Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1634-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2006 йил 1 августдаги ЭГ-01/10-4091, 3, 70 ва 01-02/12-11-сон «Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1634, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 435-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор 2018 йил 1 июндан кучга киради.
Ташқи савдо вазири Ж. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 май,
2018/16-03-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 май,
17-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 май,
98-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 май,
01-02/12-40-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 10/18/1634-1/1301-сон)