22.02.2018 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.02.2018 йилдаги 135-сон
Дата вступления в силу
23.02.2018
Ҳужжат 27.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳамда давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 22 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
135-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига (кейинги ўринларда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб аталади) давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низом қоидалари давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмаси — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) — социал ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасида белгиланган муддатларда бажариладиган ташкилий, иқтисодий ва бошқа шаклдаги чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олган лойиҳа;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов (кейинги ўринларда танлов) — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун талабгор сифатида иштирок этаётган бир нечта нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат ижтимоий буюртмасини беришнинг рақобатли усули;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ахборот портали — ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайт;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) — давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузиладиган битим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болалар ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда — жамоатчилик кенгаши) томонидан амалга оширилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади. Давлат бошқаруви органи томонидан битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида лойиҳа ижрочиларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ, моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағ ва бошқа маъмурий харажатларнинг миқдори ажратилган маблағларнинг 20 фоизидан ошмаслиги лозим.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон танлов бўйича ҳужжатлар лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўн икки иш куни ва кўпи билан ўттиз иш кунидан олдин мажбурий равишда махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг хоҳишига кўра — ўзининг расмий веб-сайтига, оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасини маблағ билан таъминлаш манбалари ва миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш муддати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иштирокчиларга қўйиладиган талаблар (шартнома тузиш ҳуқуқига эгалик, солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг, ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги, инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органларининг иштирокчилар билан боғланиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва манзили;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов иштирокчилари томонидан лойиҳаларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаларни расмийлаштиришга доир талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов ғолиби билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳақидаги ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловда иштирок этиш учун лойиҳаларни давлат тилида ва заруратга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳаларни баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича ариза тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаблар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Давлат ижтимоий буюртмаси бўйича бир неча нодавлат нотижорат ташкилоти қўшма гуруҳ тузган ҳолда умумий ариза беришлари мумкин. Бунда аризада ва лойиҳада уларнинг ҳар бирининг функциялари, бир-бирига нисбатан жавобгарлиги ва лойиҳани амалга оширишга қўшаётган ҳиссалари аниқлаштирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тегишли давлат бошқаруви органига ариза берувчи томонидан бевосита, почта орқали ёки электрон кўринишда берилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат бошқаруви органига тақдим этади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги танловда иштирок этиш ҳақида ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришнинг батафсил таснифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси, агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (сертификатлар, ўтказилган текширишлар бўйича маълумотлар ва шу кабилар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни ўн иш куни ичида кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ўтказилаётган танлов доирасида лойиҳаларни баҳолаш мақсадида жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни баҳолаш методикасидан (кейинги ўринларда Баҳолаш методикаси деб аталади) фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолаш методикасида қуйидаги баҳолаш мезонлари белгиланган бўлиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасини берувчи томонидан қўйилган мақсадларга эришишнинг йўналтирилганлиги, яъни унга эришиш йўллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тақдим қилинган лойиҳанинг самарадорлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳани амалга оширишда давлат бошқаруви органининг халқ билан мулоқот даражасини кучайтириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳанинг аниқ ва батафсил ёритилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харажат ажратилаётган маблағлардан ошиб кетмаслиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлов иштирокчисининг тақдим қилган лойиҳасини амалга ошириш қобилияти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолаш методикасида давлат ижтимоий буюртмасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб баҳолашнинг бошқа мезонлари ҳам белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Лойиҳани ўрганиш натижаларига кўра жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳар бир лойиҳа бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаш варақасига баллар қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баҳолаш варақаларида балларни ҳисоблаб чиқиш учун жамоатчилик кенгаши аъзолари орасидан 3 кишидан иборат бўлган ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш варақаларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади ва жамоатчилик кенгаши аъзоларига эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган иштирокчи танловда ғолиб деб топилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Танлов натижасига кўра иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда улар ўртасида ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида қайта танлов ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Танлов натижалари танлов ғолиби аниқланган кундан сўнг бир иш куни ичида Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади. Жамоатчилик кенгаши қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан юритилади ва Жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоатчилик кенгаши йиғилиш баённомаларининг сақланиши учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқарув органи масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов натижаларига кўра тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи томонидан махсус ахборот порталига шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маблағ билан таъминлаш муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Агар танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган бўлса, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнида бўлса ёки қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилган бўлса давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартномани имзолашни таклиф этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
331. Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини шартномада кўрсатилган муддатларда мониторинг қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат молиявий назорати амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишга аудиторлик ташкилоти жалб қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
332. Давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмаси бажарилиши якунланган кундан бошлаб беш иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш билан боғлиқ барча ҳужжатларни давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органига тақдим қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
333. Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида ўрганади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш давомида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги, яъни давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда маблағларни ажратишдан кўзланган мақсадларга эришилганлиги аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрганиш натижаси юзасидан далолатнома тузилиб, давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилот(лар)и раҳбар(лар)и томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
334. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органининг жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлашдан мақсад давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда берилган ижтимоий буюртмадан кўзланган ижтимоий мақсадларга эришилишини таҳлил қилишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
335. Давлат ижтимоий буюртмаси самарадорлигининг максимал кўрсаткичи 30 баллни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги тўплаган балларга қараб аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори самарадорлик — 25 ва ундан юқори балл;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўртача самарадорлик — 15 баллдан 24 баллгача;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарасиз — 1 баллдан 14 баллгача.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларига кўра юқори самарадорликка эришган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини берган давлат бошқаруви органи томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кейинги йилларда ўтказиладиган давлат ижтимоий буюртмаси танловларида иштирок этишда тақдим қилган ижтимоий лойиҳаси бўйича тўпланган умумий баллга ушбу баллнинг 10 фоизи бир марталик имтиёз сифатида қўшиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижалари самарасиз бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг 50 фоизини тегишли давлат бошқаруви органи ҳисобварақларига қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
336. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганда, ушбу маблағлар тегишли давлат бошқаруви органи ҳисобварақларига тўлиқ қайтарилиши лозим.
(61-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Давлат ижтимоий буюртмасининг ижроси юзасидан назорат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг тенг ярми жамоатчилик кенгаши таркибидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
351. Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан фойдаланиш юзасидан батафсил маълумотларни ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боради.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада кўрсатилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари жавобгар бўлади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Нодавлат нотижорат ташкилоти ушбу Низом талаблари бажарилишига масъул давлат бошқаруви органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиб-тамойиллари билан боғлиқ қоидаларнинг бузилиши бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг шикоятлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади/
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш соҳасидаги ушбу Низом билан тартибга солинмаган муносабатларга давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик нормалари қўлланилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Давлат бошқаруви органи

Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов бўйича ҳужжатларни махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг хоҳишига кўра ўзининг расмий веб-сайтига, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради.

Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида 12 иш куни ва кўпи билан 30 иш кунидан олдин

2-босқич

Нодавлат нотижорат ташкилоти

Танловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат бошқаруви органига тақдим этади.

Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санагача

3-босқич

Жамоатчилик кенгаши

1. Танлов ғолибини нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқлайди.

10 иш куни ичида

2. Жамоатчилик кенгаши қарорини баённома билан расмийлаштиради.

1 иш куни ичида

4-босқич

Давлат бошқаруви органи

Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.

10 иш куни ичида

Нодавлат нотижорат ташкилоти

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танловида иштирок этиш учун _______________________________________________________________нинг

(нодавлат нотижорат ташкилотининг номи)

АРИЗАСИ (БУЮРТМАСИ)

Ариза юборилаётган танловнинг мазмуни

Давлат ташкилотининг номи

Танловнинг йўналиши

Лойиҳанинг номи

Ариза тақдим этган ташкилот номи (давлат рўйхатидан ўтказилган низомга мувофиқ)

Ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман) номи

Ариза берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ариза берувчининг юридик манзили, телефон, факс, электрон почтаси)

Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)

Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)

Ташкилотнинг тасдиқланган штат жадвалидаги лавозимлар сони

Лойиҳани амалга ошириш муддати (бошланиш санаси — тугатиш санаси)

Сўралаётган маблағ миқдори (сўм)

Жалб қилинадиган маблағларнинг миқдори (сўм)

Муаммонинг қўйилиши

(мавжуд ижтимоий муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим)

Лойиҳанинг мақсади

(лойиҳа натижасида эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад)

Лойиҳанинг асосий вазифалари

(лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 3 та асосий вазифа)

Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари

(лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари)

Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар

(эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири)

Ариза берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси

(талабгорнинг фаолияти, унинг ютуқлари)

Ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари

(талабгор ва унинг шерикларининг аниқ вазифалари кўрсатилган ҳаракат режаси)

Ташкилот ва ҳамкорларнинг қўшган ҳиссаси

(жалб этилаётган маблағлар, ресурслар, ташкилот ва ҳамкорларнинг моддий ва номоддий ҳиссаси)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МЕТОДИКАСИ

Т/р

Индикатор

Мезонлар

Кўрсаткичлар

1.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлиги.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлик даражаси баҳоланади.

Балл мақсад ва вазифаларнинг неча фоизга бажарилганлигига қараб берилади.

Масалан: 1000 нафар эҳтиёжманд шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган бўлиб, улардан 300 нафари ўқитилган бўлса, шунда мақсад ва вазифаларнинг 30 фоизи бажарилган ҳисобланиб, 3 балл берилади.

— 81 фоиздан 100 фоизгача — 6 балл;

— 61 фоиздан 80 фоизгача — 5 балл;

— 41 фоиздан 60 фоизгача — 4 балл;

— 21 фоиздан 40 фоизгача — 3 балл;

— 20 фоиз ва ундан кам — 0 балл.

2.

Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлиги.

Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлик даражаси лойиҳанинг бюджетида белгиланган тақсимотдан жами суммага нисбатан неча фоизга четга чиққанлигига қараб баҳоланади.

Масалан, жами 20 млн сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағнинг 1 млн сўм қисми ижтимоий лойиҳанинг бюджетида кўрсатилмаган мақсад учун ишлатилган бўлса, 1 млн.нинг 20 млн.га нисбатан фоизи (5%) маблағларининг нотўғри ишлатилганлиги даражасини кўрсатади.

— 0 фоиз — 6 балл.

— 1 фоиздан 10 фоизгача — 5 балл;

— 10 фоиздан 30 фоизгача — 3 балл;

— 30 фоиздан ортиқ — 0 балл.

3.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ОАВларда батафсил ахборот эълон қилиб борилганлиги.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилган ишлар (тадбирлар сони, иштирок этган мақсадли аудитория, эришилган натижалар, ишлатилган маблағлар ва бошқалар) ҳақида ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилганлиги ўрганилади.

Бунда фуқаролик жамияти институти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўзининг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги эълонлар ҳисобга олинади.

— 20 тадан ортиқ — 6 балл;

— 15 — 19 та — 5 балл;

— 10 — 14 та — 4 балл;

— 6 — 9 та — 3 балл;

— 1 — 5 та — 2 балл.

4.

Давлат ижтимоий буюртмаси белгиланган муддатда амалга оширилганлиги.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий лойиҳада назарда тутилган тадбирлар давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилганлиги ҳолати баҳоланади.

Балл миқдори муддатдан қанчалик кечиктирилганлиги билан боғлиқ бўлади.

Бунда давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида муддати узайтирилган бўлса, узайтирилган муддат ҳам кечиктирилган муддатга қўшиб ҳисобланади.

— муддатида амалга оширилса — 6 балл;

— 1 ойгача кечиктирилса — 4 балл;

— 1 ойдан 2 ойгача кечиктирилса — 2 балл;

— 2 ойдан 3 ойгача кечиктирилса — 1 балл;

— 3 ойдан ортиқ муддатга кечиктирилса — 0 балл.

5.

Ижтимоий лойиҳанинг давом эттирилаётганлиги.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётганлиги аниқланади.

Ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётган бўлса — 6 балл;

Ижтимоий лойиҳа давом эттирилмаётган бўлса — 0 балл.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)