2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини самарали амалга ошириш, аҳолининг шинам турар жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, фуқароларнинг фаровонлик даражасини янада ошириш ва турар жой шароитларини яхшилаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, Халқ банки АТБ, «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБларининг (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб юритилади) 20 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан (2020 йилги дастурларни амалга ошириш доирасида 1 йиллик имтиёзли давр ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитларини:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
а) қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал:
0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун — 10 фоиз миқдорида;
шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари учун беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар учун — 25 фоиз миқдорида бўлишини назарда тутган ҳолда;
б) шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда, арзон кўп квартирали уйлардаги квартираларни ўртача 15 фоиз миқдоридаги дастлабки бадал билан сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 сентябрдаги ПҚ-4435-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2019 й., 07/19/4435/3682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун арзон уйлар қуриш учун 20 йил муддатга:
2018-2019 йиллар дастурларини амалга ошириш доирасида 2 йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 4 фоизли ставка бўйича ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 3 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида;
2020 йилдан бошлаб дастурларни амалга ошириш доирасида — бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 4 фоиздан тижорат банкларининг 3 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган фоиз ставкасида ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг йиллик 3 фоиз миқдоридаги маржаси ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида, кредит линияси маблағларини Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жойлар қуришга мақсадли йўналтирган ҳолда миллий валютада кредит линиялари очсин;
б) ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ жойларда уй-жойлар қуришни молиялаштириш учун 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча маблағлар йўналтирсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш доирасида «Ўзбекистоннинг ипотека бозорини кенгайтириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Осиё тараққиёт банки билан бир ой муддатда музокаралар олиб борсин;
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда аҳоли билан мулоқот натижаларига кўра аниқланган қўшимча уй-жой ҳажмларини шакллантириш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қўшимча арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуришни молиялаштиришга доир таклифлар киритсин;
2018 йил охиригача ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишини молиялаштириш соҳасида халқаро молия институтлари (Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси) билан тузилган қарз битимларига ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.
4. Кейинчалик «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖнинг йиллик 5 фоиздан юқори бўлмаган ставкаси бўйича кредит линияси очилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ депозитига йиллик 3 фоиз ставка бўйича жорий йил 1 ноябргача жойлаштириладиган 210 миллиард сўм миқдоридаги вақтинча бўш маблағлари импорт ёғоч-тахта материаллар ва том ёпиш учун темир листларни харид қилиш манбаи этиб белгилансин.
Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ҳисоб рақамларида жамланган, 2015 — 2017 йилларда шакллантирилган уй қурувчиларнинг дастлабки бадалларини икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирсин;
ҳар ярим йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига аввал аҳолига ажратилган кредитлар муддатидан олдин қоплангани тўғрисида ахборот киритсин ва вазирлик билан келишган ҳолда ушбу маблағларни уй-жойлар қуришга йўналтирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» ги ПҚ-1083-сон қарорининг 4-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда жисмоний шахсларга қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун кредитлар 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2639-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «уч қаватли» сўзлари «уч, тўрт, беш қаватли» сўзлари билан алмаштирилсин.
«3. Белгилансинки, намунали уй-жойлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, «Халқ банки» АТБ, «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (кейинги ўринларда иштирок этувчи тижорат банклари деб юритилади) уй қурувчиларга 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга (20 йил муддатга — 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда) ипотека кредитлари берадилар, бунда уй қурувчиларнинг дастлабки бадали қуйидаги миқдорларни ташкил этади:
15 фоиз (2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 10 фоиз миқдорида) — икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 0,02 гектар ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун;
25 фоиз — 0,04 гектар ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва 0,06 гектар ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уйлар учун».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2660-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 12-банднинг учинчи хатбошидаги «республиканского бюджета» сўзлари «местных бюджетов Совета Министров Республики Каракалпакстан, хокимиятов областей и г. Ташкента» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-банднинг биринчи хатбошида «АКИБ «Ипотека банк» сўзларидан кейин «АКБ «Узпромстройбанк» и АКБ «Асака» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3350-сон қарорида:
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги «2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3480-сон қарорида:
**** Оплата первоначальных взносов и начисляемых процентов по ипотечному кредиту жилых домов (квартир в жилых домах) для особо отличившихся молодых семей, активно участвующих в общественной жизни страны, осуществляется в соответствии с постановлением Кабинета Министров от 23 сентября 2017 года № 753 «О дополнительных мерах по поддержке в обеспечении жильём молодых семей, активно участвующих в общественной жизни страны».