Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2005 22.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1204
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 22.01.2003 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1204
Дата вступления в силу
01.02.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2005
Ҳужжат 01.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 14 январда 1204-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 29 январдаги 1/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низомни янги тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1455, 10.03.2005 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган .
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низом лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси (М. М. Азметов), Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш департаменти (Х. Нурмуратов) билан биргаликда ушбу Низомни ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатига олингандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарор кучга киритилиши муносабати билан Марказий банк Бошқарувининг 2000 йил 29 июлдаги 14/9-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш раис ўринбосари А. В. Акмалов зиммасига юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30 ноябрь 2002 йил,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26/14-сон

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк Бошқарувининг
2002 йил 30 ноябрдаги
26/14-сонли қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом

Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 1995 й, 12-сон, 247-модда) 51-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқлигини аниқлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқликни аниқлаш (кейинги матнларда «касбга мувофиқликни аниқлаш» деб юритилади) — банк иши ва амалиётини юритишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун юқори малака ва салоҳиятга ҳамда бенуқсон ишбилармонлик ва жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлган мутахассисларни танлаш усулидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Касбга мувофиқликни аниқлашнинг асосий тамойиллари — очиқлик, кенгашлилик ва холисликдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси (кейинги матнларда «Комиссия» деб юритилади) касбга мувофиқликни аниқловчи коллегиал орган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур Комиссияда тижорат банклари Бошқаруви раислари, раис ўринбосарлари (Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимлар бундан мустасно), Бошқарув аъзолари, бош банкнинг бош бухгалтери, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туман филиаллари, Амалиёт бошқарма (бўлим)лари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг касбга мувофиқлиги аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тижорат банклари Бошқаруви раислари, уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлари, вилоят ва туман филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари қуйидаги ҳолларда тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топиладилар ва ўз навбатида улар бу лавозимларга тайинланиши мумкин эмас:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий маълумотга эга бўлмаган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилар (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш олиб бориш ва виждонан иш юритмасликни намоён қилган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида бирга ишласа.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Банк ёки филиал раҳбарлари бир банк таркибида бошқа филиалга ёки умуман бошқа банкка тенг лавозимларга ўтказилганида уларнинг касбга мувофиқлиги Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тижорат банкларидаги раҳбар ходимлар лавозими бўшаганда, буни тасдиқловчи буйруқ нусхаси 3 кун муддат ичида Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг 1-иловада кўрсатилган ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари кўриб чиқиш учун 15 кун муддатда Комиссияга тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу Низомнинг 4-бандида қайд этилган раҳбарлик лавозимларига тавсия этилган номзод узоғи билан 1 ой муддатгача мазкур лавозимда вазифани бажарувчи сифатида ишлаб туриши ҳамда шу муддат ичида Комиссия суҳбатидан ўтиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари талабларига риоя қилмаган тақдирда, уларга нисбатан Марказий банк томонидан қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрнатилган минимал устав капитали миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима солиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу ҳолатлар қайта такрорланган тақдирда, банк филиалини ёпишгача бўлган чораларни кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. МАЛАКАГА ДОИР ТАЛАБЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тижорат банклари томонидан раҳбарлик лавозимига тавсия этилаётган номзод қуйидагиларни билиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарларида ёритилган асосий масалалар моҳияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва банк фаолиятига оид қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк ҳисоботларини тузиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк ички кредит сиёсати ва кредитлаш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкни корпоратив бошқариш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички аудит вазифалари ва фаолияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмиссия-касса операцияларини амалга ошириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул муомаласини ташкил этиш масалалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика банк тизимида олиб борилаёттан кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шунингдек, номзод Базель қўмитасининг банк фаолиятига оид асосий тамойилларини билиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тижорат банкларининг республика аппарати, уларнинг вилоят ва Тошкент шаҳар бошқармалари (филиаллари) бошлиқлари лавозимига тавсия этилаётган номзод банк тизимида бевосита раҳбарлик лавозимида камида 6 йил ишлаган бўлиши, бош бухгалтер лавозимига тавсия этилаёттан номзод эса бевосита раҳбарлик лавозимида камида 5 йил ишлаган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тижорат банкларининг шаҳар ва туман бўлимлари бошқарувчиси лавозимига тавсия этилаётган номзод банк тизимида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлиб, бошқарувчи ўринбосари ёки бўлим бошлиғи лавозимида 2 йил ишлаган бўлиши, бош бухгалтер лавозимига тавсия этилаётган номзод эса бош бухгалтер ўринбосари лавозимида камида 2 йил ишлаган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим ҳолларда банк соҳасида 11 ва 12-бандларда белгиланган муддатдан кам иш стажига эга бўлган ва иш фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган юқори малакали номзодлар ҳам Республика тижорат банки Бошқарувининг тавсияномаси (тегишли Бошқарув қарори) билан Комиссия суҳбатига қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. НОМЗОДНИНГ КАСБГА МУВОФИҚЛИГИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Комиссия таркиби Марказий банк раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибидаги ходимлар бошқа лавозимга ёки бошқа ишга ўтган тақдирда, қоидага кўра, улар ўрнига тайинланган ходимлар Комиссия таркибига тегишли буйруқ асосида киритиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Комиссия йиғилиши ва қарорлари унинг аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори унда иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Комиссия раиси йўқлигида мажлисни унинг ўринбосари ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Комиссия ишини ташкил этиш (ҳужжатларни қабул қилиш ва олдиндан таҳлил қилиш, Комиссия мажлиси баённомасини юритиш ва ҳ.к.) Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси томонидан олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Тижорат банклари тавсия этилаётган номзодларга оид ҳужжатларни тақдим этадилар. Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси комиссиянинг барча аъзоларини мазкур ҳужжатлар билан таништириб чиқиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк зарурат туғилган ҳолларда, номзод тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайдиган ахборотларни номзоднинг ўзидан, шунингдек тегишли ваколатли идоралардан сўраб, аниқлаб олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Тижорат банкларининг раҳбарлари лавозимга тавсия этилаётган номзодларнинг Комиссияга тақдим этилган ҳужжатларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тижорат банкларидаги Марказий банк номенклатурасига кирадиган лавозимларга тавсия этилаётган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари дастлаб – тижорат банклари ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан кўриб чиқилиб, сўнг Комиссияга тақдим этилади. Комиссия тижорат банклари томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов ҳужжатларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда, 10 кун муддатда ўрганиб чиқади ва номзоднинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш масаласини ўзининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ходимнинг лавозимига мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат орқали аниқланади ва суҳбат натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур қарор тижорат банкларига ҳамда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Фаолият кўрсатаётган банк ёки банк филиалининг раҳбари ва бош бухгалтери лавозимига тавсия этилган номзодлар мувофиқ эмас деб топилганда, тижорат банки (банк Кенгаши) Комиссия қароридан тегишли кўчирмани олганидан сўнг, 15 кун муддат ичида ушбу лавозимга бошқа малакали номзод(лар)ни тавсия этиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топилган номзодлар ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган лавозимларга тайинлаш учун камида бир йил муддат ўтгандан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида» 1998 йил 24 сентябрдаги Р-896-сонли Фармойишига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган аттестация якунлари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган раҳбар ходимлар 3 йилдан сўнг Комиссияга қайта суҳбатга қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан тижорат банклари
ва уларнинг филиаллари раҳбарлари
ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига
тавсия этилаётган номзодларга
нисбатан малака талаблари қўйиш
тартиби тўғрисида Низомига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Тижорат банклари ва улар филиаллари раҳбарлари ва бош бухгалтерларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош банк Бошқаруви тақдимномаси (Банк Кенгаши тақдимномаси);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўровнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таржимаи ҳол;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув юртини тугатганлиги тўғрисида диплом нусхаси (агар олий ўқув юртида ёки техникумда ўқиётган бўлса – ўқиётган жойидан маълумотнома);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Охирги иш жойидан тавсифнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тавсия этилаётган номзод билан республика банкида ўтказилган суҳбат баённомаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6 х 4 ҳажмдаги 4 дона рангли сурат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айни пайтда ишлаб турган банк томонидан тайёрланган номзоднинг иш фаолияти ҳақидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси Банк Кенгашининг розилик хати (Кенгаш аъзолари томонидан ўтказилган суҳбат варақаси илова қилинади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома ёки мулоҳазалар (Бош банк ва унинг вилоятлардаги бошқармалари раҳбарларига 5 та, бош бухгалтерларига 3 та ҳамда шаҳар ва туманлардаги бўлим раҳбарларига 3 та, бош бухгалтерларига 5 тадан кам бўлмаслиги керак).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турар жойидан маълумотнома ва тавсифнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон; 2003 й., 13-14-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 26-модда; 2004 й., 13-сон, 167-модда)