лойиҳалари ёки нотариал идорада тузиладиган битим ва аризаларнинг лойиҳалари қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
битим тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
битим предмети уни бошқа шахсга ўтказувчига қайси ҳужжатга асосан тегишли эканлиги ва бу ҳужжатларнинг ким томонидан ва қачон берилганлиги ёки тасдиқланганлиги;
битим предмети бошқа шахсга ўтказилиши тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги (Тизим орқали чиқарилган карточка рақами);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
тарафларнинг ўзаро келишувига кўра қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўтиши ҳақидаги бошқа шартлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битим предмети уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлганида, мазкур уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолувчи шахслар рўйхати (олди-сотди шартномаларида);
битим предметига нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши муносабати билан қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги (давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мулклар бўйича);
Кейинги таҳрирга қаранг.
битимнинг мазмуни, аҳамияти нотариус томонидан тушунтирилганлиги, битим матни билан тарафлар тўлиқ танишганлиги ва тарафларнинг асл мақсадига мувофиқ келиши ўз аксини топиши керак.
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларнинг тасдиқловчи ёзувда гербли (махсус) бланканинг (бланкаларнинг) серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилиши лозим.
Битимнинг барча нусхаларини тарафлар (уларнинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийси) фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиб шахсан имзолайдилар.
Битимнинг барча нусхаларига нотариус тегишли тасдиқловчи ёзувни ёзиб, Тизимга қайд қилинган тартиб рақамини, ундирилган тўловлар (давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ҳақ) миқдорини кўрсатиб имзолайди ва муҳрини қўяди.
Вакилнинг ваколати унинг номига берилган ишончнома ва (ёки) ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 2 апрелдаги 146-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-1, 02.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон)
Нотариус таъсис ҳужжати бўйича битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг раҳбарларидан битимлар ва бошқа ҳаракатларни бажариш учун ишончнома талаб қилмайди. Бундай ҳолларда уларнинг мансаб мавқеини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Вакил томонидан тақдим этилган ишончнома шубҳа туғдирган тақдирда, нотариус уни тасдиқлаган тегишли мансабдор шахс (ташкилот) орқали тегишли равишда текшириши лозим. Нотариал тасдиқланган ишончноманинг бекор бўлган ёки бўлмаганлиги ҳақидаги маълумот Тизим орқали текширилади.
26. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 29-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин.
Васийлик суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни унинг васийси амалга оширади.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди. Бу қоидалар ота-оналар (фарзандликка олувчилар) томонидан ўзларининг вояга етмаган болаларига васийлик, ҳомийлик қилувчилар сифатида тузиладиган битимларга ҳам тегишлидир.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 27-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ҳомийлик суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Муомалага лаёқати чекланган деб топилган фуқаро битимларни ҳомийнинг розилиги билангина амалга оширади.
Васий ва ҳомий, уларнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийлик ва ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васий ёки ҳомийнинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Ота-оналар, фарзандликка олувчилар, ҳомийлик ва васийлик қилувчилар қандайдир сабабларга кўра (хизмат сафарида бўлиш, бошқа жойда яшаши ва ҳоказо) битимни тасдиқлашга розилик бера олмасалар, битим васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида тасдиқланиши мумкин. Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддаси талабларига риоя этилади.
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимлар тузишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ шартномаларни (келишувларни) (мол-мулкни ижарага бериш ва ундан текин фойдаланиш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги битимлар бундан мустасно) тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахснинг талабига кўра унга тегишли мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақида маълумотнома белгиланган миқдордаги тўлов ундирилгандан сўнг берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ шартномаларни (келишувларни) тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги текширилганидан кейин амалга оширилади. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда, ушбу Йўриқноманинг 40-банди қоидалари қўлланилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси тарафлар ўртасидаги тўлов мажбуриятларини кейинчалик, яъни битимда кўрсатилган маълум муддатда амалга ошириш шарти билан бошқа шахсга ўтказилганда, нотариус томонидан тарафлар ўртасидаги тўлов ва бошқа мажбуриятлар амалга оширилгунга қадар битимда кўрсатилган муддатга кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади.
29. Эр (хотин)нинг умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма розилиги олиниши лозим.
Автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тасдиқлашда эр ёки хотин имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш эр ёки хотиннинг нотариал идорага шахсан ўзи келган ҳолларда талаб этилмайди. Бунда, нотариус эр ёки хотиннинг шахсини аниқлайди, имзонинг ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томонидан берилганлигини ҳамда туғилган йилини кўрсатади.
Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаро эри ёки хотини йўқлиги (бева эканлиги ёки бўйдоқ) ҳақида ёзма ариза тақдим этганда, нотариус битимнинг иккинчи тарафини ариза билан таништиради ва ҳуқуқий оқибатини тушунтиради. Иккинчи тараф аризага фамилияси, исми, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди. Ушбу ҳолатни аниқлашда нотариусга тегишли равишда қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: фуқаронинг паспорти, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёхуд далолатнома ёзувларидан кўчирмалар. Ушбу ариза кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказаётган фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилади, битим вакил орқали тузилган тақдирда эса у томонидан ишончнома берувчининг эри ёки хотини йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда вакилдан бундай ариза олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эр ёки хотиндан бири вафот этганда уларнинг никоҳи давомида орттирилган умумий биргаликдаги мол-мулкига нисбатан ворислик қоидалари қўлланилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Эр (хотин)ни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисида суд ҳужжати мавжуд бўлган ҳолларда нотариус битимни тасдиқлаши мумкин. Бу ҳолда нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35-моддаси мазмунини битим матнида кўрсатиб ўтиши ва тарафларга тушунтириши лозим.
Никоҳ қайд этилгунга қадар сотиб олинган, мерос тариқасида ёки ҳадя шартномаси бўйича олинган, шунингдек никоҳ давомида сотиб олинган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаси никоҳ шартномасига асосан тақсимлаб олинган бўлса ёки эр-хотин ўртасидаги мулкни бўлиш тўғрисидаги суд ҳужжати ёхуд нотариал тартибда расмийлаштирилган келишув мавжуд бўлса, кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлаш учун эр ёки хотиннинг розилиги талаб қилинмайди.
30. Агар умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ўз улушини бошқа шахсга сотаётган ёки бошқача тарзда ҳақ эвазига бошқа шахсга бераётган бўлса, нотариус сотувчининг ёки бошқа шахсга бошқача тарзда ҳақ эвазига берувчи ушбу нияти ҳақида бошқа қолган мулкдорларни ўз улушини бошқа шахсга ҳақ эвазига ўтказаётганлиги тўғрисида, улушнинг нархини ва сотишнинг (тўлов мажбуриятини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва бошқа) шартлари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилганлигига ишонч ҳосил қилмоғи зарур.
Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан бир ой давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.
31. Умумий улушли мулк иштирокчиларининг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисидаги аризалари умумий улушли мулкнинг бошқа мулкдорлари хабардор қилинганининг исботи бўла олади.
Умумий улушли мулк иштирокчилари имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш тўғрисидаги аризаларидаги имзоларининг ҳақиқийлиги нотариуслар, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилади.
Умумий улушли мулк иштирокчиларининг умумий улушли мулкдаги сотилаётган улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги аризаси мазмунида улуш сотилаётгани, улушнинг нархи ва бошқа шартларидан хабардор эканликлари кўрсатилиши шарт. Умумий улушли мулкнинг қолган мулкдорлари умумий улушли мулкдаги улушни олди-сотди шартномаси тасдиқланаётган нотариал идорага шахсан ўзлари келиб имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш аризасини берган ҳолларда ушбу аризадаги умумий улушли мулк иштирокчилари имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб этилмайди. Ушбу ҳолда нотариус унинг шахсини аниқлайди, имзосининг ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томонидан берилганлигини ҳамда туғилган йилини кўрсатади.
Агар сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига асосан битимни тасдиқлайдиган нотариус томонидан умумий улушли мулк иштирокчисига топширилган бўлса, унинг бир нусхаси олди-сотди шартномасининг нотариусда қоладиган нусхасига тикиб қўйилади.
Умумий улушли мулк иштирокчисидан жавоб олинган тақдирда, бу жавоб ҳам шартноманинг нотариусда сақланадиган нусхасига тикиб қўйилади. Умумий улушли мулк унинг иштирокчиларидан бирига сотилса, умумий улушли мулкнинг қолган иштирокчиларини бу ҳақда хабардор қилиш талаб этилмайди.
32. Умумий улушли мулкнинг қолган иштирокчилари мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечган ёки сотиб олиш нияти ва шартлари тўғрисида хабар қилинган кундан бошлаб бир ой давомида бу ҳуқуқни амалга оширмасалар, нотариус тегишли улушини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидаги улушни бошқа шахсга ўтказишда олди-сотди шартномаси умумий улушли мулкнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бошқа иштирокчиларининг яшаш манзили номаълум бўлган ҳолларда ҳам тасдиқланади. Мазкур ҳолда сотувчи ички ишлар органларининг Манзил-маълумотлар бюроси томонидан берилган тегишли маълумотномани нотариусга тақдим этиши керак.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Агар умумий улушли мулк мулкдорларидан бири вафот этган бўлса, нотариус сотувчидан унинг ўлим ҳақидаги гувоҳномасини талаб қилади. Нотариус Тизим орқали умумий улушли мулк мулкдорига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлигини текширади. Мерос иши очилиб, меросхўрлар таркиби аниқланган тақдирда, улар нотариал идорага таклиф қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 224-моддасига кўра умумий улушли мулк мулкдори бўлишлиги ва келажакда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишлиги тўғрисида тушунтирилади ва уларнинг аризалари олинади ёки нотариус томонидан сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрларга топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда мерос иши очилганлиги тўғрисида Тизимда маълумот бўлмаган тақдирда нотариус тегишли улушини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тасдиқлайди.
33. Умумий улушли мулк иштирокчиларидан бир нечаси сотилаётган улушни сотиб олиш истагини билдирсалар, сотиб олувчини танлаш ҳуқуқи сотувчига берилади. Сотилаётган улуш бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи асосий ҳужжатга тегишли белги киритилиб, унга нотариуснинг имзоси ва муҳри қўйилади.
34. Умумий улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилари ўртасида умумий улушли мулк тақсимланган ва ундан улуш ажратилган ҳолатда улушни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим матнида мулкнинг аниқ қисмлари билан бир қаторда унинг арифметик улушлари ҳам кўрсатилади.
35. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 218 ва 224-моддаларига асосан, агар умумий улушли мулк иштирокчиси ўзининг улушини бошқа мулкка айирбошламоқчи ёки уни бошқача тарзда ҳақ эвазига ўзга шахсга берилганда, мазкур Йўриқноманинг 30 — 34 ва 43-бандларининг қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Нотариал тасдиқланган битимни бекор қилиш алоҳида келишув тузиш йўли билан амалга оширилади. Агар битимда бир тараф ёки иккала тараф юридик шахс бўлса, битимни бекор қилиш вақтида юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб битимни бекор қилиш ҳақидаги қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруғи ва ҳоказо) олинади. Битимнинг барча нусхаларига битим бекор қилинганлиги ҳақида ёзиб қўйилади ҳамда унга нотариуснинг имзоси ва муҳри қўйилади ҳамда Тизимга бу ҳақида маълумот киритилади. Битимнинг тарафларга берилган нусхаларини тақдим этиш имкони бўлмаган (йўқолган ёки бошқа) ҳолларда бу ҳақида ариза олинади.
Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимни бекор қилишда битим предмети кўчмас мулк бўлиб давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, Тизим орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг бино ва иншоотларнинг таркиби ва тегишлилиги тўғрисидаги белгиланган намунадаги маълумотномаси (бундан буён матнда кадастр маълумотномаси деб юритилади) олинади ҳамда кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимни бекор қилишда, агар мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлса, нотариус улардан иккинчисининг (мулк олувчининг) битимни бекор қилишга рози эканлиги тўғрисидаги нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризасини талаб қилади.
Нотариус битимни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими (бундан буён матнда суд ҳужжати деб юритилади)ни олган тақдирда, бу ҳақда битимнинг нотариал идора йиғмажилдларида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди ва Тизимга маълумот киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганда ёки тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинганда нотариал идорада сақланаётган битим предметига оид мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ксеронусхасини қолдириб, асл нусхасини мулкдорга ёки унинг меросхўрларига ёхуд вакилларига қайтариб беради. Нотариал идорада қолган битимнинг ксеронусхасига унинг қайтарилганлиги ҳақида ҳужжатни олган шахс имзо қўяди. Битимнинг асл нусхаси меросхўрларга берилган тақдирда, уларнинг меросхўр эканлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар текширилади ва уларнинг ксеронусхалари нотариал идорада қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битимлар бекор қилинган вақтда тўланган давлат божи, герб йиғими ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар қайтарилмайди.
37. Дипломатик ваколатхонани ва ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштириш учун кўчмас мулкни сотиб олиш ёки ижарага олиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 8 майдаги 207-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги низомга мувофиқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини олдиндан хабардор қилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда нотариуслар бу мулклар мулкдорга тегишлилигини текширади.
39. Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
суд қарори (ҳал қилув қарори, ажрим ва бошқалар) ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси;
кўчмас мулк ёки унинг бир қисми аукционда сотиб олинганлигини тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома;
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уйни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори (2018 йил 18 майга қадар);
қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси (2018 йил 18 майдан бошлаб);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 2 апрелдаги 146-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-1, 02.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда, мазкур Йўриқноманинг 39-бандида кўрсатиб ўтилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиб олиниб ўрганилгандан сўнг, қуйидаги ҳужжатлар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда ёки курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда олинади:
коммунал хизматлар (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти) бўйича хизматлар) ва электр энергияси учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар, бундан тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар ўртасидаги кўчмас мулк олди-сотди шартномалари мустасно;
Бунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
41. Кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини олувчи тараф хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлганда, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни нотариал тасдиқлаш ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш гувоҳномаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 6-иловасида кўрсатилган хорижий мамлакатлар фуқаролари:
Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 463-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-3, 10.10.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон)
42. Кадастр маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки кўчмас мулкнинг ёки унинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кўп бўлса, шунингдек кўчмас мулкнинг ёки унинг бир қисмининг мулкдори устки қават қурган, қўшимча иморат қурган ёки яшаш хонаси бўлмаган қисмини қайта таъмирлаб, яшаш хонасига ўзгартирган бўлса ёки бошқача тарзда ўзгартирган бўлса, нотариус туман (шаҳар) ҳокимининг бу ўзгаришлар тўғрисида қарори ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарорини тақдим этишни талаб қилади. Туман (шаҳар) ҳокимининг бундай қарори бўлмаганда, ер участкасининг майдони ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўйича кўрсатилади.
Кадастр маълумотномасида кўрсатилган ер участкасининг ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг ҳақиқий майдони мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилганидан кам бўлса, бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимда уларнинг майдони кадастр маълумотномаси бўйича кўрсатилади.
43. Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми мулкдори томонидан ушбу мулкни бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимда унинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби кўрсатилиши мумкин.
Умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг ўзига тегишли улушини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битим матнида ушбу мулкнинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартибини фақатгина қуйидаги ҳолларда кўрсатиб ўтиши мумкин:
умумий улушли мулкнинг иштирокчилари ўртасида фойдаланиш тартиби ҳақида тегишли битим мавжуд бўлганда;
Нотариус битим матнида ушбу кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби ана шу улушни сотиб олаётган шахс учун ҳам мажбурий эканлигини тушунтиради.
Умумий улушли мулк иштирокчилари ўртасида умумий мулкдаги кўчмас мулк ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги келишув ушбу мулкнинг аниқ қисмларидан (квартиралар, хоналар, қаватлар ва шу кабилардан) фойдаланиш тартиби кўрсатилган ҳолда алоҳида битим тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин. Бундай битимларни тасдиқлашда кадастр маълумотномаси талаб қилинади.
Битим тарафларига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 221-моддаси тушунтирилиб, бу ҳақда битимнинг матнида ёзилади.
Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат кўздан кечириш учун талаб қилинади ва унинг нусхасига нотариуснинг «аслига тўғри» деган устхати ёзилиб, олиб қолинади, асл нусхаси қайтарилади.
44. Улушларнинг миқдорини белгилаш ҳақидаги ёки улушларнинг миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги келишув, агар кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатда улушларнинг миқдори кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса, асосий битимга қўшимча келишув тузиш йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
Агар улушларнинг ўзгартирилиши умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири томонидан қўшимча қурилиш (ёнма-ён иморат қуриш, бино устига қават қуриш ва шу кабилар) ёки кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бузиш йўли билан амалга оширилган бўлса, нотариус туман (шаҳар) маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бу ўзгаришлар тўғрисида рухсатномасини ёки кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини, шунингдек кадастр маълумотномасини талаб қилади. Мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат текширилиб, умумий улушли мулк иштирокчисига қайтариб берилади.
Кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг умумий улушли мулкка эга бўлган иштирокчиларидан ҳар бирининг улушлари миқдорини белгилаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси нотариал идорада қолдирилади, асл нусхаси (нусхалари) эса умумий улушли мулк иштирокчиларига қайтарилади.
45. Қуриб битказилмаган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимни тасдиқлашда, қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан (бундан буён матнда Реестр деб аталади) кўчирма ёки гувоҳнома;
(45-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиши тугалланмаган объектга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Реестрдан кўчирма.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Нотариус уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидаларига риоя қилади. Ушбу шартномани тасдиқлаш пайтида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга берувчи шахснинг меҳнатга лаёқатсизлиги (ёши ёки соғлиғи бўйича) текширилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилиши лозим. Мазкур шартномада уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга берувчига моддий таъминотнинг қандай турлари берилиши, уларни ҳар ойдаги пуллик баҳоси ва уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг қиймати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Бошқа шахсга ўтказилаётган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ва моддий таъминотнинг қиймати тарафлар келишувига биноан белгиланади.
Шахс вояга етмаган бўлса, у уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа шахсга берувчи бўла олмайди.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 530 ва 534-моддалари талаблари асосида амалга оширилиши ва уларнинг мазмуни тушунтирилганлиги шартномада кўрсатиб ўтилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини мулк қилиб бериш мажбуриятини олган шахснинг вафотига ёки ушбу шартнома бекор қилингунга қадар нотариус томонидан уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига тақиқ қўйилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
47. Мулк ҳуқуқи асосида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг давлат ташкилотлари томонидан сотиб олинишида, юқори ташкилотларининг кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини сотиб олишга рухсати бўлган тақдирда, олди-сотди шартномалари тасдиқланади.
48. Давлат ташкилотларига қарашли кўчмас мулк ёки унинг бир қисми сотиб олиниши билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлашда мазкур Йўриқноманинг 40-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий органларининг розилиги;
(48-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 майдаги 237-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-2, 31.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/3113-2/3227-сон)
Бунда объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлаш мазкур Йўриқноманинг 40-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
юридик шахс ваколатли органининг тегишли қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция, тўлов топшириқномаси, тўлов мажбурияти кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).
Юридик шахсга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда кўчмас мулк ёки унинг бир қисмининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот ҳам талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлари ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар олувчи томон:
Тошкент шаҳри ҳудудида «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 — 11-бандлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (бундан буён матнда Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 2, 3 ва 6-бандлари асосида доимий прописка қилинган бўлса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2 ва 3-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатнинг 9 — 11-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.
(50-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 463-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-3, 10.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлари ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар олувчи томон:
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида доимий прописка қилинган бўлса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2 ва 3-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатнинг 9 — 11-бандлари ёки Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.
(51-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 463-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-3, 10.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган фуқаролар, яъни илгари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келган фуқаролар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиб олиш мақсадида нотариусга мурожаат қилганда, нотариус ички ишлар органларининг доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
Бунда ушбу маълумотнома нотариал идорага ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали келиб тушган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини нотариал тасдиқлаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда;
яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан янги қурилган нархи шартнома тузилган санадаги энг кам ойлик иш ҳақининг 3 300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда.
Бунда янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи (туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида) вужудга келган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.
54. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган янги қурилган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини тасдиқлашда, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан кўчмас мулк банк кредити ҳисобига сотиб олинганда кредит шартномаси;
яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан кўчмас мулк учун шартнома тузилган санадаги энг кам ойлик иш ҳақининг 3 300 бараваридан кам бўлмаган пул маблағларини сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Мазкур Йўриқнома 54-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган битимлар тарафлар ўртасида тўлов мажбуриятларини кечиктириш шарти билан тузилган тақдирда, ушбу битимларни тасдиқлаган нотариус томонидан мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.
Бунда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга қўйилган тақиқ кўчмас мулк учун шартномада назарда тутилган пул маблағлари сотувчининг банк ҳисобварағига тўлиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда бекор қилинади.
56. Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқаларга ўтказиш битимларини тасдиқлашда мазкур Йўриқноманинг 40-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига мулк ҳуқуқини берувчи давлат далолатномаси ёхуд маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 1989 йил 21 июндаги 203-сон қарорига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг олди-сотди, ҳадя шартномалари;
уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган (вафот этган шахслар, бундан мустасно) шахсларнинг нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан ёзма розилиги, (агар хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилингунига қадар амалга оширилган бўлса, бундай розилик талаб этилмайди);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
(56-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 майдаги 237-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-2, 31.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/3113-2/3227-сон)
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар вафот этган тақдирда уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки далолатнома ёзувидан кўчирмаси (нусхаси олиб қолиниб асли қайтариб берилади).
Мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
561. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат нотариуснинг талабномасига асосан нотариус томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва бир вақтнинг ўзида Реестрдан кўчирма берилади.
(561-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
корхона сотувчиси ва сотиб олувчиси ваколатли органларининг корхонани сотиш ёки сотиб олиш тўғрисидаги қарори (умумий мажлис баённомаси ёки кузатув кенгашининг қарори ёхуд буйруқ ва ҳоказо);
мулкдорнинг розилиги (агар мулк хўжалик юритиш ёки оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган юридик шахсга тегишли бўлса);
баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва хулосаси (сотилаётган корхонада давлат улуши бўлган ҳолларда);
давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (нусхаси қолдирилиб, асли қайтариб берилади);
тарафлар томонидан тузилган, кўриб чиқилган ва имзоланган кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарзлар (мажбуриятлар) рўйхати;
кредиторларга юборилган хабарнома ва уларнинг корхона қарзларини бошқа шахсга ўтказишга розилиги ҳақидаги нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризалари (кредиторлар юридик шахс бўлган ҳолларда, уларнинг розилиги расмийлаштирилган хатлари);
Тарафлар шартномада харидорга топширилаётган корхона таркибидан алоҳида элементларни олиб ташлаш ҳуқуқига эгалар (алоҳида буюмлар, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар).
Мазкур банднинг ўн биринчи ва ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Корхонани сотиш шартномаси тасдиқланаётганда, мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилган хусусийлаштирилган корхонага мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери;
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 майдаги 237-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-2, 31.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/3113-2/3227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини берувчи корхонанинг ижара шартномаси ва мулк ҳуқуқининг ўтганлиги ҳақидаги қўшимча келишув;
Бунда, корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг қуйидаги кўчмас мулклари учун (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) ҳам мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади:
хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк.
59. Корхонани сотиш шартномасини тасдиқлашда нотариус корхонани бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини Тизим орқали текширади.
шартнома тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
тарафлар ўртасида ҳисоб-китобни амалга ошириш тартиби ва уни тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумот;
корхонани сотиш шартномасидан пайдо бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги ва унинг тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 482, 486, 489 — 496-моддалари талаблари тушунтирилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя (мукофот) қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
62. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимлар тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган ёки битим тасдиқланаётган жойдаги (сотиб олувчининг танловига кўра) ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп ёки маълумотнома билан тасдиқланади.
63. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш, рента) битим матнида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
битим тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги;
битимда юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
автомототранспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, агрегат рақамлари, қуввати (от кучи);
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги;
автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тақиқламаганлиги ва хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ва бошқа турдаги битимлар нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатидан ўтказилиши кераклиги. Бунда шартнома матнининг якуний қисмида ва тасдиқловчи ёзувда «Ушбу шартнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида ўн кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади» деб ёзиб қўйилади.
Тарафларнинг ихтиёрига кўра шартномада қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
64. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари ҳақидаги маълумотлар ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйиш учун Тизим орқали юборилади.
65. Жисмоний шахслар ўртасида автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
(65-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 463-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-3, 10.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон)
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотларининг хулосаси;
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса — меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома.
Агар мерос икки ёки ундан ортиқ меросхўрларга берилган бўлса, автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимни тасдиқлашда барча меросхўрлар ёки уларнинг вакиллари иштирок этиб, шартномани имзолайдилар.
66. Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда тарафлар ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлган ҳолларда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);
(66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 463-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-3, 10.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон)
юридик шахс ваколатли органининг автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги ҳужжати (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
мулкдорнинг розилиги (агар юридик шахсга автомототранспорт воситаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлса);
тарафлар ўртасида ҳисоб-китоб қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳисоб-китоб кечиктирилган ҳоллар бундан мустасно).
Юридик шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги юридик шахс кузатув кенгашининг қарори тақдим этилган тақдирда автомототранспорт воситасининг қолдиқ баланс қиймати ҳақида юридик шахс раҳбари ва бош ҳисобчисининг имзоси қўйилган маълумотнома ҳамда юридик шахснинг соф активлари ҳақида маълумот ҳам талаб этилади.
Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимларни тасдиқлашда қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
67. Давлат ташкилотларига тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини сотиш билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш автомототранспорт воситасининг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.
Бунда мазкур Йўриқноманинг 66-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи ва юқори турувчи ташкилотининг рухсати (агар юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлса) ҳам талаб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
асосий мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит ёки қарз шартномаси, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, транспорт экспедицияси ва бошқалар) нусхаси;
гаровга (ипотекага) қўйилган мол-мулкнинг гаровга олувчи ва гаровга қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ипотекага қўйилаётган мол-мулк хусусийлаштирилган турар жой бўлса Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган турар жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
(68-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 майдаги 237-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-2, 31.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/3113-2/3227-сон)
хусусийлаштиришда қатнашиб розилик берган шахсларнинг нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилик аризалари;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги;
гаров (ипотека) нарсаси ашёвий ҳуқуқ бўлган (хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, сервитутлар ва ҳоказо) ҳолатда мулкдорнинг розилиги, қонунда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Мазкур банднинг учинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан курьерлик хизматидан фойдаланган ҳолда ёки идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан Тизим орқали автоматик тарзда олинади.
69. Гаров (ипотека) шартномасини тасдиқлашда давлат божи шартнома суммасидан, яъни гаровга (ипотекага) қўйилаётган нарсанинг баҳосидан олинади.
70. Гаров (ипотека) шартномаларини тасдиқлашда нотариус гаровга (ипотекага) қўйилган мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди.
шартнома тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
гаровга (ипотекага) олувчи билан гаровга (ипотекага) қўювчи ҳақидаги тўлиқ маълумот, жумладан, тарафлар ёки уларнинг вакилларининг фамилияси, исми, отасининг исми, манзили (ишончнома берилган сана, унинг рақами, ким томонидан берилганлиги ва тасдиқланганлиги) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;
турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва ипотекага қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги;
гаров (ипотека) нарсаси бўлган мол-мулк гаровга (ипотекага) қўювчига қайси ҳуқуққа кўра тегишли эканлиги ва гаровга (ипотекага) қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг номи;
агар гаров (ипотека) нарсаси гаровга (ипотекага) қўювчига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, ижара муддати;
гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият, унинг суммаси, вужудга келиш асослари ва бажарилиш муддати. Бу мажбурият бирон-бир бошқа шартномага асосланган ҳолларда эса, мазкур шартноманинг тарафлари, тузилган санаси ва жойи;
агар гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият суммаси келгусида аниқланиши лозим бўлса, гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият суммасини аниқлаш тартиби ва бошқа зарур шартлар;
агар гаров (ипотека) билан таъминланадиган мажбурият қисмларга бўлиб бажарилиши лозим бўлса, тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ва уларнинг миқдорлари ёки бу миқдорларни аниқлаш имкониятини берадиган шартлар;
гаров (ипотека) нарсасининг навбатдаги гаровга (ипотекага) қўйилган ёки қўйилмаганлиги, бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги;
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ундирувни ипотекага қўйилган мол-мулкка қаратиш нотариал тартибда тасдиқланган келишув асосида ҳал этилиши ҳақидаги маълумот ҳам ушбу шартнома матнида кўрсатиб ўтилиши лозим.
72. Гаров нарсасини алмаштириш зарурияти туғилган ҳолларда, гаров нарсаси гаровга (ипотекага) олувчининг розилиги билан алмаштирилади. Нотариус гаровга (ипотекага) олувчининг гаров нарсасини алмаштиришга розилиги ҳақидаги юридик шахснинг ёзма шаклдаги хабарномаси (бошқа тегишли ҳужжатлар), жисмоний шахснинг аризаси асосида гаров нарсасини алмаштириш тўғрисида битимни тасдиқлайди.
Гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддатини узайтириш муносабати билан гаров (ипотека) шартномасига ўзгартириш киритиш ҳақида ҳам битим тузилади.
ижара нарсаси умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулк ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 541-моддасига асосан ижарага берилаётган мол-мулк топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши лозимлиги тарафларга тушунтирилади ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
74. Кўчмас мулк ижара шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда нотариус қуйидагиларни талаб қилади:
ижарага берилаётган турар жойда доимий прописка қилинган шахслар ҳақида ички ишлар органи томонидан берилган маълумотнома ёки уй дафтаридан кўчирма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мулкдорнинг ижарага берилаётган турар жойда доимий прописка қилинган вояга етган оила аъзоларининг (эри (хотини) ва уларнинг фарзандлари) розилиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган кўчмас мулк бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусийлаштирилган турар жой ижарага берилганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» давлат унитар корхонаси) томонидан берилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ва уларнинг розилиги;
(74-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 31 майдаги 237-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-2, 31.05.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2019 й., 10/19/3113-2/3227-сон)
Корхонани ижарага бериш шартномасини тасдиқлашда қўшимча равишда кредиторларга берилган хабарнома талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
75. Юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлашда, қўшимча равишда юридик шахс ваколатли органларининг кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо) талаб этилади.
текин фойдаланишга берилаётган мулк умумий биргаликдаги мулк бўлган тақдирда (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки), барча эгаларининг (эр-хотиннинг) розилиги;
васийликдаги шахсга қарашли бўлган мол-мулк текин фойдаланишга берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги (автомототранспорт воситалари учун).
Текин фойдаланишга берилаётган мулк давлат рўйхатидан ўтказиладиган мулк бўлса, нотариус Тизим орқали мазкур мулкнинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлигини текшириши лозим.
77. Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномасини тасдиқлашда мазкур Йўриқноманинг 74-75-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар талаб қилинади.
лизинг олувчи (лизинг берувчи)нинг ваколатли органининг лизинг олиш (лизинг бериш) тўғрисидаги ҳужжати (қарори, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(78-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 2 апрелдаги 146-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловларининг бажарилиш графиги (иккала тараф томонидан имзоланган бўлиши керак).
(78-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 2 апрелдаги 146-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-1, 02.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон)
шартнома тасдиқланган нотариал идоранинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва нотариуснинг исми, фамилияси, отасининг исми;
тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, битим тарафларидан бири чет эл фуқароси бўлса, унинг фуқаролиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс иштирок этаётган ҳолларда юридик шахснинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси, давлат рўйхатидан ўтказган органнинг номи;
лизинг объектини бериш тартиби, шу жумладан, лизинг объектини етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби;
лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
80. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлади.
81. Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг объектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади.
Лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда сотиб олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт.
82. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 55-моддасига мувофиқ юридик шахс тугатилаётганда (суд тартибида, ихтиёрий равишда), кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулк шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларга (иштирокчиларга), агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, топширилади ва улар ўртасида тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
83. Тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги шартномани тасдиқлашда нотариусга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга юборилган ёзма хабар;
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини — тугатиш комиссияси ёки жисмоний шахснинг тайинланганлиги, тугатиш тартиби ва муддатлари белгиланганлиги тўғрисидаги юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) умумий мажлис баённомаси ёки органнинг қарори;
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатувчи юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
тугатувчининг юридик шахсни тугатилиши ҳақида кредиторларни ёзма равишда хабардор қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
тугатилаётган юридик шахснинг молия-хўжалик фаолияти текширилганлиги ҳақидаги тегишли давлат солиқ хизмати органининг текширув маълумотномаси;
84. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
85. Қарз шартномаси тарафлардан бирининг талаби бўйича хоҳлаган нотариал идорада тасдиқланиши мумкин.
Қарз шартномаси тасдиқланаётганда нотариус тарафларнинг ҳақиқий истакларини аниқлаши лозим. Шартномада қарзнинг қайтарилиш муддати, жойи ва мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари ҳақида нотариус томонидан тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак. Лозим бўлса, нотариус тарафларнинг хоҳиш-истакларини аниқлаш мақсадида ариза олиши мумкин.
86. Қарз шартномаси бўйича қарз олган шахс томонидан тўлов муддати ўтказиб юборилганда, Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга мулкни қайтариш ёки қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Қонуннинг 76 — 80-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ижро хатини ёзади.
Қарз шартномаси бўйича фоизларни белгилаш юзасидан шартлар тарафлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 734-моддасида кўрсатилган тартибда белгиланади.
87. Васиятнома матни васият қилувчи томонидан ёзилиб, нотариусга шахсан тақдим этилган ёки унинг сўзларидан нотариус томонидан ёзиб олинган бўлиши лозим.
Васиятномани тасдиқлаб беришда васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Васиятнома ёзилган жойи, санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим. Ёзма шаклдаги васиятнома васият қилувчининг ўз қўли билан имзоланиши, фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилиши шарт.
Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан нотариус ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабабларини кўрсатилган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда, нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслиги тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида қайд этади.
Шунингдек, васиятнома матнида васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва доимий прописка қилинган манзили ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
89. Васият қилувчининг илтимосига биноан васиятномани тасдиқлашда гувоҳлар иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолда васиятноманинг ҳар икки нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
90. Васият қилувчининг хоҳишига кўра васиятнома нотариус томонидан унинг мазмуни билан танишиб чиқилмасдан (махфий васиятнома) тасдиқланади.
Махфий васиятномани васият қилувчи ҳақиқий саналмаслик хавфи остида ўз қўли билан ёзиши ва имзолаши, фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзиши лозим. Бу ҳақда нотариус васият қилувчидан оғзаки сўрайди ва тасдиқловчи ёзувда кўрсатади. Васиятнома икки гувоҳ ва нотариус иштирокида хатжилдга солиниб, хатжилд елимланиши лозим, гувоҳлар ўз фамилияси, исми, отасининг исмини ва доимий прописка қилинган манзилни кўрсатган ҳолда хатжилдга имзо қўядилар. Гувоҳлар имзо қўйган хатжилд гувоҳлар ва нотариуснинг иштирокида бошқа хатжилдга солинади ва бу хатжилд ҳам елимланади, унга нотариус тасдиқловчи ёзувни ёзиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91. Нотариус томонидан васият қилувчининг васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги аризаси нотариал шаҳодатлантирилиши керак.
Нотариус васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза олган тақдирда васиятноманинг нотариусда сақланаётган нусхасига белги қўяди ва Тизимга бу хусусда маълумот киритади. Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза нотариал идорада юритиладиган битимларни бекор қилиш тўғрисидаги алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Васият қилувчи ўзида сақланаётган васиятнома нусхасини тақдим этган тақдирда, васиятноманинг ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида бу нусхага ҳам ёзиб қўйилади.
Васият қилувчи исталган вақтда васиятномани ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақида Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ хоҳлаган нотариал идорага мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда нотариус васиятномага ўзгартириш киритилганлиги ёки уни бекор қилинганлиги тўғрисида Тизимга маълумот киритади.
92. Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятноманинг ҳамда уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхаси васият қилувчи доимий прописка қилинган жойдаги давлат нотариал идорасига сақлаш учун кечиктирмай юборилиши шарт. Нотариус томонидан шу куннинг ўзида Тизимга ушбу васиятнома ҳақидаги маълумот киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариус сақлаш учун келиб тушган васиятномани текшириб кўриши ва унинг қонун ҳужжатларига номувофиқлигини аниқлаган тақдирда, бу хусусда васият қилувчига ва васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
93. Нотариус васиятномани тасдиқлашда васият қилувчига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмунини тушунтириши ва бу ҳақда васиятнома матнида кўрсатиб ўтиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир. Бу ҳақда ишончнома матнида қайд этиб қўйилади.
95. Ишончнома матнида унинг тузилган (имзоланган) жойи ва санаси, ишонч билдирувчи ва ишончли вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИРи), доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак.
96. Нотариус мулкни ҳадя қилиш шартномасини тасдиқлаш билан боғлиқ ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсасини кўрсатиши шарт.
97. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CMD», «D», «UN», «T», «X», «M» сериядаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини нотариал тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
98. 18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
99. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар бериш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
100. Нотариус кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлашда ишончнома матнида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23 ва 24-моддалари мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида кўрсатиб ўтиши лозим.
101. Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома матнида асосий ишончнома тасдиқланган сана, жой ва реестр рақами, асосий ишончнома олган, берган ва ваколат ишониб топширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили, асосий ишончнома билан берилган барча ёки айрим ваколатларини (масалан, автомототранспорт воситасини сотиш, бошқариш, таъмирлаш, ҳайдаб олиб бориш ва шу кабилар) берилаётганлиги ҳақида аниқ кўрсатилиши керак.
Асосий ишончнома билан берилган барча ваколатларни бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома тасдиқланганда асосий ишончнома нотариал идорада олиб қолинади ва мазкур ишончнома бўйича ваколатлар бошқа шахсга берилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади.
Асосий ишончнома билан берилган айрим ваколатларни бошқа шахсга ишониб топшириш ҳақида ишончнома тасдиқланганда эса асосий ишончномага қандай ваколатлар бошқа шахсга ишониб топширилганлиги ҳақида белги қўйилиб, ундан нусха олинади.
102. Ишончнома берувчи томонидан ишончнома бекор қилинган тақдирда ишончнома берган шахснинг бу ҳақдаги аризасидаги имзосининг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади. Бу ҳақда нотариал идорада сақланаётган ишончнома нусхасига (бошқа нотариал идора томонидан бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно) белги қўйилади ва Тизимга маълумот киритилади. Аризанинг иккинчи нусхаси ишончли вакилни хабардор қилиш учун ишонч билдирувчига берилади.
103. Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончнома ва ишончноманинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган ҳужжатлар нотариал идорага келиб тушган кундан кечиктирмай нотариус томонидан Тизимга маълумот киритилади.
Нотариус сақлаш учун келиб тушган ишончномани текшириб кўриши ва унинг қонун ҳужжатларига номувофиқлигини аниқлаган тақдирда, бу хусусда ишончнома олувчига ва ишончномани тасдиқлаган мансабдор шахсга маълум қилиши шарт.
104. Мерос мол-мулкини қўриқлашга доир ишларни амалга ошириш жараёнида нотариус ушбу мол-мулкни қўриқланишини таъминловчи қуйидаги чора-тадбирларни кўради:
ўлим фактини тасдиқлаш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани талаб қилади, гувоҳноманинг нусхаси мерос ишида қолдирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мерос мол-мулкини қўриқлашга дастлабки чора-тадбирлар кўрилган ёки кўрилмаганлигини, агар кўрилган бўлса, унда бу чора-тадбир ким томонидан кўрилганлигини, мерос қолдирувчининг мол-мулки турган хона (хоналар) муҳрланганлигини, бу хонанинг (хоналарнинг) калити кимдалигини аниқлайди;
мерос бўлиб қолган мол-мулкни рўйхатга олиш тўғрисида меросхўрлар ёки бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилади.
105. Мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган меросхўрлар ёки бошқа шахслар ўз хоҳишлари билан рўйхатга олиш учун мол-мулкни тақдим этган тақдирдагина нотариус ушбу мол-мулкни рўйхатга олади.
Агар мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаб келаётган меросхўрлар ёки бошқа шахслар мол-мулкни рўйхатга олишга қаршилик қилишса, нотариус мол-мулкни хатлаш учун тақдим этишдан бош тортганлик тўғрисида далолатномани тузади ва меросхўрларни бу ҳақда хабардор қилади, уларга бу масала юзасидан даъво билан судга мурожаат этиш ёки даъвони таъминлаш мақсадида суд тартибида мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Агар рўйхатга олиш учун жойига чиқилганда, рўйхатга олиниши лозим бўлган мол-мулк мавжуд бўлмаса ва меросхўрлар ёки бошқа шахслар томонидан олиб кетилган бўлса, нотариус мол-мулк мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки мол-мулк олиб кетилганлиги тўғрисида далолатнома тузади ва бу ҳақда меросхўрларга ёки бошқа манфаатдор шахсларга хабар беради, уларнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мол-мулкни қайтариш талаби билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқини тушунтиради.
мерос мол-мулки тўғрисидаги хабар ёки уни қўриқлашга доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги топшириқнинг келиб тушган санаси;
рўйхатга олинаётган мол-мулкнинг жойлашган жойи, нотариус келишидан олдин хона (хоналар) муҳрланганлиги ва муҳрлаш ким томонидан амалга оширилганлиги, пломба ва муҳрлар бузилмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
107. Рўйхатга олишни амалга оширишда иштирок этган меросхўрлар ва бошқа манфаатдор шахсларнинг келишувига кўра рўйхатга олинаётган ҳар бир мерос мол-мулки алоҳида баҳоланиши керак. Келишув бўлмаганида эса мерос мол-мулкига ёки унинг келишувга эришилмаган қисмига нисбатан баҳолаш мерос мол-мулкининг баҳоланишини талаб қилган шахснинг ҳисобидан баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Агар меросхўрлар томонидан мерос қабул қилинмаса, баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи мерос мол-мулки ҳисобидан ундирилади.
108. Кўчмас мулклар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан ёки баҳоловчи ташкилотлар, автомототранспорт воситалари эса баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
109. Рўйхатга олиш далолатномасининг ҳар бир бетида буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳоси натижаларига, рўйхат тугаганида буюмлар (предметлар) миқдори ва уларнинг баҳоси умумий натижаларига якун ясалади.
Қўшнилар ва бошқа шахсларнинг айрим буюмлари уларга тегишли эканлиги тўғрисидаги аризалари рўйхатга олиш далолатномасига киритилади, манфаатдор шахсларга судга даъво билан мурожаат этиб, ушбу мол-мулкни рўйхатдан чиқариш тартиби тушунтирилади.
Рўйхатга олиш далолатномаси камида уч нусхада тузилиб, битта нусхаси мерос ишига тикилади, иккинчиси тилхат билан мерос бошқарувчилари ва мерос мол-мулкини сақлаш учун топширилган шахсларга, учинчиси меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан биргаликда меросхўрларга берилади.
110. Вафот этган шахсдан қолган пул маблағлари меросхўрларга гувоҳнома берилгунга қадар ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мулкини давлат фойдасига ўтиш ҳолларида давлат нотариал идорасининг депозит ҳисобрақамига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
111. Олтин, кумуш, платина ва тангадаги, қуймадаги ва хом турдаги платина гуруҳдаги металларга, чет эл валютасига, чет эл валютасида берилган тўлов ҳужжатларига, ҳужжатли шаклдаги қимматли қоғозларга, қимматбаҳо металлардан, тошлардан ишлаб чиқарилган буюмларга, шунингдек қимматбаҳо тошларга алоҳида рўйхат тузилади, улар конвертга ёки юмшоқ идишга солинади, муҳрланади, пломбаланади ва рўйхатга олинган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай, меросхўрларга берилгунича ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мол-мулки давлатга ўтиш ҳолатида давлат фойдасига топширилгунга қадар, тегишли банкка сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозлар ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида сақланади.
Энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлган нархдаги қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) мерос мол-мулки сақлаш учун топширилган шахсларда қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар)нинг рўйхати уч нусхада тузилади. Улардан бири қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) билан тегишли банкка берилади, иккинчиси мерос ишига тикилади ва учинчиси меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома билан бирга берилади.
112. Агар рўйхатга олиш вақтида эскириши сабабли ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган нарсалар ёки уй ҳайвонлари мавжуд бўлса, меросхўрларнинг розилиги билан уларнинг бирига, меросхўрлар бўлмаганида эса нотариус томонидан мерос мулкини сақлаш учун тайинланган бошқа шахсларга далолатнома тузиш орқали топширилади.
113. Озиқ-овқат маҳсулотларини нотариус меросхўрларга, улар бўлмаганда тегишли ташкилотларга реализация учун топширади. Озиқ-овқат маҳсулотларини топшириш алоҳида далолатнома бўйича амалга оширилади.
114. Акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни рўйхатга олиш далолатномасида ҳар бир акциялар, облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқарган ташкилот номи, серияси ва рақами уларнинг номинал қиймати ва сони кўрсатилади.
115. Омонат дафтарчалари ва марҳумга тегишли бўлган нарсаларга ломбард томонидан берилган гаров патталари рўйхатга олинади ва меросхўрларга сақлаш учун берилади. Меросхўрлар бўлмаган тақдирда, нотариус томонидан мерос мулкини сақлаш учун тайинланган бошқа шахсларга топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
116. Марҳумнинг мол-мулки таркибида бўлган барча турдаги қурол, шу жумладан, ов милтиғи ва портловчи моддалар махсус рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига топширилади.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 10 октябрдаги 463-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-3, 10.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон)
117. Мерос қолдирувчига тегишли бўлган орден, медаллар, фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари, шунингдек уларни тақдирлаш тўғрисидаги ҳужжатлар эсдалик сифатида сақлаш учун мерос қолдирувчининг оила аъзоларида қолдирилади ёки меросхўрларнинг розилиги билан улар музейларга топширилиши мумкин.
118. Мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш вақтида нотариус қайси мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмларига, қайсиларини эса қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига киритиш масаласини ҳал этиши лозим.
Мол-мулкни оддий уй-рўзғор буюмлари қаторига киритишнинг асосий хусусияти, бу уларни нафақат мерос қолдирувчи томонидан, балки мерос қолдирувчи билан бирга яшаган меросхўрлар ёки бошқа шахсларнинг кундалик маиший эҳтиёжларини қондириш учун улардан фойдаланилганлиги ҳисобланади.
Қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) таркибига зеб-зийнатлар, қимматбаҳо металлардан ишланган буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, ноёб нарсалар, ноёб дарахт навларидан ясалган мебеллар, ноёб санъат асарлари, қимматбаҳо гиламлар, шунингдек қимматбаҳо сервислар, нодир китобларнинг махсус тўпламлари, қимматбаҳо тўпламлар киритилади.
119. Меросхўрлар ўртасида мерос мол-мулкини қимматбаҳо ашё (буюм) ёки оддий уй-рўзғор буюмларига киритилиши тўғрисида келиб чиққан низо суд томонидан ҳал этилади.
120. Мерос қолдирувчининг шахсий буюмлари, шунингдек касбий фаолиятига оид предметлари (масалан, мусиқа асбоблари, тиббий анжомлар ва ҳоказо) рўйхатга олиниши шарт.
121. Агар мол-мулкнинг таркибида қимматбаҳо қўлёзмалар, адабиёт асарлари, тарихий ёзишмалар мавжуд бўлса, ушбу ҳужжатлар алоҳида рўйхатга олиниб, меросхўрларга ёки тегишли ташкилотларга сақлаш учун топширилади, меросхўрлар мавжуд бўлмаган тақдирда, нотариус ушбу ҳужжатлар ва қимматбаҳо ашёлар (буюмлар) сақланадиган хонани (хоналарни) муҳрлаб қўяди.
122. Мерос таркибида бошқаришни талаб қиладиган мол-мулк мавжуд бўлса, шунингдек мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар томонидан меросни қабул қилиб олгунига қадар даъво қўзғатган ҳолларда, нотариус мерос мол-мулкини бошқарувчисини тайинлайди ва бу ҳақда қарор чиқаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
123. Нотариус мерос мол-мулки сақлаш учун топширилган шахсларни, васий ва ҳомийларни ҳамда мерос бошқарувчиларини мерос мол-мулкини талон-торож қилганлик, бошқа шахсга ўтказганлик ёки уни яширганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилишлари ва зарар етказганликлари учун моддий жавобгарликка тортилишлари тўғрисида огоҳлантиради. Қилинган огоҳлантириш тўғрисида кўрсатилган шахслардан тилхат олинади. Бу ҳақда сақланишга топширилаётган мерос мол-мулкини рўйхатга олиш далолатномасида ёки мерос мол-мулкини сақлаш учун топшириладиган шахсларни тайинлаш тўғрисидаги қарорида баён этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мерос бошқарувчилари ва сақловчилар агар меросхўр бўлмасалар, мерос мол-мулкини сақлаганлик учун меросхўрлардан ҳақ олишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган шахсларнинг мерос мол-мулкини сақлаш ва бошқариш учун қилган зарур харажатлари ҳам қопланади, бунда мол-мулкдан фойдаланиш ҳисобига амалда олинган фойда чегириб ташланади.
124. Нотариуслар меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунига қадар, агар мерос қабул қилиб олинмаган бўлса, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома давлатга берилгунига қадар, мерос мол-мулки ҳисобидан мерос мол-мулки билан боғлиқ харажатларни тўлаш тўғрисида фармойиш беради.
Фармойишнинг бир нусхаси мерос ишига тикилади. Ушбу фармойиш нотариал ҳаракат деб ҳисобланмайди ва бунинг учун давлат божи олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
125. Агар шахс давлат нотариал идорасига дафн этиш бўйича қилинган харажатларни қоплаш илтимоси билан мурожаат этса, меросхўрлар эса меросни қабул қилишган (меросни олиш тўғрисида ариза тақдим этишган, уларни бошқаришга киришган) бўлса ва улар харажатларни тўлашдан ихтиёрий равишда бош тортишса, нотариус ариза берувчига харажатларни қоплаш тўғрисида меросхўрларга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат этиш тартибини тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қилинган сарф-харажатларни тасдиқлаш учун нотариус дафн ташкил қилиш бўйича хизмат идоралари комиссиясининг далолатномаларини, даволаш муассасаларининг маълумотномаларини, суд ҳужжатининг нусхасини, меросхўрларни чақириш бўйича эълонларнинг нашр этилганлиги учун тўлов қоғозини ва бошқа ҳужжатларни талаб қилади.
126. Мерос қолдирувчининг кредиторлари васиятномани ижро этувчига (меросни бошқарувчига) ёки меросхўрларга мерос қолдирувчининг мажбуриятларидан келиб чиқадиган ўз талабларини қўйишга ҳақлидирлар.
Аризалар ёзма равишда баён этилиши ва қарз мажбуриятларининг бажарилиши муддатидан қатъи назар, нотариус томонидан қабул қилиниши лозим. Келиб тушган ариза тўғрисида нотариус васиятномани ижро этувчини (меросни бошқарувчини) ёки меросхўрларни хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
127. Мероснинг очилиш жойи деб мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган (доимий прописка қилинган) жойи ҳисобланади.
Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади.
128. Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан нотариус мерос очилган жой бўйича давлат нотариал идорасига мурожаат этган меросхўрлар доирасини текшириб, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган жойи бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи МДҲга аъзо давлатлар ёки бошқа чет эл давлатларидан бирида бўлган тақдирда, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан мерос қилиб қолдирилган кўчар мол-мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос қолдирувчининг охирги яшаган жойи бўйича берилади.
129. Агар мерос қолдирувчининг меросхўри мерос очилганидан кейин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган бўлса (трансмиттент), унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича (трансмиссар) ёки васият бўйича меросхўрларига ўтади.
Мерос трансмиссияси тартибида меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи бундай меросхўрнинг (трансмиттентнинг) вафотидан кейин очилган мерос таркибига кирмайди ва мерос қолдирувчи вафот этган жойдаги нотариус томонидан меросхўрнинг (трансмиттентнинг) меросхўрларига (трансмиссарларига) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Бунда нотариус вафот этган меросхўрнинг (трансмиттентнинг) барча мерос мол-мулки васият қилинган ёки йўқлигини, меросхўрлар (трансмиссарлар) доирасини аниқлайди.
Масалан, 2010 йилда Тошкент шаҳрида вафот этган марҳум А. Аҳмедовга тегишли мерос мулкига унинг меросни қабул қилишга улгурмасдан 2011 йилда Сирдарё вилоятида вафот этган фарзандининг меросхўрларига Тошкент шаҳридаги нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
130. Меросхўрлардан бири ёки унинг вакили мерос қолдирувчининг вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма билан мерос очилган жойдаги нотариусга мурожаат этган куннинг ўзида нотариус Тизим орқали мерос қолдирувчининг мол-мулкига нисбатан мерос иши очилган ёки очилмаганлигини текширади.
Мерос иши очилмаган тақдирда мурожаат этган меросхўр ёки унинг вакилидан меросхўрлар доираси кўрсатилган ҳолда мерос иши очиш тўғрисида ариза олинади ва нотариус Тизимга мерос ишини очиш бўйича маълумотларни киритади. Бу ҳолда, нотариус меросхўр ёки унинг вакилининг шахсини аниқлайди ва имзоси ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Нотариус мерос қолдирувчининг вафот этганлигини, мерос мол-мулки таркиби ва унинг жойлашган жойини, васиятноманинг мавжудлиги, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини ҳамда қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлайди.
Нотариал идорага шахсан келган меросхўрлардан меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳақидаги аризалар олади.
Агарда ариза почта орқали келиб тушган бўлса, меросхўрнинг имзоси ҳақиқийлиги шаҳодатланмаган бўлса ҳам ариза нотариус томонидан қабул қилинади, меросхўрга эса аризани нотариус ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари ёхуд Қонуннинг 26-моддасида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда юбориш ёки давлат нотариал идорасига шахсан келиши ҳақида хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меросдан воз кечиш аризаларида мерос таркиби кўрсатилмайди ва нотариал тартибда тасдиқланади. Бундай аризаларни тасдиқлашдан олдин муқаддам ушбу меросхўр томонидан меросдан воз кечиш аризаси берилган ёки йўқлиги Тизим орқали текширилади. Агарда меросхўр томонидан муқаддам воз кечиш аризаси берилган бўлса Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1147-моддасининг тўртинчи қисми талаблари тушунтирилган ҳолда рад этилади (воз кечиш аризасида меросхўр васиятнома бўйича ёки қонун бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечаётганлиги аниқ кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).
Мерос қолдирувчининг эридан (хотинидан) олинган меросдан воз кечиш аризасида мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган мулкдан ўз улушини ажратган ёки ажратмаган ҳолда воз кечаётганлиги кўрсатилади.
131. Давлат нотариал идорасига мурожаат этган марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси ва Қонуннинг 63-моддасига асосан мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган мулкдан ўз улушини ажратган ёки ажратмаган ҳолда мерос қолган мулкка нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш ҳақида ариза олинади. Ариза почта орқали келганда, марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинга (эрга) юқорида қайд этилган моддалар мазмуни тушунтирилган хабарнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
132. Агар марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотини (эри) бошқа қайд этилган никоҳдан ўтган бўлса ҳам у мерос олишга чақирилади. Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган ҳолатда, бундай никоҳда бўлган шахслар бир-бирининг вафотидан кейин меросхўр деб ҳисобланмайдилар.
133. Ўзини мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб ҳисоблаётган шахс меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани берилишини сўраб мурожаат этса, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик факти суд ҳужжати билан тасдиқланади.
Ёши бўйича қарамоқда бўлган шахснинг меҳнатга қобилиятсизлиги унинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва пенсия гувоҳномаси билан аниқланади.
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда нотариус мерос қолдирувчининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқи эга бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз меросхўрлари мавжудлигини аниқлайди.
мерос очилган кунга келиб белгиланган тартибда биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган шахслар.
Меросдаги мажбурий улушдан воз кечиш ҳеч бир шартсиз бўлиши лозим. Бошқа шахслар фойдасига мажбурий улушдан воз кечишга йўл қўйилмайди. Бу ҳолатда мерос мол-мулки васиятномада кўрсатилган меросхўрларга васиятнома бўйича ўтади.
134. Агар васиятнома бўйича меросхўрлар мажбурий улушга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олишга қаршилик қилишса, нотариус уларнинг судга мурожаат этиш ҳуқуқларини тушунтиради ва мажбурий улушга гувоҳномани берилишини ўн кундан ошмаган муддатга кечиктиради.
Агар васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада мерос қолдирувчи билан (меросхўрларнинг хоҳиши бўйича) меросхўрларни қариндошлик ёки бошқа муносабатларини кўрсатиб ўтиши зарур бўлса, нотариус ушбу муносабатларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилади.
135. Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани беришда меросхўрлар томонидан тақдим этилган васиятноманинг асл нусхаси ёки дубликати давлат нотариал идорасида қолдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Васият қилувчи уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўтадиган меросхўрга бу уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини умрбод фойдаланиш учун учинчи шахсга бериш мажбуриятини юклашга ҳақли. Мазкур мажбурият нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада ёзиб қўйилади.
Васиятномада васият қилувчи мерос сифатида турар жойни оладиган меросхўр зиммасига турар жойни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга умрбод фойдаланиш учун васият мажбурияти кўрсатилган бўлса нотариус васиятнома бўйича мерос бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома матнида турар жойдан умрбод фойдаланиш ҳуқуқига эга шахс ҳақидаги маълумотларни кўрсатади.
136. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришда нотариус қоида тариқасида қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш (доимий прописка қилинган) жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд уй дафтаридан кўчирма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (бунда мерос мулки кўчмас мулк бўлса, кадастр маълумотномаси);
(136-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 10 январдаги 8-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3113-4, 10.01.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон)
меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.О. ўзгарган тақдирда) ёки далолатнома ёзувларидан кўчирмалар ёхуд қариндошлик муносабатларининг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати;
мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси (ажрашганлик ҳақидаги гувоҳнома) ёки далолатнома ёзувидан кўчирма.
Агар қонун бўйича меросхўрларнинг бири ёки бир нечтаси ворисликка чақиришга асос бўладиган муносабатлар мавжудлигини исботлайдиган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятига эга бўлмаса, улар меросни қабул қилиб олган ва тегишли исботларни тақдим этган бошқа барча меросхўрларнинг ёзма розилиги билан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага киритилиши мумкин. Бу розилик ёзма ариза кўринишида расмийлаштирилади. Меросхўрлар шахсан ўзлари мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорага келиб, аризани тақдим этган ҳолда, уларнинг имзоларининг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш талаб қилинмайди. Бу ҳолда, нотариус меросхўрларнинг шахсини аниқлайди ва имзолари ҳақиқийлигини текширади, бу ҳақда аризага белги қўяди ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг номини, унинг рақамини, қачон ва ким томондан берилганлигини ва туғилган йилини кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу ариза нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
137. Агар мерос мулки таркибига ов милтиғи кирса, бунда нотариус ички ишлар органлари томонидан мерос қолдирувчига ушбу милтиқни сақлаш учун берилган рухсатномани ва овчи билетини меросхўрдан талаб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
138. Акциядорлик жамиятининг акциядорларининг мерос мол-мулки таркибига уларга тегишли бўлган акциялар киради.
Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозларга мулк ҳуқуқи тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан олинган депо ҳисобварағининг кўчирмасига асосан тасдиқланади.
Мерос олиш тартибида нафақат қимматли қоғозлар тури сифатида акциялар балки тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, қўшимча масъулиятли ёки масъулияти чекланган жамият иштирокчисининг, ишлаб чиқариш кооперативи аъзосининг (иштирокчи, ҳисса қўшувчи, коммандитчининг) улуши (ҳиссаси) кирса, бунда тегишли ширкат, кооператив, жамиятдаги ушбу иштирокчининг (аъзонинг) устав фондидаги (капиталидаги) улуши (ҳиссаси) ҳам киради. Ушбу ҳуқуқларга мерос қолдирувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигининг далили сифатида нотариус учун тегишли ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари ёки бу ҳақда меросхўрлар томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади. Меросхўрларда ушбу исботловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, нотариус кўрсатилган ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан тегишли ҳужжатларни олишда кўмак бериши лозим.
Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, фермер хўжалиги мулкий комплекс сифатида меросхўрларга ўтади.
140. Банкда (бошқа кредит ташкилотида) сақланаётган омонат, мерос берувчининг номидаги қимматли қоғозлар мавжудлигини тасдиқлашда, нотариус меросхўрлардан омонат дафтарчасини (банк омонати шартномасини ёки омонат мавжудлигини исботловчи бошқа тегишли ҳужжатни), қимматли қоғозларга нисбатан эса тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг маълумотномасини талаб қилади. Омонат дафтарчалари нусхалари ва маълумотномалар мерос ишига бириктирилган бўлиши керак.
141. Агар мерос мол-мулкига нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади. Гаров (ипотека) шартномаси асосида мерос мол-мулкига тақиқ қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги билан тақиқ бекор қилинмаган ҳолда меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилиши мумкин.
142. Меросхўрларнинг хоҳишига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома уларнинг ҳар бирига алоҳида ёки уларнинг барчасига бир нусхада берилади.
143. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги меросхўрларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ҳақида нотариус уларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш учун меросхўрларнинг доимий прописка қилинган манзили бўйича васийлик ва ҳомийлик органларига хабар беради.
144. Нотариус томонидан берилган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилмаган бошқа мерос мол-мулклари бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги қўшимча гувоҳномалар берилади.
Бошқа мол-мулкка қўшимча меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани беришда илгари берилган гувоҳномага киритилмаган меросхўрлар мурожаат қилганда, улар ҳам умумий асосларда қўшимча мулк бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага киритилади.
145. Баъзи бир меросхўрларнинг улушлари ҳал этилмаганда, гувоҳномада ҳал этилмаган улуш миқдори кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
146. Нотариус эр-хотиннинг ёзма аризасига мувофиқ улардан бирига ёки ҳар иккисига никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома беради.
147. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома эр-хотиннинг мавжуд умумий мулки ҳисобланган мулкигагина берилади.
Нотариус эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномани бериш пайтида никоҳ тузилганлигини ҳамда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
148. Эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) ёзма аризасига кўра мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилиб, меросни қабул қилиб олган меросхўрлар бу хусусда хабардор қилинади.
Хабарномада эр-хотиннинг улушига мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилган умумий мулк кўрсатилади, меросхўр норози бўлган тақдирда, ушбу масала бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Хабарнома почта орқали юборилади. Меросхўрлар нотариал идорага келганларида эса нотариус уларни ўз ҳиссасини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг ёзма аризаси билан таништиради.
Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотинга (эрга) никоҳ давомида орттирилган умумий мол-мулкнинг ярмиси учун берилиши мумкин.
Меросни қабул қилиб олган меросхўрларнинг ёзма аризасига кўра ва марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) розилиги билан мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномада вафот этган эрнинг (хотиннинг) ҳам умумий мол-мулкдаги улуши белгиланиши мумкин.
149. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома матнида мол-мулкнинг тўлиқ тавсифи кўрсатилади.
150. Нотариус кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситасига нисбатан берилган эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалида, ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши ҳақида ёзиб қўяди ва тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
151. Нотариуслар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди.
152. Фуқаронинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларининг нусхаси шаҳодатлантирилмайди, халқаро шартномаларда шаҳодатлантирилиши талаб қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
153. Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалаларга оид қарорлар бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак.
154. Ҳужжат нусхасидан кўчирилган нусханинг тўғрилигини нотариуслар, башарти аввалги нусханинг тўғрилиги нотариал тартибда шаҳодатланган бўлса ёки ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, шаҳодатлайди. Ҳужжатнинг нусхаси унинг асл нусхаси тайёрланган ташкилот томонидан берилган бўлса, ҳужжатнинг нусхаси мазкур юридик шахснинг бланкасида баён этилган, муҳр босиб тасдиқланган ва унда шу ҳужжатнинг асли мазкур ташкилотда эканлиги ёзиб қўйилган бўлиши керак.
157. Нотариус, башарти у тегишли тилларни билса, бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди.
Агар нотариус тегишли тилларни билмаса, таржима таржимон томонидан қилиниши мумкин, нотариус унинг имзоси ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.
158. Таржима нотариусга маълум бўлган ва тегишли тилни билган таржимон томонидан қилиниши керак. Таржимоннинг тегишли тилни билиши унинг дипломи ёки махсус маълумотга эга эканлиги ҳақидаги сертификат ёхуд тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланади.
159. Нотариал ҳаракатни (битимни тасдиқлаш, нусхаларнинг ва шу кабиларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш) амалга ошириш пайтида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг (улардан бирининг) илтимосига кўра айни вақтда бошқа тилга таржимаси ҳам қилинадиган бўлса, таржима асл нусха билан бир варақда, яъни иккала матн тик чизиқ билан бўлинган варақда ёнма-ён жойлашиши, асл матн чап томонда, таржима матни эса ўнг томонда бўлиши керак. Бунда ҳужжатнинг бутун матни ва муҳр ҳам таржима қилинади.
Агар таржима таржимон томонидан қилинса, унинг имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ҳужжатнинг таржима матни тагига қўйилади. Ҳужжатни имзоловчи шахслар ҳужжатнинг асл матни ва таржима қилинган матни тагига ўзларининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзо қўядилар. Бунда ҳужжатнинг таржима матнидаги уларнинг имзолари таржимон имзосидан кейин қўйилади. Нотариуснинг тасдиқловчи ёзуви ҳужжатнинг асл матни ва таржима матни тагига қайд этилади.
160. Нотариус фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига кўра ва унинг иштирокида тасдиқлайди.
Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган ташкилотнинг ёзма илтимосига кўра амалга оширилади.
161. Нотариус мурожаат қилган шахсга фуқаронинг тирик эканлиги ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
162. Нотариус юридик шахснинг раҳбар органи йиғилишини чақирувчи органнинг хати ёки шахснинг аризасига кўра ушбу йиғилишда қатнашади.
Бунда нотариус юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини белгилаш учун юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини, юридик шахс раҳбар органининг қарор қабул қилиш борасидаги ваколатини Тизим орқали текширади.
163. Нотариус йиғилишда кворум мавжудлигини ва овозларни санаб чиқиш асосида қарор қабул қилиш учун керакли овозлар сони мавжудлигини қонун ҳужжатларига ва юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
164. Юридик шахснинг раҳбар органи томонидан ўтказилган йиғилиш баённомасига асосан юридик шахснинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда ушбу қарорни қабул қилиш чоғида ҳозир бўлган иштирокчиларнинг (акциядорларнинг) таркиби ҳақида гувоҳнома беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
165. Нотариус фуқаронинг илтимосига кўра унинг нотариусга мурожаат қилган вақтда муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди.
Вояга етмаган шахснинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг илтимосига кўра амалга оширилади.
166. Нотариус мурожаат қилган шахсларга фуқаронинг муайян жойда эканлик ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
167. Нотариус фуқаро тақдим этган фотосуратдаги шахс шу фуқаронинг айнан ўзи эканлигини тасдиқлайди ва унинг тасдиғи сифатида гувоҳнома беради.
168. Фотосурат гувоҳноманинг берилаётган нусхасининг юқори чап бурчагига қўйилиб, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Бунда муҳр қисман фотосурат устига, қисман эса гувоҳнома устига қўйилиши керак.
170. Нотариус ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда ҳужжат тақдим этган жисмоний шахснинг шахсини ёки ваколатини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини ва вакилининг ваколатини аниқлайди. Бу нотариал ҳаракат манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан амалга оширилади.
171. Нотариусга ҳужжат камида икки нусхада тақдим этилади. Ҳужжат бир варақдан ортиқ бўлса, варақлари рақамланиб, ип ўтказиб тикилади. Тасдиқловчи ёзув ҳужжатнинг тақдим этилган иккала нусхасига ҳам ёзилади, улардан бири нотариал идорада қолдирилади. Ҳужжатнинг иккинчи нусхаси йўқ бўлса, нотариус ҳужжатдан нусха олиб, уни нотариал идоранинг йиғмажилдларига тикиб қўяди ҳамда унга ҳам тасдиқловчи ёзув ёзади.
172. Бир шахс томонидан айни бир вақтда бир неча ҳужжат тақдим этилса, уларнинг ҳар бирига тасдиқловчи ёзув ёзилади ва тақдим этилган ҳар бир ҳужжат учун давлат божи олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
173. Нотариус жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ва (ёки) ўзга ҳужжатларини уларнинг аризаларига кўра бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади. Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар топширилганлигини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборилади ёки бевосита тегишли шахсларга олганлиги ҳақида имзоси қўйилиб топширилади. Аризалар телефакс, компьютер тармоқлари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиб ҳам узатилиши мумкин. Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатларни топшириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраган шахс қоплайди.
174. Нотариус нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ (ишончномани бекор қилиш ҳақидаги ариза, қарз шартномаси бўйича қарздорга аризани топшириш, кўчмас мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга аризани топшириш ва ҳоказо) бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини олиб бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ҳам топшириши мумкин.
175. Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар нотариал идорага камида икки нусхада тақдим этилади. Улардан бири топширилганлигини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборилади ёки бевосита тегишли шахсларга имзо қўйилиб топширилади. Иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.
Ариза ва (ёки) бошқа ҳужжатлар почта орқали юборилган тақдирда, у олувчига нотариуснинг кузатув хати билан юборилади. Кузатув хатининг давлат нотариал идорасида қоладиган нусхасига шу аризанинг берилганлиги қайд этилган рақами кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
176. Шахснинг илтимосига кўра нотариус аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатларнинг топширилганлиги ҳақида гувоҳнома беради.
177. Нотариус Қонуннинг 74-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
179. Нотариуслар пул суммалари ва қимматли қоғозларни ҳудудий адлия органи томонидан тегишли банкларда очилган депозитга қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
180. Юридик шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
юридик шахс ижро органи раҳбарининг тайинланганлиги ҳақидаги ҳужжат (қарор, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо);
тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан берилган қимматли қоғозлар эгаларининг рўйхати;
умумий мажлисда қатнашмаган кредиторларга (таъсисчи ёки акциядорга) умумий мажлис томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича юборилган хабарномалар реестри;
181. Жисмоний шахслар томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилишда нотариус қуйидаги ҳужжатларни талаб қилади:
пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш учун асослар (қарз шартномаси, суд ҳужжатлари ва бошқалар);
182. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида ёзма аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
қарздорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи);
кредиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми (юридик шахснинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИРи);
183. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш ҳақидаги аризалар нотариал тартибда тасдиқланади.
Депозитга қимматли қоғозлар қабул қилинганда аризада қимматли қоғозларнинг тури, сони, уларнинг рақами, серияси ва номинал қиймати ёзилиши лозим.
Қарздор кредиторнинг манзилини кўрсатмаса ва бу манзил нотариусга маълум бўлмаса, қарздор томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозлар топширилганлиги ҳақида кредиторга хабар қилиш мажбурияти унинг ўзига юклатилиши тўғрисида нотариус огоҳлантиради.
185. Нотариус қарздорга топширилган пул суммалари ва қимматли қоғозлар кредиторга ёки унинг вакилига топширганлиги тўғрисида маълумотнома беради.
186. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиш ҳақида нотариуснинг хабарномасини олган кредитор ушбу нотариусга ёзма ариза билан мурожаат этади. Аризадаги имзонинг ҳақиқийлиги нотариал тартибда шаҳодатлантирилади.
187. Нотариус кредитор ёки унинг вакилининг ёзма аризасига асосланиб, ҳудудий адлия органига кредиторларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш ҳақида хат юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
188. Ҳудудий адлия органи нотариуснинг хати асосида пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш учун депозит ҳисоб рақами очилган тегишли банкка тўлов топшириқномасини юборади. Тўлов топшириқномасига асосан кредитор ёки унинг вакилига тегишли банк томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозлар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
189. Пул суммалари ва қимматли қоғозларнинг уларни депозитга топширган шахсга (қарздорга) қайтарилишига тўлов кимнинг фойдасига амалга оширилган бўлса, ўша шахснинг ёзма розилиги билан ёки суд қарорига биноан йўл қўйилади.
190. Депозитда сақланаётган пул суммалари ва қимматли қоғозлар ҳудудий адлия органларининг мулки ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
191. Депозитдаги кредиторларга берилиши лозим бўлган пул суммалари ва қимматли қоғозлар уч йил мобайнида сақланади. Ушбу муддатлар ўтгандан кейин талаб қилиб олинмаган пул суммалари ва қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
192. Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзади. Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун манфаатдор шахснинг ёзма аризаси олинади.
тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
194. Ижро хати олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатида назарда тутилган ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади.
195. Ижро хати ёзиш мумкин бўлган муддат ундирувчида қарзни мажбурий ундириш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
ижро хатини ёзаётган нотариуснинг фамилияси, исми, отасининг исми, ижро хатининг қайси ҳужжат асосида берилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ундириб олиниши керак бўлган суммалар ёки талаб қилиб олиниши керак бўлган нарсалар, шу жумладан, тўланиши керак бўлган пеня ва фоизлар;
197. Ижро хати қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатда қайд этилади. Қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатда ижро хати ёзиш учун жой бўлмаган ҳолларда у алоҳида варақда амалга оширилади. Ушбу варақ қарздорликни белгиловчи асл ҳужжатга қўшиб тикилади, рақамланади ва муҳрланади.
198. Бир хил шаклдаги ҳужжатлар бўйича (масалан, банк қарзлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари томонидан умумий харажатларни қоплаш учун тўланадиган мажбурий бадаллар ва коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар ҳамда шу кабилар) бир қанча ижро хатлари беришни амалга ошириш пайтида давлат нотариал идорасида қарздорларнинг рўйхатлари олинади. Бунда қарздорларнинг тўлиқ номи ва манзили, тўлов муддатлари, ижро ёзуви бўйича қарз ундириш суммаси, зарур ҳолларда эса бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
199. Тарафларнинг келишувига мувофиқ қарз олувчи вексель берган бўлиб, бу вексель уни берувчининг (оддий вексель) ёки векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг (ўтказма вексель) векселда назарда тутилган муддат келгач, қарзга олинган пул суммаларини тўлаш ҳақидаги ҳеч қандай шарт билан боғланмаган мажбуриятини тасдиқласа, тарафларнинг вексель бўйича муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
200. Нотариус пули тўланмаган, акцепт қилинмаган ва акцепт санаси кўрсатилмаган векселни қонун ҳужжатларига мувофиқ протест қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
201. Тўланмаганлик учун протест солинадиган векселлар нотариусга вексел бўйича тўлаш вақти ўтган куннинг эртасига топширилади.
202. Векселларга тўланмаганлик тўғрисидаги протест нотариуслар томонидан тўловчининг яшаш жойи (жойлашган ери) бўйича ёки тўлов жойи бўйича (домициллаштирилган векселлар, яъни тўлаш учун учинчи шахснинг қўлида бўлган векселлар) солинади, ноакцепт ва санаси кўрсатилмаган акцепт векселларга протест эса тўловчининг яшаш жойи (жойлашган ери) бўйича солинади.
203. Нотариус векселни протестга қабул қилиб олган кунда тўловчига ёки домицилиантга (домициялашган векселни тўловчи шахс) векселни тўлаш ёки векселни акцептлаш тўғрисидаги талабни қўяди.
Агар тўловчи (домицилиант) векселни тўлаган тақдирда нотариус унга протест қўймай, векселни уни тўлаган шахсга қайтаради, векселнинг ўзига тўлов ва белгиланган форма бўйича тегишли бошқа суммалар олинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.
Агар тўловчи ўтказиладиган векселга акцепт тўғрисида белги қўйдирган бўлса, вексел протест солинмаган ҳолда унинг сақловчисига топширилади.
204. Тўловчи (домицилиант) векселни тўлаш ёки акцептлаштиришдан бош тортган тақдирда ёхуд у нотариал идорага келмаган тақдирда, нотариус белгиланган формага вексел тўланмаганлиги ёки акцептланмаганлиги учун унга протест солиш тўғрисида далолатнома тузади, шунингдек векселнинг ўзига у тўланмаганлиги ёки акцептланмаганлиги учун тақиқ солинганлиги ҳақида белги қўяди.
205. Тўловчининг қаердалиги номаълум бўлган тақдирда векселга тўлов ёки акцепт тўғрисидаги талаб қўйилмаган ҳолда протест солинади, яъни протест тўғрисидаги далолатномага тегишли белги қўйилади.
206. Тўловчининг турар жойидаги нотариус тўловга тақдим этилган чекни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қабул қилиб олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чек тўланмаган тақдирда нотариус чекнинг тўланмаганлигини унга ёзиб қўйиш йўли билан тасдиқлайди ва буни Тизимда қайд этади. Чекка ёзиш билан бирга чек берувчига унинг чекини банк тўламаганлиги ва бу хусусда чекка ёзиб қўйилганлиги ҳақида билдириш хати юборилади.
Рўйхат икки нусхада тузилиб, ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахс ва нотариус томонидан имзоланади. Рўйхатнинг бир нусхаси нотариусда қолади, бошқа нусхаси ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга берилади.
Агар ҳужжатлар лозим тарзда ўраб жойлаштирилган бўлса, шахснинг илтимосига кўра нотариус уларни рўйхатсиз ҳам қабул қилиб олиши мумкин. Ҳужжатлар ўрамига нотариуснинг муҳри қўйилади ҳамда у нотариус ва ҳужжатларни топширган шахс томонидан имзоланади. Бундай ҳолларда нотариус ҳужжатлар ўрамининг бут сақланиши учун жавоб беради.
208. Қабул қилиб олинган ҳужжатлар нотариал идоранинг муҳри билан муҳрланган темир жавон ёки сейфларда алоҳида пакетларда сақланади.
209. Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатлар уни сақлаш учун топширган шахсга ёки унинг қонуний вакилига гувоҳнома ва (ёки) рўйхатни тақдим этганидан кейин ёки суднинг қарорига кўра қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
210. Нотариус кема эгасининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун далил-исботларни таъминлаш мақсадида кема капитанининг кема сузиб бораётганда ёки у тўхтаб турган жойда содир бўлган ҳамда кема эгасининг олдига мулкий талаблар қўйиш учун асос бўлиши мумкин бўлган ҳодиса тўғрисидаги аризасини қабул қилади.
Денгиз протести ҳақидаги аризада юз берган ҳодиса тафсилотлари ва капитаннинг ўзига ишониб топширилган мулкнинг бут сақланишини таъминлаш юзасидан кўрган чора-тадбирлари баён этилган бўлиши керак.
Денгиз протести тўғрисидаги аризада баён этилган ҳолатларнинг тасдиғи сифатида кема капитани ариза билан бир вақтда ёки кема портга кирган кундан бошлаб, агар ҳодиса портда юз берган бўлса, у юз берганидан сўнг етти кундан кечиктирмай нотариусга кўздан кечириш учун кема дафтарини ва кема дафтаридан олиниб капитан томонидан тасдиқланган кўчирмани тақдим этиши шарт.
211. Денгиз протести ҳақидаги ариза кема портга кирган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилади. Агар денгиз протести ҳақида ариза бериш заруратини келтириб чиқарган ҳодиса портда юз берган бўлса, протест ҳодиса юз берган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида берилиши керак.
Протестни белгиланган муддатда беришнинг имкони бўлмаган тақдирда, бунинг сабаблари денгиз протести ҳақидаги аризада кўрсатилиши керак.
212. Нотариус капитаннинг аризаси, кема дафтаридаги маълумотлар, шунингдек капитаннинг ўзи ҳамда кема қўмондонлиги таркибидан камида икки гувоҳни ва кема командаси таркибидан икки гувоҳни сўроқ қилиш асосида денгиз протести ҳақида далолатнома тузади ва уни ўз имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқлайди. Денгиз протести ҳақидаги далолатноманинг бир нусхаси капитанга ёки вакил қилинган шахсга берилади, капитаннинг аризаси ва кема журналидан кўчирма илова қилинган денгиз протести ҳақидаги далолатноманинг бошқа нусхаси эса нотариал идорада қолдирилади.
213. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-1, 2010 йил 20 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 160-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 19 июлдаги 148-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-2, 2010 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 245-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 октябрдаги 227-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-3, 2010 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 373-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 3 октябрдаги 229-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-4, 2011 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 439-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 21 майдаги 113-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-5, 2012 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 239-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 июлдаги 156-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-6, 2012 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 360-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 30 сентябрдаги 297-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-7, 2013 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 533-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 9 июндаги 155-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-8, 2014 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 294-модда).
10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 11 мартдаги 72-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-9, 2015 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 10-сон, 123-модда).
11. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 22 декабрдаги 376-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-10, 2015 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 636-модда).
12. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 декабрдаги 284-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-11, 2016 йил 12 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 569-модда).
13. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 26 декабрдаги 304-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-12, 2016 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 606-модда).
14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 апрелдаги 71-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-13, 2017 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 240-модда).
15. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 22 июндаги 149-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-14, 2017 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 566-модда).
16. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 22 августдаги 250-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-15, 2017 йил 22 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 900-модда).
17. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 январдаги 26-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-16, 2018 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 3-сон, 49-модда).
18. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 22 февралдаги 101-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2090-17, 2018 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 8-сон, 149-модда).