Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 56-бандига мувофиқ, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) доимий прописка қилиш мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхат асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ушбу шахсларни лавозимидан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенсияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаганлик учун шахсий жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
4. Белгилансинки, бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиш ҳуқуқига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) ҳокимлари эга.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш, шунингдек, турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган чет эл давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга.
2. Қариндошлар — мазкур Рўйхат кучга киргунга қадар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Эр (хотин) — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг тугишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур шахслар лавозимда турадиган даврга.
7. Ўзбекистон Республикасида ҳудудида тугилган ёки илгари доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.