Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2023 24.04.1997 йилдаги 398-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.10.2023
Ҳужжат 13.05.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлдаги ЎРҚ-850-сонли «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 4 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасида табиий монополияларга нисбатан давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда истеъмолчилар билан табиий монополия субъектларининг манфаатлари мос келишига эришишга қаратилгандир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Қонуннинг таъсир доираси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун табиий монополия субъектлари, истеъмолчилар ва давлат органлари иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солувчи органлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва монополияга қарши давлат органи амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи органларнинг ваколатлари «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солиш усуллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи орган томонидан қуйидаги усуллар қўлланилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархларни (тарифларни) ёки уларнинг энг юқори даражасини белгилаш (ўрнатиш) воситасида нархларни тартибга солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатилиши шарт бўлган истеъмолчиларни аниқлаш ва (ёки) уларни табиий монополия субъекти реализация қилаётган товар, иш, хизмат (бундан буён матнда товар) билан тўлиқ ҳажмда қондиришнинг имкони бўлмаган тақдирда, таъминлашнинг энг кам даражасини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий монополия субъектларининг фаолиятини лицензиялаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усулларни ҳам қўллаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолияти устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши давлат органи қуйидагиларни назорат қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилиши натижасида табиий монополия субъекти асосий воситаларга нисбатан мулк ҳуқуқини оладиган ёки товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланмаган, уларга нисбатан давлат тартибга солиши қўлланиладиган асосий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадиган битимлар устидан, агар бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий воситаларни лизинг асосида истеъмолчига бериш устидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилиши натижасида табиий монополия субъекти ушбу Қонунга мувофиқ асосий воситаларга нисбатан тартибга солиш қўлланиладиган, товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланган асосий воситаларнинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқини ёхуд уларга эгалик қилиш ва (ёки) улардан фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик юритувчи бошқа субъектга ўтказадиган битимлар устидан, агар бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун табиий монополия субъекти монополияга қарши давлат органига тегишли ахборот ҳамда бундай ҳаракатларни амалга оширишга розилик сўраб илтимоснома тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илтимосномани кўриб чиқиш тартиби, бундай ахборотнинг мазмуни ва уни тақдим этиш шаклига доир талаблар монополияга қарши давлат органи тасдиқлайдиган қоидаларда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар илтимосномада баён қилинган ҳаракатлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлса, шунингдек аризачи барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаган ёхуд улардаги маълумотлар ишончсиз бўлса, монополияга қарши давлат органи илтимосномани қондиришни рад этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши давлат органи илтимоснома олинган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай ўз қарорини аризачига ёзма равишда хабар қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Монополияга қарши давлат органи аризачидан қўшимча ҳужжатлар сўраб олишга ва башарти, бундай сўров илтимоснома олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай уни кўриб чиқиш муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда аризачига юборилган бўлса, илтимосномани кўриб чиқиш муддатини узайтиришга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар илтимосномани кўриб чиқиш муддати тугагач, монополияга қарши давлат органининг жавоби олинмаган бўлса ёки илтимосномани қондириш рад этилган бўлса, аризачи судга мурожаат этишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Табиий монополия субъектларининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи органга ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) имкониятига эга бўлган ҳолда бундай товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) юзасидан айрим истеъмолчилар билан шартнома тузишни рад этишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи орган томонидан тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун асослар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи орган томонидан муайян табиий монополия субъектига нисбатан тартибга солиш усулларини қўллаш тўғрисидаги қарор бу усулларнинг ишлаб чиқарилаётган (реализация қилаётган) товарлар сифатини ошириш ва уларга бўлган талабни қондиришдаги рағбатлантирувчи роли ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади. Бунда харажатларнинг қанчалик асосли бўлиши баҳоланади ва қуйидагилар ҳисобга олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) харажатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқлар ва бошқа тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган инвестицияларга эҳтиёж;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарларни реализация қилишдан кутилаётган фойда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли гуруҳ истеъмолчиларнинг товарлар ишлаб чиқариладиган жойдан олислиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар сифатининг истеъмолчилар талабига мувофиқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат дотациялари ва давлат ёрдамининг бошқа чоралари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Табиий монополия субъектларининг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун табиий монополия субъектлари монополияга қарши курашга доир қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, шунингдек тартибга солиш усулларини қўллаш масалалари юзасидан қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солишни жорий этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш масалалари давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг таклифлари асосида кўриб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи органнинг қарорлари (кўрсатмалари) устидан шикоят қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Табиий монополия субъектлари, давлат органлари, истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи органнинг қарорлари (кўрсатмалари)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судга ариза бериш табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи органнинг қарори (кўрсатмаси) ижросини суд қарори қабул қилингунига ва у қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб туради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1997 йил 24 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
398-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 106-модда; 1999 й., 9-сон, 212-модда)