LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 80-сон қарорида 1-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келишни ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 8 июлдаги 262-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.