LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ–2778-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 йил, 4-сон, 13-модда) номидаги ҳамда 4 ва 10-бандларидаги «гастроль-концерт бирлашмаси» сўзлари «эстрада бирлашмаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 йил, 8-сон, 27-модда)га илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.