Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
«Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1655-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 12 январдаги 2/2 ва 3-сон «Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1655, 2007 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 февраль,
2-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 февраль,
19-сон
Келишилган:
Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
2018 йил 23 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/1655-1/0899-сон)