23.02.2018 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.2018 йилдаги 139-сон
Дата вступления в силу
26.02.2018
Ҳужжат 06.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича жавобгарлигини ошириш, шунингдек, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг иштирок этиши учун тенг шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 августдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси ошириш фаолияти давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига мувофиқ, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ишчи органи бўлган Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари сифатида белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмаларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир таълим олувчини (тингловчини) ушбу ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг мавжуд бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогика технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик карталар билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бири камида 40 квадрат метр майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир аудиторияда видеопроекторлар, компьютерлар, аудио ва видео кузатув тизимлари, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовининг ошкоралигини таъминлаш учун жараёнини ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим олувчилар билимларини якуний тест синовидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагиларнинг малака оширишдан ўтиши шартлиги белгилаб қўйилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари — икки йилда бир марта;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар — маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат шакли ва тавсифи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тартиби назарда тутилган ҳукумат қарорининг лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда — Халқаро пресс-клубда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмун-моҳияти тўғрисида матбуот анжумани ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда — босма ҳамда электрон ахборот воситаларини, шу жумладан бутунжаҳон Интернет тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсади ва вазифаларининг мунтазам ҳамда ҳар томонлама ёритилишини тизимли асосда таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Тошкенбоев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 23 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
139-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорига
1-ИЛОВА

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШАКЛИ

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатнинг
ТАВСИФИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат пластик ёки махсус оқ қоғоздан 54 х 86 мм ҳажмда тайёрланади. Унинг юза томони тўқ кўк рангли юқори қисмида малака оширишни амалга оширадиган ташкилотнинг номи ёзилади. Юқориги ўнг бурчакда оқ рангда ушбу ташкилотнинг логотипи (мавжуд бўлса) босилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Логотипнинг ўнг томонида лотин графикаси ҳарфларида давлат тилидаги «SERTIFIKAT» ёзуви жойлаштирилади ва икки ҳарф ҳамда олтита рақамдан иборат сертификат рақами қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификат қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
максимум 30 мк ҳажмдаги микроматн;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлқинсимон ҳошияли ва қалинлиги 40 — 70 мк зич тўр кўринишидаги нақш — гильош.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сертификатда қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака оширган ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сертификат берилган сана ва жой;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сертификатнинг амал қилиш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчи малака оширгани тўғрисида маълумотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандининг еттинчи хатбошидаги «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексининг» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сонли қарорига асосан 2018 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 09/18/241/0960-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«22. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишдан олдин малака оширишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахсларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса — ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари 7-бандининг еттинчи хатбошидаги «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексининг» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 30 апрелдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 32-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 4 сентябрдаги 693-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 958-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«3. Белгилансинки, юридик шахслар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш тадбирларини молиялаштириш иш берувчиларнинг маблағлари ҳисобига, бошқа шахсларнинг эса — ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 4-банд ва 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ушбу илова 2-бандининг «б» кичик банди, 4 ва 6-бандлари 2018 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон, 29.03.2018 й., 09/18/241/0960-сон, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 10.03.2021 й., 09/21/125/0195-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон; 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон; 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)