LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриши касаллигига қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа уй ҳайвонларини сақлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни сақлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қаровсиз қолган ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни тутиш ҳамда қириб ташлаш ва уларни тайёрлов ташкилотларига фойдаланиш учун етказиб бериш вазифаси шаҳарларда, туман марказлари ҳамда шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларда — Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг жойлардаги корхоналарига, қишлоқ жойларда — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, унинг ветеринария хизмати органларига, ўзини ўзи бошқаришнинг маҳалла, овул ва шаҳарча органлари (фуқаролар йиғини)га юклансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
коммунал хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги ҳудудий органлари қарамоғида бўлган ит тутувчи хўжаликларни ташкил этиш уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан 2000 йилгача бўлган давр учун аниқ топшириқларни бир ой муддатда кўриб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
ит тутиш хизматлари ва бригадаларини, хўжаликда керак бўлмаган ҳайвонларни аҳолидан қабул қилиб олиш жойларини ташкил этиш ва маблағ билан таъминлаш, уларни ихтисослаштирилган транспорт, ёнилғи-мойлаш материаллари, ҳайвонларни тутиш қуроллари билан таъминлаш учун сарф-харажатларни ҳар йили маҳаллий бюджетнинг харажат қисмида назарда тутсинлар;
эгаси бўлган итларнинг рўйхатдан ўтказилишини ва ҳар йили мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар.
қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган ҳудудларда мушуклар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини қутуришга қарши профилактик эмлашни;
ҳайвонлар қутурган жойларда уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва тугатиш юзасидан ветеринария чора-тадбирларининг барча мажмуини ўтказишни, шунингдек, йўқ қилинган ва нобуд бўлган ҳайвонларни кўмиб ташлашнинг санитария-ветеринария қоидаларига риоя қилинишини таъминласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда шаҳарлар ва қишлоқ жойлардаги ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни сақлаганлик, уларни рўйхатдан ўтказганлик ва қайта рўйхатдан ўтказганлик учун уларнинг эгаларидан ҳақ ундириш тартибини, шунингдек, итларни тутиш ва қириб ташлашга оид хизматлар учун нархлар ва тарифларни бир ой муддатда қайта кўриб чиқсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ит, мушук ва бошқа ҳайвонларнинг одамларга ҳамла қилганлиги ва тишлаб олганлиги учун уларнинг эгаларини жавобгарликка тортиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ишлаб чиқсинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда киритсинлар.
барча фуқаролар томонидан Аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласин, Қоидалар талаблари бажарилмаган ҳолларда фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортсин;
Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси аъзоларига дайди ва касал ҳайвонларни отиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)лар бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
қутуриш ўчоқларида, шунингдек, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда дайди ва қутурган ҳайвонларни давлат ветеринария ва санитария назорати органларининг илтимосномасига кўра уюшган ҳолда отишга рухсат этсин.
8. «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси ит тутиш хўжаликларидан ёввойи ва уй ҳайвонларининг териларини қабул қилиб олишни ва улардан мўйнали маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этсин. Ёввойи ва ўй ҳайвонлари териларини сотишдан тушган маблағлар ит тутиш хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси қутуриш ўчоқларида ва қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда дайди ва қутурган ҳайвонларни отувчи ихтисослаштирилган овчилар бригадаларини ташкил этсинлар.
ҳайвонлар тишлаб олганда тиббий ёрдамга албатта мурожаат қилишлари тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини фаоллаштирсин;
даволаш-профилактика муассасаларида қутуришга қарши вакциналар ва гамма-глобулин захиралари мавжуд бўлишини таъминласин, қутуришга қарши ёрдам учун мурожаат қилган барча кишиларни зудлик билан ва тўлиқ ҳажмда профилактик даволасин.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси, Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмаси ов қилинадиган ерларда тулки, чиябўри ва бўриларнинг мақбул сонини (10 кв. километрга 1-2 бош) сақлаб қолишни таъминлайдиган комплекс овчилик хўжаликлари тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРнинг шаҳар ва аҳоли пунктларида ит, мушук ва йиртқич ҳайвонларни сақлашни янада тартибга солиш чоралари тўғрисида» 1980 йил 4 июндаги 400-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият, Агросаноат комплекси, Қурилиш, бинокорлик материаллари саноати ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларига юклансин.
Ушбу қоидалар ит, мушук ва йиртқич ҳайвонларга эга бўлган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга ҳамда фуқароларга жорий этилади.
Шаҳарларда, шаҳарчаларда ва бошқа аҳоли яшаш жойларида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли итлар мажбурий рўйхатдан ўтказилиши ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт. Итлар, зотидан қатъи назар, 3 ойлигидан бошлаб рўйхатдан ўтказилиши ва қайта рўйхатдан ўтказилиши керак. Янги сотиб олинган итлар бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Итларни рўйхатдан ўтказувчи муассасалар рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ва рўйхатдан ўтказиш белгиси беришлари, шунингдек, итларнинг эгаларини ҳайвонларни сақлаш қоидалари билан таништиришлари шарт, бу ит эгасининг итга берилган рўйхатга олиш гувоҳномасидаги имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Рўйхатга олиш белгиси итнинг бўйинбоғига маҳкамлаб қўйилади. Фуқаро ит сотиб олганлиги ва рўйхатдан ўтказганлиги (қайта рўйхатдан ўтказганлиги) тўғрисида шаҳарларда уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларига ва маҳалла қўмиталарига, қишлоқ жойларда — маҳалла ва шаҳарча Кенгашларига маълум қилади.
Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида ён қўшниларнинг розилиги билан, коммунал квартирада эса — ушбу квартирада яшовчиларнинг розилиги билан битта ит ва битта мушук сақлашга рухсат этилади.
Алоҳида уйларда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, аҳоли яшаш жойларида эркин сайр қилдиришга ажратилган, атрофи ўралган ҳудудда йўл қўйилади.
Итлар очиқ ерларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, бу ерлар ҳар доим озода сақланиши керак.
Ҳайвонлар болалар муассасаларининг зоология бурчакларида санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсати билан сақланади.
Мактабларда, мактабгача болалар муассасаларида, шунингдек, даволаш тиббиёт муассасаларида қўриқчи итлар сақлаш тақиқланади.
Ит, мушук ва бошқа уй ҳайвонларини умумий овқатланиш корхоналарида сақлаш ва уларни озиқ-овқат дўконлари ва бошқа дўконларнинг савдо ва ишлаб чиқариш залларига олиб кириш ҳам тақиқланади.
Кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида етовсиз юрган итлар ва мушуклар ҳатто бўйинбоғи, жетони ва тумшуқбоғи бўлган тақдирда ҳам, уларнинг зоти ва вазифасидан қатъи назар, тутиб олиниши керак.
Тутиб олинган зотли итлар 5 кун давомида ит тутиш хизматларида сақланади ва ит эгаси мана шу кунлари мурожаат қилган ва итнинг уники эканлиги (рўйхатга олиш гувоҳномаси, ветеринария гувоҳномаси) ва сақлаш харажатлари тўланганлиги тасдиқлаган тақдирда эгасига қайтарилиши мумкин.
Ит, мушук ва бошқа йиртқич ҳайвонларни сотиб олиш, сотиш, олиб келиш ва олиб кетишга рўйхатга олиш гувоҳномаси ва ҳайвоннинг соғлиғи тўғрисида ветеринария ҳужжатлари бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Республика ҳудудидаги барча итлар, улар кимга қарашлилигидан қатъи назар, зарур ҳолларда эса мушуклар ҳам, қутуришнинг олдини олиш учун қутуришга қарши вакцинани қўллаш бўйича йўриқномада кўзда тутилган тартибда касалликнинг олдини олувчи ана шу вакцина билан эмланиши шарт.
ит сотиб олганда ёки янги яшаш жойига кўчиб келган ҳолларда итни 7 кун мобайнида рўйхатдан ўтказишга;
рўйхатдан ўтказилганлиги (қайта рўйхатдан ўтказилганлиги) ҳақида маълумотнома тақдим этишга ҳамда итни текшириш ва касалликнинг олдини олувчи эмлаш учун ҳудудий ветеринария муассасасига олиб келишга;
уй ҳайвонларининг умумфойдаланишдаги жойларни (зинапоя майдончаларини, кириш жойларини ва турар жойлар атрофини) ифлос қилишига йўл қўймасликка;
итларни турар жойлардан ва алоҳида ажратилган бинолар ва ҳудудлардан умумий ҳовлига ва кўчага фақат калта бўйинбоғларда (йирик ҳайвонларни тумшуқбоғларда), фуқароларнинг хавфсизлигини албатта таъминлаган ҳолда олиб чиқишга;
ит одамларни ёки ҳайвонларни тишлаган тақдирда уни дарҳол текшириш ва 10 кун муддат ажратиб қўйиш учун ветеринария муассасасига олиб келишга ҳамда биринчи ва такрорий ветеринария кўриги ҳақидаги маълумотномани ветеринария муассасасидан олишга ва уни тезда тишлашдан жабрланган шахсга топширишга;
Шаҳар ва шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларда — уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш органлари ва маҳалла қўмиталари, қишлоқ жойларда — ветеринария хизмати органлари, ўзини ўзи бошқаришнинг маҳалла, овул, шаҳарча органлари (фуқаролар йиғини) ушбу қоидаларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайдилар;
шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларидаги турар жой даҳаларида итларни сайр қилдириш учун ер майдонлари ажратадилар, шунингдек, аҳоли яшайдиган жойларни зарур санитария ҳолатида сақлаш ишларини олиб борадилар;
мазкур қоидаларни бузувчиларга нисбатан ички ишлар органлари иштирокида жазо чоралари қўлланилишини таъминлайдилар.
Қоидаларни бузган фуқароларга жарима солинади, қоида такроран бузилган тақдирда эса, агар ушбу қоида бузишлар жиноий жавобгарликка олиб келмаса, уларнинг ҳайвонлари олиб қўйилади.