Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (9-сон МБМС) «Бизнес қийматини баҳолаш» иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2026-3]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 6 октябрдаги 01/19-18/19-сон қарори (рўйхат рақами 2026, 2009 йил 28 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 475-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (9-сон МБМС) «Бизнес қийматини баҳолаш» иловаси 33-бандининг ўттиз учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«агар улар миллий бухгалтерия ҳисоби стандартларида белгиланган активлар ва мажбуриятларни тан олиш мезонларига жавоб бермаса, уларнинг қиймати тўланадиган фойда солиғи (муддати кечиктирилган даромадлар учун) ёки ушбу солиқдан тежалган сумма (муддати кечиктирилган харажатлар учун) бўйича ҳисобланади. Бунда, тўланиши керак бўлган солиқ ёки унинг тежаш суммаси ушбу солиқнинг амалдаги ставкасини кечиктирилган харажатлар ва даромадларнинг баланс қийматига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади;».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 февраль,
01/19-10/10-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/2026-3/0824-сон)