04.05.2018 йилдаги 335-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.05.2018 йилдаги 335-сон
Дата вступления в силу
04.05.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Болалар ва ўсмирлар адабиётини нашр этиш тизимини янада такомиллаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттириш, болалар ва ўсмирлар адабиётини нашр этиш тизимини такомиллаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, болалар ва ўсмирларнинг маънавий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топиши, адабиётга қизиқишини, китобга ҳурматини ошириш, китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 — 2022 йилларда болалар ва ўсмирлар адабиётини нашр этиш тизимини янада такомиллаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини икки ой муддатда ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган китобларни нашр қилишга ихтисослаштирилган нашриётларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар ва ўсмирлар дунёқарашини кенгайтириш, уларни эртанги куннинг чинакам қаҳрамонлари сифатида тарбиялашга қаратилган асарлар яратилишини рағбатлантириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яратилаётган янги асарларни мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида кенг тарғиб қилиш мақсадида ушбу асарлар муаллифлари иштирокида мунтазам ижодий учрашувлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар ва ўсмирлар мавзусида ижод қилаётган адибларга «Ижод» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан аниқ ижтимоий буюртмалар бериш тизимини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар ва ўсмирлар мавзусида ижод қиладиган ёш адиб ва шоирларни тарбиялаш, уларнинг ижод намуналарини чоп этиб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари учун болалар ва ўсмирларга мўлжалланган китобларни нашр этиш квоталари ўқувчилар (тарбияланувчилар) сони ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
квоталар асосида болалар дунёқарашини кенгайтиришга, уларнинг маънавий, интеллектуал оламини бойитишга қаратилган, болалар психологиясига мос адабиётларнинг босқичма-босқич чоп этилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги белгиланган квоталарга асосан ҳар йили чоп этиладиган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган китобларнинг оригинал макетларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун тегишли ташкилотни энг мақбул таклифлар асосида аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг кутубхоналарини юқори сифат билан чоп этилган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган китоблар билан таъминлаш учун харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги, уларнинг тизимидаги муассасаларга ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари, шунингдек, ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, болалар ва ўсмирлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ва мутолаа кўникмаларини ошириш мақсадида болалар ва ўсмирлар ўқиши зарур бўлган адабиётлар рўйхатини шакллантирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида ҳар ойнинг охирги шанба кунини «Иншолар куни» деб эълон қилган ҳолда, ўқувчи ва талабалар ўртасида ўзлари ўқиган китоблар бўйича иншолар танловини ташкил этиш ҳамда уларни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг нашриёт-матбаа ижодий уйлари, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия қилинадиган болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган адабиётларни арзон нархларда чоп этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясига ўз тизимидаги китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ҳудудларга китобларни етказиш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб-китоб қилишда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган китоблар нархининг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти юзасидан аҳоли ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 4 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
335-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/335/1160-сон)