Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.2023 07.08.2018 йилдаги 631-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2018 йилдаги 631-сон
Дата вступления в силу
08.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.2023
Ҳужжат 08.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сонли «Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туризм фаолияти субъектларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақаларнинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий меҳмон уйлари ушбу меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган зарурий тураржой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий меҳмон уйлари хизматлари оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун яроқли тураржой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, оилавий меҳмон уйларини ўрганиш далолатномаси асосида уларни Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритиш ва Оилавий меҳмон уйлари ягона реестридан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси оилавий меҳмон уйларини рўйхатга олиш ва Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрини юритишни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари орқали оилавий меҳмон уйларини сертификатлаштиришни ташкил қилиш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритилган хусусий тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига биноан энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баробаригача миқдорда, беш йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тижорат банклари томонидан ажратилаётган фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 баробаридан ортиқ бўлмаган кредитлар бўйича фоизлар миқдорининг ярми Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда оилавий меҳмон уйлари хизмати кўрсатувчи хусусий тадбиркорлар учун уларнинг жойлашиш минтақаси ва тоифасига қараб, белгиланган солиқнинг алоҳида ставкасини белгилаш тўғрисида уч ой муддатда таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, белгиланган тартибда, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда ушбу қарорнинг мақсадлари ва вазифаларини кенг тушунтириш ишларини ташкил қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Н. Умаров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 7 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
631-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом оилавий меҳмон уйлари (кейинги ўринларда меҳмон уйлари деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва улар томонидан хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оилавий меҳмон уйи (кейинги ўринларда меҳмон уйи деб аталади) — мазкур меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган тураржой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) — юритилиши Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга ошириладиган меҳмон уйлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аризачи — меҳмон уйини ташкил этиш учун яроқли тураржой биносига эга бўлган ва унда яшаётган, уни Реестрга киритиш учун белгиланган тартибда ариза топширган хусусий ёки оилавий тадбиркорлик субъекти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйининг эгаси — Реестрга киритилган хусусий ёки оилавий тадбиркорлик субъекти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Меҳмон уйлари эгалари, фақат улар Реестрга киритилгандан сўнг хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Меҳмон уйлари хизматлари кўрсатиш мазкур тураржойда унинг эгаси ўз оила аъзолари ҳамда ташриф буюрувчилар (туристлар) билан бирга яшаш тамойили бўйича ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Меҳмон уйлари томонидан кўрсатиладиган хизматларга доир талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Меҳмон уйлари кўрсатадиган хизматларига доир талаблар қуйидаги мақсадларда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйининг вақтинчалик яшаш бўйича хизмат (кейинги ўринларда хизматлар деб аталади) кўрсатиш соҳасига мувофиқлигини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйларида унинг эгаси томонидан қайд этилган кўрсатиладиган хизматлар ва зарур моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатишнинг зарур даражадаги сифатини ва ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) хавфсизлигини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Меҳмон уйлари ташкил этишда мазкур Низомнинг 2-иловасига биноан рўйхат бўйича мажбурий шарт-шароитларга мувофиқ бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳмон уйи томонидан хизматлар кўрсатиш вақтида уни жиҳозлаш ва унда истеъмол буюмларининг бўлиши, шунингдек,мазкур Низомнинг ва 2б-иловаларига биноан рўйхат бўйича қўшимча хизмат турларини кўрсатиши тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, меҳмон уйларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Реестрга киритиш ва Реестрдан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Реестрни юритиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Реестрни юритиш қуйидагиларни назарда тутади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйига индивидуал реестр рақамини берган ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ меҳмон уйлари тўғрисидаги маълумотларни маълумотлар базасига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотлар базасини бутун жаҳон Интернет ахборот тармоғида онлайн режимида янгилаб туриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Реестр электрон шаклда юритилади ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Аризачи уни Реестрга киритиш учун ваколатли давлат органига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Аризачидан мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун аризачи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Аризачи томонидан ариза мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ваколатли давлат органига бевосита, почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда, уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ваколатли давлат органи ҳужжатларни олган кунидан бошлаб уларни уч иш куни давомида кўриб чиқади, меҳмон уйини мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган мажбурий шарт-шароитларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўрганиб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли давлат органи мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Меҳмон уйи мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган мажбурий шарт-шароитларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли давлат органи далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни ичида аризачига меҳмон уйини Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисида аниқ номувофиқликлар ва унинг давомида аризачи рад этиш сабабларини бартараф қилиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат (уч ойгача) кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда билдириш хати юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Аризачи томонидан меҳмон уйини Реестрга киритиш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, икки иш куни давомида кўриб чиқиш натижалари бўйича қўшимча далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайта кўриб чиқишда ваколатли давлат органи томонидан муқаддам аризачига ёзма билдириш хатида баён этилмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Аризачи томонидан меҳмон уйини Реестрга киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш хатида кўрсатилган муддат ўтиб кетгандан кейин топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва ваколатли давлат органи томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Меҳмон уйи мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган мажбурий шарт-шароитларга мувофиқ бўлган тақдирда, ваколатли давлат органи бир иш куни мобайнида меҳмон уйига индивидуал реестр рақами берган ҳолда, меҳмон уйини Реестрга киритади ва аризачига мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Оилавий меҳмон уйлари ягона реестридан кўчирма беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризачининг хоҳишига кўра кўчирма QR-код саноқли тизимидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда жўнатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Реестрга киритиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва кўчирма бериш учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Реестрга аввал киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, меҳмон уйлари эгалари бундай ўзгариш юзага келган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида, тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ваколатли давлат органига маълум қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар меҳмон уйлари эгалари томонидан ваколатли давлат органига бевосита, почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда уни олганлиги тўғрисидаги билдириш хати билан тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Реестрдан кўчирмани қайта расмийлаштириш ва бериш ваколатли давлат орган томонидан меҳмон уйи эгасининг ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кунидан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Меҳмон уйини Реестрдан чиқариш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйи эгаси томонидан Реестрдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисида ариза берилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хусусий тадбиркорлик фаолияти тугатилса ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда тугатилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли давлат органи томонидан ўрганиш ва меҳмон уйларида яшаётган шахсларни анкеталаштириш давомида мазкур Низом талабларининг сурункали равишда бузилиши аниқланса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш вақтида аниқланган бузилишлар меҳмон уйи эгаси томонидан бартараф этилгандан сўнг у Реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза топшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Кўчирма йўқолган ёки шикастланган тақдирда, меҳмон уйи эгасининг ёзма мурожаатига кўра унинг дубликати берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ваколатли давлат органи аризани олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида кўчирма дубликатини, шунингдек, у шикастланган тақдирда эса — кўчирманинг аслини бериши (юбориши) шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Кўчирмани қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ваколатли давлат органи Реестрдан берилган ва қайта расмийлаштирилган кўчирмалар, шунингдек, Реестрдан чиқарилган меҳмон уйлари тўғрисидаги маълумотларнинг долзарб ҳолатда электрон кўринишда сақланишини ва ўзининг бутун жаҳон Интернет ахборот тармоғидаги веб-сайтида онлайн режимда эълон қилинишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Меҳмон уйлари томонидан белгиланган талабларга риоя этилиши мониторинги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ваколатли давлат органи меҳмон уйлари фаолияти ва улар томонидан мазкур Низомда кўзда тутилган талаблар бажарилишининг мониторингини:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйлари томонидан мазкур Низом талаблари (шу жумладан мазкур Низомнинг 2-иловасида кўзда тутилган мажбурий шартлар) бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйлари эгалари ва ходимларининг кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган инсофсиз аҳлоқи ва ноҳақ ҳаракатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестрга киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Мониторинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйлари ва улар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйи ташриф буюрувчиларини (туристларни) ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган шаклда анкеталаштириш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Меҳмон уйи эгасининг ва ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Меҳмон уйлари эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турар жой биносини ўз ихтиёрига кўра Ўзбекистон Республикасининг тураржойлар тўғрисидаги қонунчилиги ва мазкур Низомда белгиланган меъёрлар доирасида тасарруф этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижарада турувчиларни (туристларни) меҳмон уйига уларни бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи ва ахборот-туристик марказлари орқали, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса, билдириш тартибида ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш йўли билан рўйхатга қўйиш орқали ижара шартномасини расмийлаштирмасдан жойлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташриф буюрувчилар (туристлар) томонидан жамоат тартиби меъёрлари бузилган ҳолларда жойлардаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро боғланиб ҳаракат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туризм фаолияти субъектларига берилган имтиёзлардан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳмон уйларининг эгалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мавсумий бўлмаган даврда меҳмон уйларининг эгалари рўйхатга олиш ва солиқ органларига меҳмон уйи фаолияти вақтинча тўхтатиш ва улар ўз фаолиятини вақтинча амалга оширмайдиган қайд этилган даврга солиқ ҳисобланишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида ариза бериш йўли билан вақтинча ўз фаолиятларини тўхтатиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ваколатли давлат органи меҳмон уйлари фаолияти мониторингини амалга ошириш, улар томонидан мазкур Низом талабларининг ўз вақтида ва тўлақонли бажарилиши мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйлари фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомда кўзда тутилган талаблар бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолатларда меҳмон уйи манзилига аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш учун аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган огоҳлантириш юбориш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Меҳмон уйларининг эгалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолиятини қатъий равишда мазкур Низом ва туризм тўғрисидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари, шунингдек, эпидемияга қарши ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳмон уйлари реестрига киритилган маълумотлар ўзгарганлиги, шунингдек, ўз фаолиятини тугатганлиги тўғрисида уч иш куни мобайнида ваколатли давлат органини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳмон уйларининг эгалари қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ваколатли давлат органи қуйидагиларга мажбур:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби билан таништириш учун, шунингдек, режали асосда меҳмон уйлари ходимларининг билими ва малакасини ошириш имконини берувчи профилактика ва тушунтириш ишлари, мастер-класслар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйларининг самарали фаолият кўрсатишини ташкиллаштириш ва таъминлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор давлат органлари билан ҳамкорликда меҳмон уйларининг эгаларини фавқулодда вазиятлардаги ҳаракатлар тартиби билан таништириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳмон уйларининг эгаларини туризм соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлардаги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида хабардор қилиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини меҳмон уйлари билан ўзаро муносабатлар соҳасига фаол равишда жорий қилиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Меҳмон уйлари фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга

Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
схемаси

* Ваколатли давлат органи Реестрга киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган ҳолатларда аризачи 3 ва 4-босқичлардан ўтади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда яратиладиган мажбурий шароитлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати

1.

Ташриф буюрувчилар (туристлар) учун санитария-гигиена қулайликларини ташкил этиш:

1.1.

Умумий фойдаланиш учун санитария-гигиена узели, ванна ёки душ кабинасининг мавжудлиги.

1.2.

Канализация (сув чиқариш) ёки (ахлат тўкиладиган ўрани ташкиллаштириш йўли билан) маҳаллий иншоотларнинг мавжудлиги.

1.3.

Яшаш ва жамоат жойларида табиий ва сунъий (шу жумладан фонарлар, шамлар ва бошқа ёритиш воситаларидан фойдаланиш ҳисобига) ёритишнинг мавжудлиги.

1.4.

Сув таъминотининг мавжудлиги (шу жумладан сувни тўплаш учун идишлар ўрнатиш йўли билан).

2.

Ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) хавфсизлигини таъминлаш:

2.1.

Ўт ўчиргичлар ва тиббиёт дори қутисининг мавжудлиги.

2.2.

Шошилинч ёрдам хизматларини чақириш имконияти.

3.

Ташриф буюрувчиларнинг (туристларнинг) қулай ва яхши яшашлари учун шароитлар ташкил қилиш:

3.1.

Туташ ҳудуднинг қулай ва шинам бўлиши, оилавий меҳмон уйига бориш йўллари қаттиқ қопламага (шағалли, ёғочли) эга бўлиши керак.

3.2.

Оилавий меҳмон уйининг олд томонида «Оилавий меҳмон уйи», «Семейный гостевой дом» ва «Family guesthouse» сўзларини ўз ичига олган, оилавий меҳмон уйининг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги номи кўрсатиб ўтилган маълумотлар тахтасининг (ўлчами — энг камида 60 см х 80 см) мавжудлиги.

3.3.

Оилавий меҳмон уйига киришда ўзбек, рус ва инглиз тилларида қуйидаги маълумотлар ёзилган маълумотлар тахтасининг мавжудлиги:

Оилавий меҳмон уйлари ягона реестридан кўчирма нусхаси;

шошилинч хизматларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Call-марказининг телефон рақамлари;

кўрсатиладиган хизматлар прейскуранти;

рўй бериши мумкин бўлган табиий ҳодисалар, жойлардаги хавфлар тўғрисида маълумот.

3.4.

Умумий фойдаланиш учун мобил ёки стационар телефон алоқасининг мавжудлиги.

3.5.

Яшовчиларни ҳисобга олувчи махсус электрон автоматлаштирилган дастурга уланиш. Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғига уланмаган ҳолатда яшовчиларни рўйхатга олиш энг яқин жойлаштириш воситалари ёки туризм-ахборот марказлари орқали тегишли ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этган ҳолда амалга оширилади.

3.6.

Ташриф буюрувчиларни (туристларни) жойлаштириш хоналарида каравотлар ёки матраслар, каравотлар / матраслар сони бўйича чойшаб-жилдлар мажмуининг мавжудлиги.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйларини жиҳозлаш ва улар томонидан қўшимча хизмат турларини кўрсатиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тавсиялар*

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар тахтасининг мавжудлиги:

юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорни ёки оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш (манзил, телефон / факс рақами, электрон почта манзили);

чақирув тез тиббий ёрдами ва ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг келиш вақти тўғрисида маълумот.

2.

Ташриф буюрувчиларга (туристларга) бериладиган, диққатга сазовор жойлар билан танишиш учун йўналишлар ва трекинг йўналишлар (қишлоқ, тоғли жойлар, сув ҳавзалари ва бошқалар) кўрсатиб ўтилган жой харитаси.

3.

Ҳар бир хонада ички сақлагичли қулфлар ёки илгаклари бўлган эшикларнинг мавжудлиги.

4.

Авария ҳолатида ёритишнинг (турғун генератор ва аккумуляторлар) мавжудлиги.

5.

Ошхона ёки мустақил овқат тайёрлаш учун шароитларнинг, шунингдек ошхона анжомлари ва асбобларининг мавжудлиги.

6.

Совутгичнинг мавжудлиги (хонада ёки умумий фойдаланиш учун).

7.

Ҳар киши бошига 50 литр сув ҳисобидан минимал сув захираси бўлган идишнинг мавжудлиги.

8.

Ташриф буюрувчиларни (туристларни) жойлаштириш учун мўлжалланган хоналарни ҳар куни тозалаш ҳамда санитария-гигиена узели ва ошхонага ҳар куни ишлов бериш (дезинфекция).

9.

Бир йилда камида бир марта дератизация, дезинсекция ва дезодорация йўли билан хоналарга санитария ишлови бериш.

10.

Дам олиш учун жой / иншоотнинг (мос бўлган мебелли айвон, супа, шийпонча) мавжудлиги.

11.

Ванна/душхоналар учун зарур жиҳозларнинг (кўзгу, ювиниш ашёлари учун токча, кийимлар учун илгаклар, сочиқ илгич, шахсий гигиенанинг бир марталик воситалари (совун ёки суюқ совун, шампунь) ҳамда ҳаммом сочиқлари тўпламининг (уларни алмаштириш имконияти билан) мавжудлиги.

12.

Тегишли жиҳоз ва вентиляцияли санитария-гигиена узелининг мавжудлиги (ҳожатхона кабиналари, қопқоқли унитаз/полга ўрнатилган унитаз, ҳожатхона симчўткаси, ҳожатхона қоғози, ҳожатхона қоғозини ўрнатгич, чиқинди учун саватча, кўзгули бет-қўл ювгич, совун ёки суюқ совун, матоли ёки қоғозли сочиқлар, кийим учун илгаклар).

13.

Ҳавонинг нормал циркуляциясини таъминлайдиган ва яшаш хоналари ва жамоат жойларига ёқимсиз ҳидлар ва ҳашаротларнинг киришига йўл қўймайдиган шамоллатиш ёки ҳавони кондициялаш тизимининг мавжудлиги.

14.

Қўшимча хизмат турларини тақдим этиш:

манзарали жойлар ва суратга олиш учун қулай вақт тўғрисида маълумот;

маданий ва кўнгилочар дам олиш жойларининг жойлашиши, зиёрат жойлари, ташриф буюрувчилар (туристлар) келган вақтда ўтказиладиган маданий тадбирлар тўғрисида маълумот;

миллий таомларни тайёрлаш, ҳунармандлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича маҳорат дарсларини ҳамда ушбу жараёнда ташриф буюрувчининг (туристнинг) бевосита иштирокидаги бошқа тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;

ташриф буюрувчининг (туристнинг) миллий анъаналарда ҳамда байрамларда иштирок этишини ташкиллаштириш («Келин салом», «Бешик тўй», Наврўз, халқ сайиллари ва бошқалар);

кир ювиш хонаси;

такси чақириш;

балиқ ови ва ов қилиш;

от миниш дарслари;

ҳаммом, бассейн, спорт анжомларининг ижараси;

автомобиль тўхташ жойининг мавжудлиги;

гидлар, йўл бошловчи-инструктор ёки ўлкашуносларни жалб қилиш.

15.

Оилавий меҳмон уйлари эгалари ва ишчиларини меҳмонхона хизматлари кўрсатиш соҳасида малака ошириш ва ходимларни қайта тайёрлаш курсларида даврий равишда ўқитиш.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Оилавий меҳмон уйларини жиҳозлаш ҳамда улар томонидан қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича тавсиялар мажбурий эмас ва Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритишни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
2б-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйларида мавжуд бўлиши тавсия этиладиган буюмлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати*

Телевизор.

2.

Совутгич.

3.

Кондиционер.

4.

Душ кабинаси.

5.

Унитаз.

6.

Бет-қўл ювиш анжомлари.

7.

Кир ювиш машинаси.

8.

Идиш-товоқлар тўплами ва ошхона анжомлари.

9.

Чойшаб-жилдлар мажмуи.

10.

Ҳаммом ва юз сочиқлари.

11.

Гиламлар.

12.

Сўзана, қумғон (кўза), сопол буюмлар ва хоналарни безаш учун миллий ҳунармандчиликнинг бошқа буюмлари.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Оилавий меҳмон уйини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун қурилиш материаллари ва бошқа зарур материаллар рўйхати ҳар бир алоҳида муайян ҳолатда бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритиладиган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотлар

Хусусий ёки оилавий тадбиркорлик субъекти (аризачи)нинг номи.

2.

Оилавий меҳмон уйининг почта манзили (жойлашган жойи).

3.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами.

4.

Аризачи тўғрисида маълумот (Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили).

5.

Индивидуал реестр рақами ва Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритилган санаси.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎___________________________________ (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг номи) ‎‎

Ариза‎‎

‎‎1. _________________________________________________________________________________________,

‎‎(аризачининг тўлиқ номи)

‎‎__________________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган

(манзили, телефони, факс рақами, электрон почта манзили)‎‎

___________________________________________________________________________________________,
‎‎_______________________________________________________________________________ шахс номидан,

‎‎(оилавий меҳмон уйи эгасининг лавозими, Ф.И.О.)

‎‎_______________________________________________________________ манзил бўйича тақдим этиладиган,

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)

_________________________________________________________ оилавий меҳмон уйи хизматини кўрсатиш ‎‎‎

(хоналар ва жойлар сони)‎‎

хавфсизлик талабларига мувофиқ келишини маълум қилади ва уни Оилавий меҳмон уйларининг ягона реестрига киритишни сўрайди.

‎2. Аризачи қонун ҳужжатларида белгиланган барча шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.

‎3. Аризага ҳужжат ва маълумотлар ___ варақда илова қилинади.

‎‎___________________________ (аризачининг шахсий имзоси)

‎‎20__ йил «___» __________
‎(сана)

‎‎
‎М.Ў. (мавжуд бўлганда)

‎‎
‎Ариза шаклини олиш
‎учун QR-код

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Оилавий меҳмон уйини ўрганиш далолатномаси №____‎‎

20__ йилдаги «___» __________ ‎‎‎‎

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси _____________________________________________________________________ ҳудудий бўлинмаси ходими

‎‎(ҳудуд номи)‎

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(ходимнинг Ф.И.О., лавозими)

20__ йил «___» __________да __________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________,
‎(аризачининг манзили)

оилавий меҳмон уйи томонидан кўрсатиладиган хизматларни Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритиш мақсадида аризачи

‎ _________________________________________________________________________ иштирокида ўрганди. ‎

(Ф.И.О., телефон рақами, электрон почта манзили)‎‎

Баҳолаш вақтида:____________________________________________________________________ белгиланди
‎‎
Тавсия этилади: ______________________________________________________________________________

‎ Хулоса: ____________________________________________________________________________________
‎ ‎‎
_______________________________‎‎

_________‎‎

____________________‎‎

(ходим лавозими) ‎‎‎

(имзо) ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎‎

‎‎
‎Далолатнома билан танишдим ва битта нусхасини олдим
_____________________________________‎‎ __________________‎‎

(аризачининг Ф.И.О.)‎‎

‎‎(имзо)‎‎‎

‎‎20__ йил «___» __________

М.Ў. (мавжуд бўлганда)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

‎Оилавий меҳмон уйлари ягона реестридан кўчирма

‎Оилавий меҳмон уйлари ягона реестрига киритилган _______________________________________________га

‎‎‎‎берилади

‎‎(аризачининг Ф.И.О.)

20___ йил «____» _____________.

Рўйхатга олиш рақами:

(сана, ой (сўз билан), йил)

‎Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

‎‎Паспорт ‎‎‎‎серияси

‎‎рақами

‎‎‎берилган

й.‎

___________________________________________________________________________________________
(паспорт берган органнинг тўлиқ номи)

‎Оилавий меҳмон уйи манзили: __________________________________________________________________

‎Амалга оширилаётган фаолиятнинг қўшимча тур(лар)и :______________________________________________

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎___________________________________________________________________________________________
Кўчирма берилди:

___________________________________________________________________________
(Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг тўлиқ номи) ‎‎

QR-код учун жой

‎‎

‎‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 3-бандидаги «миллий меҳмонхона уйлари» сўзлари «оилавий меҳмон уйлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III бўлимга қуйидаги мазмундаги 352 -банд қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

«

352.

Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш

».

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сонли қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 65-модда) 1-илованинг «Фаолият турининг номи» устуни 3-бандидаги «351» рақами «352» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 165-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-илованинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «миллий меҳмон уйлари» сўзлари «оилавий меҳмон уйлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «миллий меҳмонхона уйлари» сўзлари «оилавий меҳмон уйлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иловадаги «Қишлоқ жойларда маҳаллий аҳоли уйларида ташкил қилинган меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлиб, меҳмонхона уйларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган)» сўзлари «Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлиб, уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/477/0801-сон, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 27.07.2022 й., 09/22/407/0679-сон)