Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2758-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/12-сонли «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2758-3, 16.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/10-сон қарори (рўйхат рақами 2758, 2016 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 43-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди тўртинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 январь,
3/9-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2758-2/0678-сон)