Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 2003 йил 21 августдаги 361-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомнинг 21-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ихтисослаштирилган тармоқдан «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олувчи фуқаролар».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 21 май,
184-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 5-сон, 16-модда)