05.09.2018 йилдаги 710-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2018 йилдаги 710-сон
Дата вступления в силу
06.09.2018
Ҳужжат 06.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг (кейинги ўринларда «Эгмонт» гуруҳи деб аталади) фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари таъминланиши учун масъул махсус ваколатли орган этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Департаментни «Эгмонт» гуруҳи фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Департаментга амалий мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб ва ушбу қарорнинг 2-бандида қайд этилган тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари билан келишган ҳолда, «Эгмонт» гуруҳи фаолиятига тегишли қисми бўйича, шунингдек, «Эгмонт» гуруҳи доирасида ўтказиладиган ялпи мажлислар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияларини шакллантиришда уларнинг вакилларини экспертлар сифатида белгиланган тартибда жалб қилишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Департамент Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Департаментнинг бюджетдан ташқари махсус фонди маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатлар молиялаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Эгмонт» гуруҳи бюджетига Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги улушли бадалини тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг «Эгмонт» гуруҳи доирасида ўтказиладиган ялпи мажлислар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 5 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
710-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 09/18/710/1848-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)