Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2740-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 4 ноябрдаги 179-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2740, 2015 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 50-сон, 629-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
84-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
2018 йил 26 март
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХОДЖАЕВ
2018 йил 26 март
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. ИСЛАМОВ
2018 йил 26 март
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. КУЧКАРОВ
2018 йил 13 март
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 14 март
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М. КУРБАНОВ
2018 йил 15 март
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори Б. ХАКИМОВ
2018 йил 15 март
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2018 йил 16 март
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 16 март
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У. МУСТАФОЕВ
2018 йил 12 март
«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси С. ҲАЙДАРОВ
2018 йил 12 март
«Ўзэлтехсаноат» АК раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 16 март
«Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси А. СУЛТАНОВ
2018 йил 15 март
«Ўзшаробсаноат» АЖ бошқаруви раиси О. МУСТАФАЕВ
2018 йил 16 март
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2018 йил 16 март
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори А. ФАРМАНОВ
2018 йил 16 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 10/18/2740-1/1068-сон)