Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БИРЖАЛАР ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида биржа фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1991 йил 27 декабрдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси биржалари томонидан таклиф этилган биржалар Кенгашининг таркиби иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Биржалар Кенгаши зиммасига республикада биржалар фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳамда биржаларни ихтисослаштириш, шунингдек, янги биржалар ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги масалаларини келишиб олиш вазифаси юклатилсин.
Биржалар Кенгаши бир ой муддат ичида Кенгаш тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржаларни давлат томонидан рўйхатга олишнинг илова қилинаётган Тартиби тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча биржалар ва улар томонидан таъсис этилган корхоналар, ўзининг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, биржаларни ва улар томонидан таъсис этилган корхоналарни Ягона давлат рўйхатига киритиш учун 1992 йилнинг 1 июлигача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат томонидан рўйхатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биржаларни рўйхатга олиш графигини ўн кун муддат ичида тасдиқласин ҳамда уни биржаларга ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказсин.
Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатилган муддат ичида белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган биржаларнинг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ва уларнинг даромади республика бюджетига ўтказилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биржалар ва улар таъсис этган корхоналар томонидан ўз уставларига, уларнинг вазифалари ва фаолияти мақсадларига мувофиқлиги қисмига қандай риоя қилинаётганлигини мунтазам равишда назорат қилишни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 март,
95-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 мартдаги 95-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржаларни давлат томонидан рўйхатга олиш
ТАРТИБИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида биржа фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида» 1991 йил 27 декабрдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржалар ва улар таъсис этган корхоналарни давлат томонидан рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган биржалар ва уларнинг корхоналарини давлат томонидан рўйхатга олиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
2. Биржалар ва улар таъсис этган корхоналарни давлат томонидан рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.
биржалар ёки улар томонидан таъсис этилган корхоналарни давлат томонидан рўйхатга олиш ҳақида ариза;
биржа ёки корхона тузиш ҳақида таъсисчилар ёки улар ваколат берган органнинг нотариал идора тасдиқлаган шартнома нусхаси;
таъсисчи (таъсисчилар) томонидан тасдиқланган биржа ёки корхонанинг нотариал идора тасдиқлаган устави, унинг товар белгиси, эмблемаси ва бошқалар;
янгидан ташкил этилган биржа учун биржалар Кенгашининг розилиги ҳамда биржанинг бинолари ва зарур асбоб-ускуналари борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
биржанинг рўйхатга олинганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи банк тўлов ҳужжати.
3. Биржаларнинг давлат томонидан рўйхатга олинганлиги учун устав фондининг 0,25 фоизи миқдорида, лекин 2500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда давлат божи олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олинган маблағларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказлаштирилган ҳисобига, қолган қисми республика бюджетига ўтказилади.
Уставлар ўзгартирилганда ва тўлдирилганда, шунингдек, биржа қайта ташкил этилганда рўйхатга олинганлик учун тўланган сумманинг ярми миқдорида давлат божи тўланади.
4. Биржани давлат томонидан рўйхатга олиш рўйхатга олиш ҳақидаги ариза, зарур барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, олинган вақтдан бошлаб 30 кундан кечикмай амалга оширилади. Агар биржа ёки унинг томонидан таъсис этилган корхона белгиланган муддатда давлат томонидан рўйхатга олинмаган ёки таъсисчи асоссиз деб ҳисоблайдиган сабаблар билан рад этилган тақдирда, таъсисчи судга мурожаат қилиши мумкин.
Биржаларнинг давлат томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан олиб бориладиган Ўзбекистон Республикаси биржалари ҳамда улар таъсис этган корхоналарнинг Ягона давлат рўйхатига киритилади (1-илова).
5. Рўйхатга олинган биржага давлат томонидан рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади (2-илова).
6. Ишлаб турган биржани ёки у таъсис этган корхонани давлат томонидан рўйхатга олиш рад этилганда рўйхатга олувчи орган ҳисоб-китоб ишларини тўхтатиш учун бу ҳақда молиявий таъминлашни амалга ошираётган банкка хабар беради. Биржани тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган биржалар қайтадан ташкил этилган ёки тузилишида, шунингдек, фаолият турида ўзгариш бўлган тақдирда, уларни рўйхатга олган органларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига бир ҳафта муддат ичида бу ҳақда корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг республика классификациясини ўтказиш тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда уларнинг айнан тенглаштириш ва классификациялари белгиларини аниқлаш учун хабар қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-илова
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биржалар ва улар таъсис этган корхоналар
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
| Рўйхат № _____________________________________________________________ | |||
| Корхонанинг номи_____________________________________________________ | |||
| _____________________________________________________________________ | |||
| Рўйхатга олиш санаси___________________________________________________ | |||
|
Ёзувлар № ва рўйхатга киритилган сана |
Фаолият соҳаси ва тури, ишловчилар сони, савдонинг ва кўрсатиладиган хизматларнинг ўртача йиллик ҳажми (минг сўм) | Биржанинг манзилгоҳи, телефони, телефакси, банкдаги ҳисоб-китоб счёти | Тузилмадаги, фаолият туридаги ўзгаришлар ва тугатиш тўғрисидаги маълумотлар |
2-илова
Ўзбекистон Республикасидаги биржаларнинг давлат томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисида
ГУВОҲНОМА
ГУВОҲНОМА
| |
199_ йил «___» _______________ |
| |
| __________________________________________________________________ | |
|
__________________________________________________________________ | |
|
(рўйхатга олган органнинг номи) | |
| томонидан рўйхатга олинган |
_____________________________ |
| |
..................(биржанинг номи) |
| _________________________________________________________га берилди. | |
| |
|
| Рўйхатга олиш санаси |
|
| 199__ йил «___» _____________ | |
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 йил, 3-сон, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)