Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2041-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 4 октябрдаги 75-сон буйруғи (рўйхат рақами 2041, 2009 йил 16 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 508-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган объект ҳамда хоналарнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлаш-ёнгинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозланганлиги ҳолати устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом муқаддимасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси тузилмасига кирувчи ташкилотлар ҳамда Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларига татбиқ этилмайди.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 июнь,
175-сон
Келишилган:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 27 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2018 й., 10/18/2041-2/1497-сон)