Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2848-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 августдаги 330-мҳ-сонли ««Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2848-4, 12.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сон «Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда) 6-иловаси 2 ва 6-бандларидаги «Ягона дарча» марказидан» деган сўзлар «Давлат хизматлари марказидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (О. Файзуллаев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Давлат хизматлари агентлиги (Х. Турахужаев) ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Мадаминов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 апрель,
218-мҳ-сон
Келишилган:
Савдо саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 9 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2848-3/1052-сон)