1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги ПФ-167-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш учун зарур иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бозор муносабатлари механизмларини жорий қилишда фермер хўжаликлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги тармоғининг жадал ривожланиши, ўз навбатида, сув ресурслари истеъмолининг ортиб боришига олиб келади, ушбу ҳолат юзага келаётган чақирув ва хатарларга нисбатан ўз вақтида чоралар кўрилмаган тақдирда, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқаруви соҳасида узоқ вақт давомида ҳал этилмасдан келаётган тизимли муаммоларнинг мавжудлиги мазкур ҳолатни янада кучайтирмоқда, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини ваколатли органлар ўзаро ҳамкорлигининг таъсирчан механизмисиз тарқоқ ҳолда режалаштириш ва таъминлаш қабул қилинаётган қарорлар ҳамда аниқ натижаларга эришиш учун жавобгарликнинг сусайишига олиб келмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, қишлоқ ва сув хўжалигида узоқ муддатли пухта сиёсатнинг шакллантирилмаганлиги сабабли мазкур соҳаларни янада ривожлантиришнинг аниқ йўналишлари белгиланмаган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, юзага келаётган муаммолар бўйича тезкор қарорлар қабул қилишда ваколатли органларнинг самарали мувофиқлаштирувчи роли ва ташаббускорлиги мавжуд эмас;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, масъул идоралар томонидан ҳаққоний ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва алмашиш механизмининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги сабабли ўзларига юклатилган вазифалар самарасиз амалга оширилмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчидан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда сув истеъмоли соҳаларида мустақил назорат мавжуд эмас, бунинг натижасида тармоқларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш ишларига етарлича эътибор қаратилмаяпти, инновацион технологиялар ва ишланмаларни жорий қилиш даражаси пастлигича қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳаларида ҳақиқий ҳолатни ва ривожланиш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш асосида уларни стратегик режалаштириш сиёсати бўйича таъсирчан ишларни йўлга қўйиш, мазкур йўналишлар бўйича бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5330-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 06/19/5708/2962-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифа ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини сув ресурслари билан барқарор ҳамда оқилона таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишини ва барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ҳамда бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг ишончли фаолият кўрсатишини таъминлаш, сув хўжалигининг йирик ва ўта муҳим объектлари муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш учун сувдан фойдаланувчилар ҳамда сув истеъмолчилари масъулиятини ошириш, уларнинг сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги соҳасида фан ва техника ютуқлари, замонавий сув тежовчи технологиялар, илғор тажрибалар, сув хўжалигини ва сувдан фойдаланишни бошқариш тизимида инновацион услубларни жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув хўжалиги соҳасида мутахассислар малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, фан ютуқларини амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва техник кўмак маблағларини (грантлар) жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолати, мазкур соҳада қонун ҳужжатлари ҳамда меъёрий ҳужжатлар талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 1 июлдан Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказ негизида лойиҳалар, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун масъул бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси таркибига кирувчи Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик) ташкил этилсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказнинг ҳуқуқлари, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 2018 йил 1 августдан қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздавуруғназоратмарказ» қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тугатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тугатилаётган идора ва муассасалар ходимлари бандлигини таъминлашга кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инспекция билан биргаликда икки ой муддатда Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекциясининг вазифа ҳамда функцияларини қайта тақсимлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўздонмаҳсулот» АКнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ғўза уруғчилиги республика маркази ва Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази негизида, уруғликлар, шу жумладан, пахта ва бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона ва замонавий тизимини шакллантириш учун масъул бўлган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруғлик тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларда уруғлик олиш мақсадида етиштирилган пахта ва бошоқли дон экинларини кейинчалик алоҳида сақлаш шарти билан қайта ишлаш тартибини жорий қилиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўздонмаҳсулот» АК билан биргаликда икки ой муддатда уруғлик тайёрлаш бўйича алоҳида ташкилотларнинг, цех ва омборларнинг пахта ҳамда бошоқли дон экинлари уруғлари учун ихтисослаштирилишини, шунингдек, уларни босқичма-босқич Уруғчиликни ривожлантириш марказига бериш бўйича таклифлар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инспекция пахта ва бошоқли дон экинлари уруғлигининг буюртмаси, тайёрланиши, алоҳида қайта ишланиши ва сақланиши бўйича талабларга риоя қилиниши устидан қатъий назоратни таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 06/19/5708/2962-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, инновация технологияларини жорий қилиш ва ходимларни рағбатлантириш жамғармаси негизида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ташкил қилинаётган жамғармалар фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимида янгидан ташкил этилаётган идора ва муассасалар фаолиятини ташкил этиш бўйича Комиссия иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия (З.Т. Мирзаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тугатилаётган идора ва муассасаларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мол-мулки ва пул маблағларини оқилона тақсимлаш мақсадида уларни хатловдан ўтказишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Фармонга мувофиқ идора ва муассасаларни тугатиш, шунингдек, янгидан ташкил этилаётган тузилмаларнинг моддий-техника базасини яратиш, улар ишини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган компьютер техникаси, алоқа воситалари билан, шу жумладан, тугатилаётган идора ва муассасаларнинг бинолари ва моддий-техника базасини бериш орқали жиҳозлашга доир тадбирларни ташкил қилишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янгидан ташкил этилаётган идора ва муассасаларни, уларнинг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш, шунингдек, улар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янгидан ташкил этилаётган идораларни малакали кадрлар билан, шу жумладан, тугатилаётган идоралар ва муассасалар ходимлари ҳисобидан тўлдиришни белгиланган тартибда таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур Фармонда назарда тутилган идора ва муассасаларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда тугатилаётган идоралар ва муассасалар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича Комиссия бир ой муддатда янгидан тузилаётган идоралар ва муассасалар фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг асосий вазифа, функция ва фаолият йўналишларини белгилаб бериш бўйича қарорлар лойиҳалари киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 17 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5418-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармонига ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимида янгидан ташкил этилаётган идора ва муассасалар фаолиятини ташкил этиш бўйича комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.
З.Т. Мирзаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси
2.
Б.Т. Юсупов
—
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Комиссия раисининг ўринбосари
3.
Ш.Р. Хамраев
—
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири, Комиссия раисининг ўринбосари
4.
С.И. Самадов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари
5.
Б.А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири
6.
И.Ю. Абдурахманов
—
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири
7.
Ш.Д. Кудбиев
—
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
8.
Р.А. Гулямов
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
9.
Б.А. Мусаев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
10.
В.Ю. Пак
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
11.
А.Ж. Ташкулов
—
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
12.
М.М. Мирсаатов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бошқарма бошлиғи
13.
Ш.А. Туляганов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари АТД мудири
14.
А.Э. Равшанов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.