05.09.2018 йилдаги ПҚ-3930-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасалари ва олий ўқув юртидан кейинги таълим муассасаларида таълимнинг илғор усулларини жорий этиш, шунингдек, корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби деб ўзгартирилсин (кейинги ўринларда Бизнес ва бошқарув олий мактаби деб юритилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бизнес ва бошқарув олий мактабига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Миллий агентлик) билан келишилган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шу соҳадаги етакчи хорижий таълим муассасалари билан ушбу муассасаларнинг ўқув режалари ва дастурлари асосида Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган давлат намунасидаги дипломлар берган ҳолда магистратура дастурлари юзасидан «икки диплом» (double degree) модели бўйича ўқишни ташкил этиш борасида келишувлар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳондаги таълим фаолиятига доир энг намунали амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга олган ҳолда норматив ва қисқартирилган муддатларда (анъанавий ва масофавий технологиялар), ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда магистратурада ўқишни ташкил этиш, шунингдек, Бизнес ва бошқарув олий мактаби дастурлари бўйича ўқиш учун номзодларни танлаб олиш мезонларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес ва бошқарув олий мактаби профессор-ўқитувчилари фаолиятининг турлари бўйича вақт меъёрларини, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес ва бошқарув олий мактабининг тузилмаси, штатлар жадвали, ходимлари ва жалб этиладиган консультантлар (экспертлар) меҳнатига, шу жумладан, соатбай ҳақ тўлаш миқдори ва тизимини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Бизнес ва бошқарув олий мактаби фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Олий таълим муассасаларига, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига, уларнинг мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Миллий агентлик:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларида масофавий ўқитишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, давлат корхоналари ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахсларда фаолият юритувчи давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларни мажбурий сертификатлаштириш тўғрисидаги низомни, ушбу мутахассисларни мажбурий сертификатлаштиришни 2019 йил 1 мартдан амалга оширишни назарда тутган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2018 йил 1 ноябрга қадар муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес ва бошқарув олий мактаби уставини, шу жумладан, унинг Васийлик кенгаши таркибини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес ва бошқарув олий мактабига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес ва бошқарув олий мактаби профессор-ўқитувчилари таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Миллий агентликка:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳа ва корпоратив бошқарув, баҳолаш ва харид фаолиятида, лойиҳавий молиялаштириш, стратегик ва молиявий менежмент соҳасидаги давлат таълим стандартлари, шу жумладан, ўқув юкламаси ҳажмлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес ва бошқарув олий мактабининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш квоталарини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бизнес ва бошқарув олий мактабининг магистратурасига кириш имтиҳонларини ўтказиш шакллари, фанлар, дастурлар, натижаларни баҳолаш мезонлари рўйхатини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2414-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 1 июлга қадар узайтирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2414-сон қарорининг рус тилидаги матнида 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Предоставить директору Высшей школы бизнеса и управления право вносить, при необходимости, по согласованию с Национальным агентством проектного управления при Президенте Республики Узбекистан изменения в организационную структуру Высшей школы бизнеса и управления».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 305-сон қарори 1-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари, шунингдек, қарорнинг 1 — 3-иловалари 2018 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Миллий агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Ли ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 5 сентябрь,

ПҚ-3930-сон