Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Фуқароларнинг «Умра» зиёратини адо этишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 декабрь,
1056-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1056/2400-сон,)