Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2856-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 22 майдаги 125-сонли «Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3525, 04.07.2024 й.) асосан 2024 йил 6 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 16 январдаги 01-02/8-1-сон қарори (рўйхат рақами 2856, 2017 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидалари 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёридан ошганда, ортиқча қисмига божхона тўловларини ундирилишида;
товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда (халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бундан мустасно) божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёри қўлланилмаган ҳолда ундирилишида;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
01-02/12-23-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2856-1/0873-сон)