Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.2004 31.01.1996 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.01.1996 йилдаги 44-сон
Дата вступления в силу
31.01.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 19.10.2004
Ҳужжат 31.01.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ БОШ БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва табиий потенциалини ҳисобга олиш ҳамда баҳолашга ягона умумдавлат, яхлит ва комплекс ёндашувни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси («Ўзгеодезкадастр»)га айлантирилсин, унга ҳозирги вақтда геодезия ва картография бўйича бажараётган функциялари сақлаб қолинган ҳолда, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий ресурслар ва кўчмас мулкнинг, уларни комплекс ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторингини амалга ошириш учун, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишнинг тамойилларини, илмий принциплари ва услубиятини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи кадастрларни юритиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Барча ҳудудларида топография-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ хўжалиги, илм-фан, муҳофаза тармоқларини ва аҳолини геодезия, картография ва кадастр ахборотлари билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.

3. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзгеодезкадастр» нинг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ 17 нафар ходимдан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимлар бунга кирмайди). «Ўзгеодезкадастр» бошлиғига белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида марказий аппарат тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган ҳисобга олиш участкаларининг, маъмурий ва бошқа ҳудудий тузилмаларнинг ҳуқуқий мақоми, топография-геодезия, тармоқ кадастрлари маълумотлари ва кадастр чегаралари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асоси ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг кўчмас мулки кадастрларини яратиш учун, мулкчилик шакллари ҳамда қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, барча юридик шахслар, шунингдек ер ва кўчмас мулкнинг эгалари ва фойдаланувчилари ҳисобланадиган жисмоний шахслар ер майдонлари ва кўчмас мулкнинг кадастр суратлари ва сертификациялашга оид ҳужжатларга эга бўлишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилаб қўйилсинки, Давлат кадастрлари ягона тизимининг маълумотлари ва асослашлари давлат бошқарувининг барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг асл манбаи сифатида қабул қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Ўзгеодезкадастр» Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Бошгидромет», жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда қонун ҳужжатлари, ташкилий-техник тадбирлар, норматив ҳужжатлар, кадастр ишларини амалга ошириш давлат стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун идоралараро комиссия тузсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда Давлат кадастрлари ягона тизими тўғрисидаги Низомни ҳамда мавжуд кадастрларни такомиллаштириш ва Янги кадастрларни яратишга доир тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари 1996-1997 йилларда «Ўзгеодезкадастр» билан биргаликда шаҳар ва шаҳарчалар кўчмас мулки кадастрларининг хўжалик ҳисобидаги хизматларини тузсинлар ва уларни зарур хоналар, алоқа воситалари, жиҳозлар ҳамда ташкилий техник билан таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағ билан таъминлаш ҳисоб-китобларига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш билан боғлиқ ишларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадастр суратга олишлар, мониторинглар юритиш ва кадастр ахборотини шакллантириш, қайта ишлаш ва узатишнинг компьютер тармоғини яратиш учун техника воситалари ҳамда технологиялар харид қилишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзгеодезкадастр» аппаратини маблағ билан таъминлашни назарда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий фойдаланишдаги автохўжаликлардан иккита хизмат енгил автомобилини ёллаш учун лимит белгиласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бир ой муддатда «Ўзгеодезкадастр» марказий аппаратини 2 та ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармасида бошлиқнинг 2 нафар ўринбосари, шу жумладан, 1 нафар биринчи ўринбосари ва 7 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. «Ўзгеодезкадастр» бошлиғи ва унинг ўринбосарларига тегишли равишда республика вазири, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазирнинг ўринбосарлари учун белгиланган маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси давлат геодезия назорати тўғрисидаги Низом ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси («Ўзгеодезия») фаолияти масалалари тўғрисида» 1992 йил 24 мартдаги 139-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбоши, 2, 3, 4, 6, 7, 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1996 йил 31 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 январдаги 44-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси («Ўзгеодезкадастр») топография-геодезия ва картография ишларини, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга оширувчи ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аэрогеодезия корхоналари, картография фабрикалари, ҳудудий геодезия ва кадастр хизматлари, Космик табиатшунослик миллий маркази, Геодезия назорати давлат инспекцияси, илмий-тадқиқот бўлинмалари, ўқув юртлари ҳамда тасдиқланган уставлар ва низомлар асосида фаолият кўрсатувчи геодезия ва картография йўналишидаги бошқа муассасалар бош бошқармага бевосита бўйсунадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга, ушбу Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий ва хўжалик ресурсларнинг барча турларини комплекс ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторингини амалга ошириш учун тармоқ кадастрлари асосида табиий муҳит ва кўчмас мулк объектларининг Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш тамойилларини, илмий принциплари ва услубиятларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи кадастрларни юритиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ва кўчмас мулкдан фойдаланишнинг махсус қоидаларини белгилаш, ҳудудларни баҳолаш ва районлаштириш учун кадастр суратга олишларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолини топография-геодезия, картография муҳандислик-геодезия ва кадастр хизматлари билан таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бош бошқарма асосий вазифаларига мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ривожлантириш истиқболларини белгилаш, янги геоахборот технологиялари ва тизимларини жорий қилиш соҳасида устувор давлат илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги координаталар ва баландликларнинг ягона тизимида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ва аэрокосмик суратга олиш ишларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг табиий-ресурс имкониятларини энг тўлиқ ва ишонарли ифодаловчи тематик, географик, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа махсус карталар, режалар ҳамда атласларни аэрокосмик ва кадастр ахборотини қўллаган ҳолда яратиш, шунингдек табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид тавсияларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий ресурслар ва кўчмас мулкларнинг географик, ҳуқуқий, хўжалик, экологик ва иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва актуаллаштириш жараёнларини бошқаришнинг яхлит тизими сифатида Ўзбекистон Республикаси минтақалари, шаҳарлари ва шаҳарчаларининг мажбурий кучга эга бўлган давлат кадастрлари ягона тизимини, геоахборот тизимларини яратиш ҳамда юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ солиш ставкаларини аниқлаш учун ер ва кўчмас мулкни кадастр суратга олишларни, ер майдонларини сертификациялаш ва комасациялашни, ҳудудларни баҳолаш ва районлаштиришни амалга ошириш, шаҳарлар ва шаҳарчалар кўчмас мулки кадастрларини яратиш учун кўчмас мулкни — юридик ва жисмоний шахсларни расмийлаштириш тадбирида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимини ва кадастр маълумотларидан фойдаланиш қоидаларини яратиш ва юритишга оид қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кадастрлари ягона тизими хизматининг таркибий бўлинмаларига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
координаталар ва баландликларнинг ягона тизимини сақлаш ҳамда аниқлаш соҳасида яқин хорижий давлатларнинг геодезия, картография ва кадастр хизматлари билан илмий-техника ҳамда ишлаб чиқариш алоқаларини ўрнатиш, геодезия ва картография маҳсулотларига норматив-техникавий талабларни келишиб олиш ва биргаликдаги ишларни бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини белгилашда, картага олишда ва демаркация қилишда қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар, туманлар, маъмурий ва бошқа ҳудудий тузилмалар чегараларини доимий белгилар билан белгиланган ҳолда жойларни юридик жиҳатдан расмийлаштириш ҳамда геодезик белгилаш учун чегаралаш комиссияларни ишларини ташкил қилишда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқарув органларини солиқларни ундириш, хўжалик, лойиҳа ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўладиган геодезия, картография ва кадастр маълумотлари ҳамда асослари билан белгиланган тартибда таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда фуқароларни зарур геодезия, картография ва кадастр маълумотлари ҳамда асослари билан шартнома асосида таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
геодезия тармоқларини, картография ва кадастр материаллари ва маълумотларини уларни доимо янгилаб бориш йўли билан замонавий даражада сақлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг топографик-геодезия, картография, аэрокосмик ва кадастр ахбороти давлат фондини ташкил қилиш ҳамда юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
геоахборот тизимларини тузиш ва юритиш, топографик-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга оширишга оид норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси билан умумий давлат чегараларига эга бўлган давлатлар билан шартнома асосида геодезия, топография ва картография ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда геодезия, картография ва кадастр соҳаси кадрларини узлуксиз ўқитиш ва тайёрлаш тизимини ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда академия институтлари билан биргаликда давлат геодезия тармоқларини, космик табиатшунослик, топография, кадастр ва аэрокосмик суратга олишларни, муҳандислик-геодезия ишларини, геоахборот технологияларини, геодезия асбобсозлиги ва бошқаларни такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш муаммолари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни, ишланмаларни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор идоралар билан биргаликда табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналарда махсус геоахборот мониторингларини ташкил қилиш ҳамда юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайси идорага мансублигидан қатъи назар, барча турдаги топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини метрологик таъминлашни ташкил қилиш ва юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республикани геодезия ва фотограмметрик асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги ерларни ўзлаштириш, шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш, фойдали қазилмаларни қидириш, шунингдек, мамлакат тарихини қайта тиклаш ва сақлашни илмий асослаш учун аҳоли яшаш жойлари, сув манбалари, кон-руда корхоналари, археологик ва маданий ёдгорликлар, қишлоқ хўжалиги ерлари, табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар манбалари ва шу кабилар топографияси ҳамда топонимикаси тўғрисидаги тарихий сана ва маълумотларни ўрганиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бош бошқармага Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош бошқармада бошлиқ (Раис), ўринбосарлар, Бош бошқарманинг бошқа раҳбар ходимлари, шунингдек Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-топография хизмати бошлиғидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош бошқарма ходимлари сони ва тузилмасини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликларда, идораларда, жойлардаги давлат ҳокимияти органларида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини ривожлантиришда иштирок этиш, турли мақсадларда фойдаланиш манфаатларини кўзлаб, шунингдек, параллелизм ва бир-бирини такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадларида республикада уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайси идорага мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларда топография-геодезия, картография, аэрокосмик ва кадастр материалларидан ҳамда маълумотларидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва ушбу материалларни ҳисобга олиш, кўпайтириш ҳамда сафлашни назорат қилишни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида физикавий-географик номлар шаклларини стандартлаштириш ишларида қатнашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
геодезия, картография ва кадастр масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш, бошқа давлатларнинг геодезия ва кадастр хизматлари билан муносабатлар ўрнатиш, чет элларда ҳукуматлараро битим ва контрактларга мувофиқ топография-геодезия ишларини бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда қайта тузиш, ташкил қилиш ва тугатиш, уларнинг уставларини тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишларни бажариш юзасидан лицензиялар бўлмаган, аниқлик белгиланган стандартларга номувофиқ бўлган ва технологиялар бузилган ҳолларда топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини қонунчиликда белгиланган бутунлай тўхтатиб қўйишгача бўлган таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўчмас мулк билан бўладиган барча ишларда ва суд текширишларида, зарур бўлган ҳолларда вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг кадастр хизматларини жалб қилиб, кадастр ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш учун зарур бўлган маълумотнома ва бошқа маълумотларни вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, жорий этиш, хўжалик ҳисобидаги консалтинг бўлинмаларини ва вақтинчалик ижодий жамоаларни ташкил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги кадастр тизимларини ташкил қилиш ишларини бажариш учун айрим вазирликлар ва идораларнинг ихтисослашган корхоналари ҳамда ташкилотларини белгиланган тартибда жалб қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Бош бошқарма ўз ваколати доирасида, топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга оширишга доир, барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-техникавий ҳужжатлар чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Бош бошқарма бошлиғи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош бошқарманинг ушбу Низомда белгиланган ваколати доирасида, Бош бошқарма тизимидаги бўлинмалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар чиқаради, норматив-техникавий ҳужжатларни тасдиқлайди, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қўшма ҳужжатлар чиқаради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча давлат органларида ва корхоналарида Бош бошқарма манфаатларини ифодалайди, шартномалар тузади, банкларда счётлар очади, белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида Бош бошқарма марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини ташкил қилади ҳамда мувофиқлаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош бошқарма тасарруфида бўлган давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини контракт асосида лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош бошқарма геодезия, картография ва давлат кадастри муаммолари бўйича илмий-техника ва ишлаб чиқариш журналини, илмий асарларни, ўқув-услубий қўлланмаларни, ахборот ва реферат тўпламларини, реклама проспектларини нашр қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Геодезия, картография ва кадастр ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, ягона илмий-техника сиёсатини белгилаш, мамлакатимиз ва чет эл фани, техникаси, технологияси ва илғор тажрибасининг энг янги ютуқларидан фойдаланиш ва уларни жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун Бош бошқармада олимлар, юқори малакали мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат Илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг ҳақидаги Низом Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бош бошқарма даврий ҳисоботни тузади ҳамда тегишли давлат органларига тақдим этади. Бош бошқарма ўзига бириктирилган мулкни хўжалик жиҳатидан тўлиқ юритиш ҳуқуқини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Бош бошқарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, ўз таркибига кирувчи корхоналар ҳамда ташкилотларнинг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланс тузади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек, фирма бланкларига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 январдаги 44-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси марказий аппарати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

1. Раҳбарият
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Раҳбарият ҳузуридаги аппарат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Давлат кадастри бошқармаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Топография-геодизия ва картография ишлари ва ишлаб чиқариш бошқармаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳарбий-сафарбарлик тайёргарлиги бўлими
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 4-модда)