Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1908-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 45, 2019-21-сонли «Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1908-6, 08.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сон қарори (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 февраль,
42-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 февраль,
2018-14-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 42 ва 2018-14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«соф қўшимча фойда — қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир».
2. 3-банддан «солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 1-иловада:
060-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами __% ставкада: (050-сатр х __%) |
060 |
минг сўм |
»; |
100-сатрнинг «Кўрсаткичлар» устунидаги «*» белгиси чиқариб ташлансин;
изоҳ чиқариб ташлансин.
4. 2-иловада:
060-сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами __% ставкада: (050-сатр х __%) |
060 |
минг сўм |
»; |
100-сатр «Кўрсаткичлар» устунидаги «*» белгиси чиқариб ташлансин;
изоҳ чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1908-5/0869-сон)