07.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 01.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажриба ва захира мавжудлигидан далолат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ ва маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш — мини-кластерлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубдан кенгайтириш, тадбиркор оилаларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бозор инфратузилмаси объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига бериш орқали аҳоли учун қўшимча иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаб, улар фаолиятини тиклаш ва қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Дастурни амалга ошириш учун қуйидаги ишчи гуруҳлар тузилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича ташкилий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида Аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тавсиялар бериш бўйича махсус ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Махсус ишчи гуруҳлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида Тадбиркорлик фаолияти ташкил этишга амалий ёрдам бериш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ҳудудий ишчи гуруҳлар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, ҳудудий молия, солиқ, инвестиция бошқармалари, тижорат банклари ҳудудий филиаллари ва иқтисодий мажмуага кирувчи бошқа идораларнинг масъул ходимлари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ходимлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ишчи гуруҳлар ҳудудий Савдо-саноат палатаси, инвестиция, солиқ бошқармалари, тижорат банклари ҳудудий филиаллари, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари вакиллари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий ишчи гуруҳлар иқтисодий мажмуага кирувчи ташкилотлар малакали мутахассис ходимларининг 50 фоиз қисмидан, банк филиаллари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши туман бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва профилактика инспекторларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг ҳар бир оилани ўрганиш натижалари бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш натижалари бўйича киритилган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриб бориш, республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва ҳар ой натижалари бўйича улар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир туман ва шаҳарда Дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари хусусида Дастур координаторларига батафсил ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Махсус ишчи гуруҳларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқида бўлган фуқароларни ушбу фаолиятга йўналтириш учун жойларга чиққан ҳолда «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари ва унинг маҳаллий шароитларга мос бўлган турлари» мавзусида ўқув машғулотларини ўтказиб, уларга аниқ ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган турли йўналишлардаги тайёр бизнес-режаларни тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор ҳамда долзарб талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш ва йўналишлар бериб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган оилаларга тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига касаначилик ва кичик ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмаларни ташкил этиш орқали қўшимча даромад топиш имконини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш (шу жумладан, бюджет ташкилотларига) орқали уларнинг фаолиятига кўмаклашиш юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳудудий ишчи гуруҳларга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир оила ва хонадонларни хатлов асосида қамраб олган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳияти, истак ва таклифларни синчковлик билан ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганиш давомида оилаларнинг тадбиркорлик ғояси ва кўникмаси, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлигини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳовли ва кўп қаватли хонадонларда яшовчи ҳар бир оиланинг тадбиркорлик салоҳияти ва имкониятларини таҳлил қилиш, яшаш ҳудудининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари учун кенг қамровли йўналишлар бериш ва кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш истагида бўлган шахсларга тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш ишларини ташкиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг шахсий томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар бериш, уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик билан шуғулланаётган ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган оилаларга янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар фаолиятини қайта тиклаш учун тегишли шарт-шароитлар яратилиши ҳамда мавжуд муаммолар ҳал этилишига амалий ёрдам бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, уни амалга оширишда ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа давлат хизматлари кўрсатилишида тавсиялар ҳамда кўмак бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар ойда камида бир марта тадбиркорликни янги ташкил қилган оилаларга ташриф буюриб, фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни ўрганиб бориш, уларни бартараф этиш ва ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрганиш натижалари бўйича ҳудуд ва республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган масалалар ва таклифларни Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларга киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Дастур амалга оширилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари А.Р. Каримов, иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А.Ж. Ортиқов, Марказий банк раисининг ўринбосари А.Р. Исламовлар — Дастур координаторларига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур координаторлари ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасига зарур бўлган ҳолатларда Дастурда белгиланган вазифаларни қўшимча молиялаштириш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) Дастур доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитларга устувор равишда кафилликлар ва фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар Жамғармага тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этиладиган йўналишларни кенгайтириш юзасидан таклифлар киритиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг кам иш ҳақининг минг бараваригача миқдорда — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарманинг кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда — тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Дастур координаторлари зиммасига туман ва шаҳарларда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан самарадорлиги юқори, барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларга энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан имтиёзли кредит ажратишга Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг қарорига асосан хулоса бериш вазифаси юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар аъзолари ўз қарори асосида имтиёзли кредит ажратилган лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши ҳамда келгусида ушбу лойиҳаларнинг самарали ишлашини мониторинг қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур координаторлари Ташкилий мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳларнинг қарорлари асосида кредит ажратилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолатини алоҳида назорат қилиб борсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларнинг қайтмаслик хатари суғурталанганда суғурта тўловини 1,5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгилаш ҳамда суғурталаш шартларини енгиллаштириш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда фойдаланилмаётган ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиб, белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда бекор қилиниши ҳамда ушбу ер майдонларини Дастур доирасида фаолиятини бошлаётган ва кенгайтираётган тадбиркорлик субъектларига ажратиш юзасидан зарурий чоралар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва улар фаолиятини қонунийлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин ва натижаси юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда туман ва шаҳарларда замонавий мини-технологиялар ва бошқа ускуналар сайёр кўргазмаларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб намунавий тарзда Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида «Ҳар бир оила — тадбиркор» ҳудудий дастури (кейинги ўринларда — Ҳудудий дастур) амалга оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Андижон вилояти ҳокими (Ш.Қ. Абдураҳмонов) жорий йилнинг 10 июнига қадар мазкур қарорда кўрсатилган ишчи гуруҳларни тузсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ҳудудий дастурда кўзда тутилган вазифаларни молиявий таъминлаш мақсадларига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур координаторлари мазкур маблағларни туманлар (шаҳарлар) салоҳияти, келиб тушган мурожаатларнинг асосланганлиги, шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлиги ҳамда ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Андижон вилояти тижорат банклари ва туманлар (шаҳарлар) кесимида тақсимласин ҳамда уларга зарур ҳолларда қайта тақсимлаш ваколати берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (А.К. Мирсоатов) ушбу кредит маблағларини Дастур координаторлари тақсимотига асосан Андижон вилоятида фаолият юритувчи тижорат банкларига йиллик 3 фоиз тўлов шарти билан қайта молиялаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Қ. Абдураҳмонов) манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда наслли қорамол, парранда ва қуёнларни маҳаллий шароитларга мослаштирувчи махсус фермаларни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур фермаларга чет элдан маҳсулдорлиги юқори бўлган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларини олиб келиш, кўпайтириш ҳамда вилоятнинг табиий-иқлим шароитларига мос зотларини яратиш, молларни сунъий қочиришнинг илғор технологияларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур фермаларда маҳаллий шароитга мослаштирилган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларининг кўргазмаларини ташкил этиш ва аҳоли хоҳишига асосан уларни танлов асосида мақбул нархларда сотиб олинишига замин яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолига махсус фермалардан сотиб олинган чорва моллари, қуён ва паррандаларни боқиш технологияларини батафсил тушунтириш ва келгусида ҳар бир хонадонда мавжуд чорва моллари ва паррандаларни вакцинация қилиш тадбирларини амалга ошириш, аҳолига наслдор молларни сунъий қочириш ва узлуксиз ветеринария хизматлари кўрсатиш тармоғини кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сифатли омихта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш борасида лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳолининг йиллик эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда омихта ем, витаминлар, премикслар, қўшимчалар ҳамда ветеринария препаратларини етказиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йирик тадбиркорларни жалб этган ҳолда саноатлашган чорвачилик кластерларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Б.З. Асадов Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов билан биргаликда оилавий тадбиркорлик фаолияти илғор ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун Андижон вилояти иқтисодий комплекси мутасадди ходимларини хизмат сафарига юбориш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Белгилансинки, республиканинг бошқа ҳудудларида Дастур уни амалга оширишнинг аниқ молиявий манбалари ва ҳисоб-китобларини назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор билан белгилаб берилган мақсад ва вазифаларни кенг кўламда ёритиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 7 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3777-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 07/18/3777/1325-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон; 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон; 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)