04.07.2018 йилдаги ПҚ-3836-сон
Ҳужжат 29.05.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳозирги вақтда республикага хорижий фуқароларнинг кириши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини оптималлаштиришга, миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига кириш туризмини трансформация қилиш, маданий-тарихий меросни, табиий бойликлар ва анъаналарни, шунингдек республиканинг туризм имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизимини янада жорий қилиш, электрон визани ҳамда бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатли визасиз кириш ва 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз киришини расмийлаштириш жараёнида фойдаланиладиган идоравий тизимларни модернизация қилиш бўйича Ташкилий-техник чора-тадбирлар комплексини («йўл ҳаритаси») Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда тасдиқлашга киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатига авиабилет мавжуд бўлган, 2-иловага* мувофиқ давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқаролари учун — 5 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатнинг халқаро аэропортлари ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш;
* 1- ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.