1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таълим, фан, маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни жадал ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий, маънавий ва тарихий меросини кенг халқаро жамоатчилик орасида фаол тарғиб қилиш, ЮНЕСКО билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва уни самарали амалга ошириш, шунингдек, ЮНЕСКО Уставига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия раисига, заруратга кўра, котибият тузилмасига бошкарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳак тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуки берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон)
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 26 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
957-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, таркибини ва ишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ЮНЕСКО ва Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилотининг (АЙСЕСКО) ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Комиссия тузилмасида унинг ишчи органи ҳисобланган котибият фаолият юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар Комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим;

илм-фан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маданият;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО фаолиятида жаҳон цивилизацияси ва маданияти марказларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ва ролини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Комиссия ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат дастурларида белгиланган Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ва ролини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзбек халқининг маданий ва тарихий меросини ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини фан-таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамда мамлакатнинг ҳудудий ва глобал ривожланиш бўйича позицияси ва ёндашувини илгари суриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларида ҳамда лойиҳаларида вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, мутахассисларнинг қатнашиши тўғрисида ЮНЕСКО котибиятига ҳамда минтақавий бўлинмаларига, АЙСЕСКО Бош дирекциясига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги билан биргаликда таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим, фан, маданият, ахборот ва коммуникациялар соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ЮНЕСКО, АЙСЕСКОнинг минтақавий бюролари ва марказлари билан мунтазам консультациялар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО томонидан чақириладиган бош конференция ҳамда бошқа ҳукуматлараро кенгашларни ташкил этишга ва ўтказишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва бажаришда давлат ва нодавлат ташкилотларининг иштирокини рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО грантлари ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш ва улардан мақсадли фойдаланишни ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган мамлакатимиздаги тегишли ҳудудлар (объектлар)да режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари лойиҳалари Комиссия билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Комиссия ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО масалаларига оид зарур материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чиқарилган ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО қоидаларига зид келган ҳолларда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия ўзининг мажлисларида ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини эшитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО масалалари бўйича муаммо ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО дастурларини ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларини, шунингдек, бошқа мутахассисларни жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Комиссия ўз ваколатлари доирасида фаолият йўналишлари бўйича эксперт кенгашлари ва ишчи гуруҳларни тузиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Комиссиянинг таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Комиссия таркибига Комиссия раиси, унинг ўринбосарлари, Бош котиби ва Комиссия аъзолари киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия таркибига вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, шунингдек, фан, маданият ва таълим арбоблари ҳам киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия раиси, унинг ўринбосарлари ва Комиссия аъзолари Комиссия фаолиятини амалга оширишда жамоатчилик асосида иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия Бош котиби Комиссия котибияти раҳбари ҳисобланади ва ўз фаолиятини доимий асосда олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Комиссия аъзолари унинг мажлисларида алмашув ҳуқуқисиз иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларини бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Комиссия ишини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Комиссия мажлисларини Комиссия раиси олиб боради, Комиссия раиси қатнашмаган ҳолларда унинг топшириғига кўра йиғилишни раис ўринбосарларидан бири олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Комиссиянинг умумий мажлислари навбатдаги ва навбатдан ташқари бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навбатдаги умумий мажлислар ҳар йилда камида бир марта чақирилади. Бунда, қоида тариқасида, Комиссия раисининг ва Бош котибининг Комиссия ишчи гуруҳлари ва котибиятининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари тингланади, Комиссия қарорларининг бажарилиши кўриб чиқилади, унинг истиқболдаги фаолияти муҳокама қилинади ҳамда котибият ва Комиссиянинг иш режалари тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навбатдан ташқари умумий мажлислари алоҳида ҳолларда Комиссия ваколатлари доирасига кирадиган, зудлик билан ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан чақирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Комиссиянинг умумий мажлислар ўртасидаги даврда барча ишларга Комиссия котибияти раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Умумий мажлисларнинг кун тартиби, шунингдек, уларни ўтказиш жойи ва вақти Комиссия раиси ёки унинг топшириғига кўра раис ўринбосарларидан бири томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мажлислар Комиссия аъзоларининг умумий сонидан камида ярми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, мажлисга раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни Комиссия раиси ёки мажлисга раислик қилган унинг ўринбосари ва Комиссия Бош котиби имзолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Комиссия мажлиси қарорларининг мазмуни (шарҳи) оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Фойдаланиш ҳуқуқи чекланган ахборотларни ўзида мужассам этган материаллар Комиссиянинг ёпиқ мажлисларида Комиссиянинг ваколатли аъзолари иштирокида кўриб чиқилади. Ушбу мажлисларда қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Комиссиянинг бош котиби ва унинг ўринбосари мақоми ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Комиссия котибияти қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО котибияти ва АЙСЕСКО Бош дирекцияси, ЮНЕСКО ҳузуридаги консультатив мақомга эга бўлган комиссиялар ҳамда ЮНЕСКО ва АЙСЕСКОга аъзо давлатларнинг миллий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия ва унинг ишчи органлари иш режалари тайёрланиши ҳамда улар бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКОнинг даврий нашрларида республика фуқаролари, ташкилотлари, муассасаларининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича асарлари ва бошқа материалларини чоп этишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО ҳомийлигида ўтказиладиган халқаро тадбирларни тайёрлаш ва амалга оширишда ташкилотларга ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фан, маданият ва таълим бўйича дастурларни тайёрлаш ва уларни Комиссияга кўриб чиқиш учун киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси вакилларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО котибиятида ва унинг минтақавий бўлинмаларида, шунингдек, АЙСЕСКО Бош дирекциясида ишлаш учун экспертлар сифатида республика мутахассисларини танлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия фаолиятига тааллуқли материалларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг илғор тажрибасини амалиётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан хизмат доирасида ёзишмалар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия мажлиси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан зарур ҳужжатларни, материалларни ва таклифларни тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлигига мунтазам киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларини асраш масалалари бўйича ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ таклиф ва тавсиялар киритиш ва бу борада тегишли вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
(22-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Комиссия Бош котиби ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Комиссия котибияти ходимлари Комиссия Бош котиби томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимидан озод этиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
241. Котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалар, умумий иш стажи учун қўлланиладиган устамалар, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан ташқари) татбиқ этилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар белгиланади, уларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 50 фоизгача устамалар эса — ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига котибиятда хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ — 40 фоиз ойлик устамалар қўлланилади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Комиссия котибияти давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Комиссиянинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти томонидан мувофиқлаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Комиссиянинг йиллик харажатлар сметаси Комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Комиссия пул маблағлари харажатлар сметасига мувофиқ Комиссия Бош котиби томонидан тасарруф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ. Комиссия раисига, заруратга кўра, котибият тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 штат бирлигидан иборат. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормаларга мувофиқ белгиланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 92-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон)
маданият вазири, миллийкомиссия раисининг ўринбосари
Ш. Шерматов
—
халқ таълими вазири
А. Аққулов
—
Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
А. Хайдаров
—
молия вазирининг биринчи ўринбосари
Б. Юлдашев
—
Фанлар академиясининг президенти
А. Нуридинов
—
Бадиий академия раиси
Л. Тангриев
—
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
А. Кўчимов
—
Миллий ахборот агентлиги бош директори
А. Хаджаев
—
Миллий телерадиокомпания раиси вазифасини бажарувчи
Ф. Закиров
—
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори
лавозимига кўра
—
Миллий комиссия Бош котиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларини бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарорига 4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 29 декабрдаги 629-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида» 2017 йил 12 октябрдаги 821-сон қарорининг 3-банди ва унга илова.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 январдаги 26-ф-сон фармойиши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2018 й., 09/18/957/2228-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 19.02.2020 й., 09/20/92/0182-сон, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/90/0166-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 04.07.2023 й., 09/23/271/0440-сон)